Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet12/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Доруға (мўғулча: “дарға” – раис, бошлиқ; “дарахт” – тобе қилмоқ, енгмоқ) -1) шаҳар посбонлари сардори;

  1. шаҳар ҳокими (бу ерда шу маънода келган).

56 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. 1-жилд. –Т.: Наврўз. 2019. –Б.203-204.
тури воқеаларнинг конфликт асосида шиддат билан ривожланиб, ечимга томон интилишни тақозо этади. Концентрик сюжет асарнинг шакл- композицион жиҳатдан мукаммал, ўқишли ва қизиқарли бўлишига имкон беради”57. Дарҳақиқат, тетралогияда ёзувчи айнан мана шу жиҳатларга кенг тўхталиб, воқелик ва китобхон орасидаги ўзаро коммуникатив мулоқотни бошқариб боради. Худди шу тарзда сюжет ва композиция бирлиги ёзувчи маҳоратини янада ошишига кенг йўл очади. Бироқ асарга оид танқидий мулоҳазалар ҳам талайгина. Айнан баъзи саҳналарда тарихий шахс руҳиятидаги маишат ва шаҳватнинг устунлиги ўқувчида бироз баҳс- мунозара руҳини уйғотиши табиий. Негаки, инсон майл ва истаклари кетидан қувиши натижасида фалокатга гирифтор бўлган ёғийлар ҳолатини кўрсатишдаги яширин лавҳалар негизида уни қайта идрок қилса ҳам ёзувчи ўз олдига қўйган ижодий-бадиий мақсадига эришиши мумкин эди.
Тетралогияда бадиий психологизм. Ҳар бир давр адабий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган принциплардан саналади. Негаки, бадиийлик моҳиятида психологик тасвирнинг асосий белгилари жиддий ишлансагина у узоқ вақтлар адабий ҳаётимизда севиб мутолаа қилинади. Эндиликда инсон руҳий борлиғини қайта инкишоф қилиш, унинг фанга маълум бўлмаган қирраларни аниқлаш учун қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айниқса, тарихий асарда бу тамойил бошқача зуҳур этилади.
Шу вақтга қадар бадиий адабиёт, хусусан, насрий полотно асарларда инсон руҳий борлиғи билан мушоҳада қилинадиган, мунозара юритиладиган кўплаб ўзига хос жиҳатларни назарий-илмий тамойиллар негизида тадқиқ қилиш малакасига рўбарў келганлигимиз айни ҳақиқатдир. Негаки, бадиият дурдоналарида инсон руҳий борлиғи у ёки бу тарзда зуҳур этилиши мумкин. Лекин бу, бир томондан, тўғри илмий мушоҳадалар сирасига киради. Бироқ тарихий типик асарларда ўша давр кайфиятини, инсон тақдири билан оламга назар ташлаш, ўша даврда амалда бўлган



