Танланмалар
|
5 баҳо
“аъло”
|
4 баҳо “яхши”
|
3 баҳо
“қо-ли”
|
2 баҳо
“қо-сиз”
|
Талабалар сони
|
Гуруҳлар
|
85-100
|
71-85
|
55-71
|
55 дан кам
|
|
Тажриба гуруҳи
|
|
|
|
|
|
Назорат гуруҳи
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
бундан гипотеза олинган. Бу ҳолатда ҳам Н0 гипотеза рад этилди. Муқобил бўлган Н1 гипотеза, яъни қабул қилинди ва методиканинг ишончлилиги текширилди.
Шундай қилиб, тадқиқотда тавсия этилган ўқитиш методи одатдаги анъанавий ўқитиш методикасига нисбатан самарали эканлиги тажрибалар натижаларини математик статистика усули ёрдамида таҳлил этиш орқали кўрсатилди ва натижалар илгари сурилган илмий фаразнинг тўғри эканлигини исботлади. Тадқиқотнинг умумий ғоялари диссертация кўринишида баён қилинди.
ХУЛОСА
Республикамиз таълим тизимида бўлаётган ижобий ўзгаришлар академик лицей таълим соҳасида ҳам маълум янгиликлар, тубдан ўзгаришлар бўлишини тақазо этади. Ҳақиқатдан ҳам, чуқур билимли, кенг дунёқарашли комил шахсни тарбиялаш масаласи педагоглардан янгича ишлашни талаб қилади ва катта маъсулият юклайди. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келинди. Хусусан:
1. Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг хусусиятлари ва ҳозирги ҳолати таҳлил этилди.
Таҳлилдан шу нарса маълум бўлдики, академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитиш мазмунида, ўқув-услубий таъминотида ҳамда ўқитиш методикаси, айниқса педагогик технология тамойиллари асосида дарсларни лойиҳалаштириш ва шу асосида ўқитишни ташкил этиш айрим камчиликлар мавжуд эканлигига аниқликлар киритилди ва уни такомиллшириш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилди.
2. Академик лицейларда математика фанини ўқитиш сифатини янада яхшилаш омилларидан бири сифатида математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими академик лицейлар хусусиятидан келиб чиқиб такомиллаштирилди ва шу асосида математика ўқув фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими модели ишлаб чиқилди.
Академик лицейларда ўқитиладиган математика ўқув фани математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришда инновацион ёндошувлар ҳисобга олинди. Масалан, ушбу методик тизимни яратишда анаънавий ўқитишнинг методик тизимидан фарқли ўлороқ академик лицейларда ўқитиладиган математика ўқув фани математик анализ асослари дарс машғулотлари лойиҳалари методик тизимнинг асасий элементи сифатида иштирок этди.
3. Академик лицейларда математик анализ асослари бўлими ўқитиш жараёнини ташкил этишда дарс машғулотлари лойиҳаларининг ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилди ва лойиҳаларини тузиш бочқичлари такомиллаштирилди.
Таълим жараёнининг мақсадга мувофиқ, самарали ташкил этилиши ўқув-услубий таъминотнинг нечоғлик мукаммаллигига, шунингдек, педагогнинг билим даражаси ва педагогик маҳоратига бевосита боғлиқ бўлиб, академик лицейларда таълим жараёнини самарали ташкил этишнинг яна бир омили – бу дарс машғулотларни олдиндан малакали педагоглар томонидан лойиҳалаштиришдан иборат эканлигидан келиб чиқиб, математик анализ асосларини лойиҳалаштириш методик томондан асосланиб берилди.
Ушбу лойиҳалаштириш босқичларидан фойдаланиб дарс машғлотларини лойиҳалаштиришда Давлат таълим стандарти, Малака талаблари ва шу асосида ишлаб чиқилган ўқув режа, ўқув фан дастури, дарслик, ўқув ва ўқув-методик қўлланма ва методик тавсияномалар ҳамда ўқув фанига тегишла бўлган бошқа ўқув материаллари асосий манба бўлиб хизмат қилди.
4. Математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизими таркибий қисми сифатида академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг мақсадини шакллантириш илмий-методик томондан асосланди ва математик анализ асосларини ўқитишнинг мазмунини зоманавийлаштириш бўйича таклифлар берилди ҳамда академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитишнинг усул ва услублари, ўқитишни ташкил қилиш шакли ва воситалари такомиллаштирилди.
5. Академик лицейларда ўқитиладиган математика ўқув фани математик анализ асослари дарсларини лойиҳалаштириш модели такомиллаштирилди.
Академик лицейларда ўқитиладиган математика ўқув фани математик анализ асослари дарсларини лойиҳалаштиришнинг ушбу модели асосида малакали ўқитувчилар томонидан дарс жараёни лойиҳалаштирилади ва унда моделнинг ҳар бир компонентига алоҳида эътиборни қаратилиши шарт. Шунга асосан «Кетма-кетликнинг лимити ҳақида тушунча» мавзуси бўйича дарс жараёни лойиҳалаштрилди.
6. Академик лицейларда математик анализ асосларини ўқитиш ва таълим амалиётига жорий қилиш методикаси ишлаб чиқилди.
Бунинг учун, академик лицейларда «Математик анализ асослари» бўлими «Нима учун ўқитилади»?, ўрганиладиган математик анализ асосларининг мазмунда «Нима ўрганилади»?, «Қандай ўқитиш керак»?, «Нима ёрдамида ўқитиш керак»? – деган саволларни кун тартибига қўйилган ва уни ечими сифатида «Функциянинг графигининг асимптотаси. Функциянинг узлуксизлиги» мавзусидаги назарий ва амалий дарс машғулоти ишланмаси берилди.
7. Академик лицейларда таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган математик анализ асослари бўлимини ўқитишнинг методик тизими ҳамда модели, математик анализ асослари дарсларининг лойиҳалари ва лойиҳалаштириш модели ҳамда ўни ўқитиш методикаси, педагогик тажриба-синов натижалари, тайёрланган ўқув-услубий қўлланмалар, математик анализ асосларидан дарс машғулотлари лойиҳаларидан бошқа математика ўқув фанларнинг дарс машғулотларини лойиҳалаштиришда, ўрта махсус ва касб-ҳунар, умумий ўрта таълим мактаби, уларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида математика фанларни ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш илм-фан, таълим-тарбияни ривожлантиришда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |