Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


II БОБ. ТЕТРАЛОГИЯНИНГ ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 258,28 Kb.
bet14/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

II БОБ. ТЕТРАЛОГИЯНИНГ ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ




    1. Сюжет яратишда тарихий ҳақиқат илк асос сифатида


Тарихан нисбатан қисқа вақт ичида ўзбек насри жаҳон адабий-эстетик тафаккурида содир бўлаётган силжишларни пухталик билан ўзлаштиришга эришди. Айниқса, ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеалар ёзувчи ижодий дунёсини сира четлаб ўтгани йўқ. Чунончи, бадиий асар бир-биридан жанрий-композицион, шакл ва мазмун жиҳатдан фарқланар экан, ёзувчи дунёқарашида шаклланаётган адабий стреотиплар талқин ранг- баранглигини янада жонлантиришга замин ҳозирлайди. Ижтимоий вазифа ўлароқ юзага келган асарлар ҳам вақт чиғириғидан ўтиши даргумон. Англанмаган, ҳис қилинмаган, ўзлаштирилмаган воқелик ёки мавзу ёзувчи учун зўриқишдан бошқа нарса эмас! Шу маънода, тарихий жараённинг бир узви саналган бадиий насримиз мудом ривожланишда, такомиллашув сари қадам ташламоқда. Бу - биринчи қирраси. Иккинчи жиҳати шундан иборатки, жаҳон адабий-эстетик тафаккури ХХ асрда янгича бошқарувни қўлга олди. У инсон руҳиятига теран назар солиш орқали, кўнгил кечинмаларида рўй бераётган ўзгаришларни янада ишонарли, қизиқарли, “шов-шув”ли бир тарзда намоён қилиш пайига ўтди. Эндиликда инсон кўнглидан ташқаридаги воқелик эмас, ўқувчини ичкарида кечаётган зиддиятлар қизиқтирмоқда. Мавжуд қарашлар тарихий асарларда қандай ҳазм қилинмоқда? Бугуннинг ўқувчиси тарихни юксак қизиқиш билан билишга қай даражада эҳтиёжманд? Бадиий асарда намоён бўлган тарихий шахслар, аждодларимиз дунёсини қайси мезонлар негизида ўрганишни хоҳламоқда? Бу каби саволлар айнан адабий жараённинг ҳамиша долзарб муаммоларидан бири бўлиб келади.


Ёзувчи бадиий