57 Қуронов Д, Мамажанов З ва бошқ. Адабиётшунослик терминлари луғати. –Т.: Академнашр. 2013. –Б. 290.
архаик қадриятлар маълум маънода адабий асар композициясини бир маромда бирлаштириши тайин. Забардаст ёзувчи Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат» тетралогияси шакл ва мазмун жиҳатидан яхлит гўзал асарлар қаторидан ўрин эгаллайди. Унда ёзувчи Соҳибқирон ворисларининг, севимли фарзандларининг ҳарб юришлардаги иштироки, оилавий муносабатлар тиғизлиги, ота-она, ака-ука орасидаги мислсиз курашлар, тожу тахт учун фидойилик сезимларининг танқидий таҳлилини ҳам маромига етказган.
Давр яратган ҳаёт ақидасини бадиий ақидага айлантириш, ундан керакли хулосалар чиқариш ёзувчидан жуда катта билим, матонат ва тайёргарликни талаб қилади. Бусиз асарнинг ўзига хослигига путур етиши мумкин. Шу жиҳатдан олиб қаралса, Муҳаммад Алини ёзишга ундаган куч, унинг орқасидаги ижодий ният бутунлиги юқоридаги фикр- мулохазаларимизни тасдиқлайди. Асарнинг ҳар бир бўлимида Амир Темур дорулсалтанатининг метин иродали, қўрқмас, мард ва жасур фарзандларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги принципиал интилишлари-ю, матонати юксак бадиий деталлар негизида қайта идрок этилган. Жумладан, асарнинг биринчи жузви «Жаҳонгир Мирзо» деб номланган. Мазкур бўлимда Жаҳонгир Мирзо руҳиятини алоҳида бадиий сифатлар билан ёритганлигини кўриш мумкин. Масалан, Жаҳонгир Мирзонинг душман тарафидан сиқувга олиниши саҳнасида унинг буюк Соҳибқирон ҳузурида мардона туриш ҳолатларини тасвирга олар экан, атрофдаги аъёнлару, улуғ бир уламо Мир Саййид Бараканинг «дуолари»га қулоқ солиши бунинг ёрқин мисолидир:
«Ҳумоюн ўрдудан чопар қутлўғ хабар етказди. Темурбек Жаҳонгир Мирзо чодирига ташриф буюрмоқда эканлар… Мулозимлар тараддудга тушдилар.
Ногаҳон келиб теккан ўқнинг захми ёш шаҳзодани хийлагина ҳоритди. Намозхўжа Шошийнинг муолажаси пайтида тишини тишига қўйиб чидаган эса-да, чодирга келганларидан кейин дард кучайди.

  • Азоб бермоқдаму?..

Ахий Жаббор шаҳзоданинг чеҳрасига қараб унинг изтиробларидан қийналаётганини кўрди. Аҳволини кўриб, билиб туриб, ҳол сўраганига ўзи хижолат чекди:

  • Иложи топилсайди, шаҳзодам, дардингизни ўзимга олардим…

Жаҳонгир Мирзо индамади. Ахий Жаббор уни тинчлантириб, ухлатиб қўйиб ўз олачуғига қайтмоқчи эди. Чопар билан изма-из қўлида тасбеҳ, пири муршид Мир Саййид Барака кириб келди. У шаҳзода ёнига тиз чўкди ва пичирлаб дуо ўқий бошлади…»58.
Тетралогияда ушбу мулоқот негизида ёзувчи бош қаҳрамон Жаҳонгир Мирзонинг шаҳзодалик иродасини гўзал чизгиларда тасвирлар экан, хиёнатга қўл урган Амир Ҳусайн қилмишларига ҳам ойдинлик киритади. Жаҳон аҳлида адолатни байроқ қилган Соҳибқирон ўгитларини, унинг қилаётган юмушларини кўз ўнгида намоён этгани унда юксак бир мардликка ихлос борлигини англатади. Аммо «қилмиш-қидирмиш» деганларидек, Амир Ҳусайннинг хатти-ҳаракатлари ўз бошига етади. У садоқатли саркарда Амир Муайяднинг қиличида жон таслим қилди. Бу ўринда Жаҳонгир Мирзонинг соғлиги бироз тикланади. У душманни тор- мор қилганлигини англаб етади.

Айтиш жоизки, насрий асарда бадиий психологизмнинг юзага чиқиш омиллари турли туман бўлади. Негаки, ёзувчи ўз олдига қўйган мақсади асосида бош қаҳрамон руҳий ҳолатини индивидуаллаштириши лозим. Асарда иштирок этувчи бошқа персонажлар ҳам вазият ва шароит тақозоси билан сюжет линияларини бир-бирига боғлашда хизмат қилишади. Демак, адиб яратган тетралогияда «психологизмнинг аналитик ва динамик принциплари уйғун ҳолатда қўлланилади ва синтетик принципни шакллантиради»59. Хусусан, Муҳаммад Али асарида қаҳрамонга гоҳ шафқатли, гоҳ бешафқат муносабатда бўлар экан, у давр нуқтаи назаридан,
58 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Наврӯз. 2019 йил, -Б.87-88.
59 Ботирова Ш. Улуғбек Ҳамдам романларида бадиий психологизм. Фил.фанлари бӯйича фалсафа доктори диссертацияси. –Қарши. 2019. Б.106.
амал ва идрок жиҳатидан «ўзига хос тарзда сийланади». Адиб тарихий ҳақиқатни қайта тиклар экан, бадиий деталларни ҳаддан ортиқ жилваланишига эътибор ҳам қаратади. Биринчи китобнинг ўндан ортиқ жойларида психологик конфликт турларидан фойдаланади. Тарихий вақт, бадиий вақт, ижодий ният яхлитлашуви негизида воқелик аналогияси шартли равишда ўзгарувчан моҳият касб этади. Шуни қайд қилиш лозимки, тетралогияда «бадиий концепция олий даражага кўтарилган нуқталардан бири»60 Хонзода хоним (Севин бика) нинг (севикли ёри билан икки йилгина бирга ҳаёт кечириши) муаммолари уни руҳан букиб қўйган воқелик тасвирида яққол намоён бўлади. Кўп ҳолларда ёзувчи ижодий нияти, асосан, Амир Темур оиласидаги мулоқотларни, муҳобасаларни тасвирлашга кенг ўрин берилганлигини тўлақонли тасдиқлайди. Жумладан, Жаҳонгир Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хоним ишқида ёнишлари, унинг васлида изтироб чекиш лаҳзаларини «баҳорда барқ очилган гулдек» дея таърифлайди. Бу жиҳатдан олиб қаралса, тетралогияда муҳаббат тасвири, ишқ таърифлари монологик, диалогик нутқни юзага келтирган ҳамда шеърий парчаларнинг Мирзонинг хос ясовули ўнбоши Ахий Жаббор тилидан ирод қилиниши асар тўқималарида муайян мантиқий изчилликни намоён қилган. Асардаги энг характерли жиҳатлардан бири ҳам Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хонимнинг турмуш қуриш йўлидаги Соҳибқироннинг оқилона иш тутиши, узоқни кўзлаб қилинган сайъ-ҳаракатлари авлодлар олдида юксак масъулиятни англатади. Мана бу лавҳада психологик тасвирнинг аналитик усулидан фойдаланган:
«Боғи Нақши жаҳонга жўнашдан олдин чилласининг охирги куни Хонзода хоним Оққиз билан боғ айланишга чикдилар. Кўпдан бери сайрга чиқишолгани йўқ. Улар кайфиятлари чоғ, чорчаманларни оралаб, боғ ўртасидаги зилол ҳовузга яқинлашдилар.





60 Жӯрақулов У. Назарий поэтика масалалари. –Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт -матбаа ижодий уйи. 2015. – Б. 205.
Хонзода хоним гулбоғчаларга меҳр билан тикилди... Йўл бошига келганда қаср ва унинг ёнидаги чинорларга қаради. Қаради-ю… юраги орқага тортиб кетди! Не кўз билан кўрсинки, қаср ёнида ҳамиша савлат тўкиб турадиган икки чинорнинг бири – чапдагиси, ўша Жаҳонгир Мирзо, боласи, деб таърифлаган «бола-чинор» … жойида йўқ эди!
- Маликам! Тобингиз қочдиму?.. – жон ҳолатда сўради Оққиз, кўз ёригандан сўнг ниҳолдеккина бўлиб қолган Хонзода хонимнинг қўлларидан тутар экан. Малика сал гандираклагандай туюлди.

  • Нечун безовталандингиз?

  • Оқ! ... Чинор… Чинор қани? Анови чинорларнинг бири?..

  • Ҳа… уми? Қурибди-да… – жавоб қилди Оққиз бепарво.

  • Кеча кўчириб ташладилар. Муҳаммад Султон туғилмасидан олдин қурий бошлаган экан ўзи… Нимагадир Хонзода хонимнинг юраги шувиллаб кетди»61.


Мазкур псхологик лавҳада англашиладики, умри тугаб бораётган Жаҳонгир Мирзо ҳақидаги суюклисининг тасаввурлари бироз унғайсизлик келтириб чиқаради. Аслида ҳам шундай бўлади. Бунинг натижасида одамнинг бир кун келиб умри поёнига етишини тасаввурига сиғдиролмаслик ёш жувонга сира тинчлик бермайди. Ёзувчи асар охирида икки қалб ҳақида жуда изтиробли ва сира англаб бўлмас дийдор – ғанимат эканлигини ифодалайди. Психологик таранг картиналар негизида Соҳибқироннинг ҳам руҳий ҳолатини ойдинлаштиришга ҳаракат килган. Баъзи ўринларда такрор лавҳалар тетралогия сюжет мантиқига салбий таъсир қилиш ҳолатлари учрайди. Аммо воқелик онг ва туйғу нисбатида умумий жиҳатларга раҳна солмайди. «Маликам тобингиз қочдиму?» саволининг ўзиёқ Жаҳонгир Мирзога бўлган буюк ва ҳаққоний муҳаббатнинг ички соғинчга эврилишини пайқаган Оққиз бадиий тўқима бутунлигини таъминлашга хизмат қилган. Баён ва таҳлилда ёзувчи жиддий тайёрганликни бошидан кечиришга муваффақ бўлган.
61 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. –Т.: Наврӯз. 2019 йил, -Б.87-88.
Тетралогиянинг биринчи китобида сўз юритилган жамики воқелик аналогиясида инсон қалбининг синоатларга тўлалиги, жўмард йигитнинг аянчли тақдири, Соҳибқирон қалбини ўртаган узил-кесил воқеалар, метин иродани диний ва дунёвий илмлар, чексиз ғайрат, шижоат билан тўлдириши ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Муҳаммад Али тетралогияда ҳарб юришларини тасвирлашда фақат хабар хронотопидан унумли фойдаланади. Мисол учун «қўшин юборилди», «жанг бошланди»,
«музаффар бўлди», «таслим бўлди», «тор-мор қилди», «ишғол қилди» каби феълли бирикмалар шулар жумласидандир. Бу эса эпопеяда юқорида қайд этганимиздек, оила ва қариндош-уруғ ўртасида кечадиган бадиий хронотоп бадиий концепция тугаллигини таъминлашга мантиқий урғу берилади. Гурганж қалъасининг ишғол қилинишида ақлу заковат билан иш тутишини Жаҳонгир Мирзо юрак-юрагидан ҳис қилади. Чунки у ерда инсон қони бегуноҳ тўкилиши сира мумкин эмаслигини астойдил хоҳлаганлигини билиш қийин эмас. Чирой ва малоҳатда тенгсиз бир малика Хонзода хонимнинг муҳаббатини инсоний мардлик билан қозониш нияти Жаҳонгир Мирзонинг ҳамиша диққат марказида бўлади. Бу ўринда адиб бадиий психологизмнинг монологик типидан унумли фойдаланади. Айниқса, ёр қалбини фақат илму заковат билан забт этиш одати уни олға қараб етаклайди. Бир қарашда ушбу асарнинг ўнинчи бобидан бошлаб кўпгина тасвирлар – муҳаббат ва уни забт этишга қаратилганлигини эътироф этиш лозим. Хоразм маликасининг узоқ-яқиндан келган совчиларни бирин-кетин рад этишида муайян ҳикматни туйиш мумкин бўлади. Яъни, унинг ҳақиқий тимсолини тасаввур тарозусида англаёзган иккала ошиқ-маъшуқнинг ҳаётга муҳаббати билан баҳо беради. “Дунёни – гўзаллик қутқаради” ибораси айнан бу ёш қалбларга ҳам тааллуқли эканлиги кундек равшанлашади. Ишқдан роҳат ололмаган келини Хонзода хонимни Соҳибқирон орадан йиллар ўтиб ўзининг учинчи ўғли, Хонзода хонимдан етти ёш кичик
Мироншоҳ Мирзога никоҳлайди. Улар Халил Султон исмли фарзанд кўришади.
Тетралогиянинг муҳим қирраларидан яна бири психологик конфликт турининг асар тўқималарининг кўплаб жойларида воқеликни атайин қизиқарли бўлиши учун киритилганлигида қабариб кўринади. Психоанализ Эрих Фром инсон характери, унинг хусусиятлари ҳақида шундай ёзади:
«Инсон зиддиятларга тўла шароитлар таъсирида яшаб келади. Шу боис у, яъни инсон яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат каби қарама-қарши категориялар ёки ҳар доим ҳам унда етарли даражада бўлавермайдиган инстинкт ва ҳар доим керагидан ортиқ даражада бўладиган ўз «мен»ини юқори қўйиш каби зиддиятли ҳолатлар билан идрок этилиши мумкин. Бепоён олам олдида ўзини ёлғиз ва тарихий зарурат олдида ожиз сезиши, бежилов муносабатларга таъсир ўтказа олмаслигига иқрор бўлиши кишида экзистенциал эҳтиёжларни келтириб чиқаради»62. (Таржима бизники) Мазкур талқинни асардаги қаҳрамонлар тийнатига нисбатан қўллайдиган бўлсак, масала моҳияти янада равшанлашади. Чунончи уни асарда Амир Ҳусайн ва унинг ҳамтовоқларига қаратилган ишора янглиғ қабул қилиш мумкин. Негаки, асарда жангнинг илк илдизлари айнан шу нуқтадан куртак отади. Нияти бузуқ, ёвуз, фасоҳатсиз бир кишининг қилмишига яраша жазоланиши асарнинг янада ишонарли ёритилишига замин ҳозирлаган. Баъзи ўринларда адиб бадиий тўқимага зўр вақт ажратса-да, имкон қадар тарихий ҳақиқатни қайта тиклашга интилади. Ҳаддан ортиқ бадиий тўқима ҳам асарнинг поэтик қийматига акс таъсир этиши шубҳасиз.
Тадқиқотимизнинг мазкур фаслида инсон руҳияти билан боғлиқ баъзи жиҳатларни санаб ўтишимиз лозим:

    1. Жаҳонгир Мирзони ҳам саркарда, ҳам ошиқ, ҳам фарзанд сифатидаги характерини типиклаштиради;

    2. Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним ораларидаги юксак инсоний муҳаббат тараннумини лиро-романтик акс эттиради;




62 Фром Э. Гуманистический психоанализ. Спб.: Питер, 2002. С.32.

    1. Кўрмай туриб севиб қолиш, кўнгил қўйиш, дил боғлаш ришталари (туш ва мифик ривоят, ҳикоятлар) негизида юзага чиқаради;

    2. Соҳибқирон Амир Темурнинг фарзанду келинга бўлган муносабати, чинакам ота ва она орзуси ёзувчи руҳиятида ўта синчковлик билан инкишоф қилинади;

    3. Сароймулкхоним руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришлар: турмуш зиддиятларига кўникиш, сабру тоқат, аёл руҳиятида кечаётган ботиний туйғулар вафодор ёри ва суянчиғи Амир Темур учун энг катта садоқат рамзи сифатида тетралогия воқелигида алоҳида мавқе касб этади;

    4. Соҳибқирон руҳиятида кечган олам ва одам муҳофазаси учун кенг қамровли курашлар, йўқотишлар, изтироблар асар сюжетида ўзига хос ўрин тутади;

    5. Ёзувчи сюжетнинг илк асосини кечиримли ва садоқатли, кенг дунёқарашга эга Соҳибқирон қалбидан, унинг эзгу амалларидан, аҳдга садоқатидан топади;

Адиб санаб ўтилган жиҳатларни юксак маҳорат билан уддалай олган. Баъзи лавҳаларни ҳисобга олмаганда, тетралогияда поэтик маҳорат ва психологик талқин яхлитлиги ўзига хос тарзда юзага чиққан. Зотан, адибнинг ана шу жиҳатларни бир-бирига мантиқан боғлай олганлиги тетралогиянинг ўз олдига қўйган мақсадига тўлақонли эришувига катта замин яратади.
Тетралогиянинг яна бир муҳим қирраларидан бири Жаҳонгир Мирзонинг психологик ҳолати юксак маҳорат билан ифодаланганлигида. Адиб айрим бобларда тасвирдаги такрорларга – қайта эслаш, ҳикояни чўзиб талқин қилиш ҳолатларига йўл қўяди. Бироқ тетралогиянинг умумий бадиий концепцияси яхлит манзарасига бу каби жузъий камчиликлар рахна солмайди.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish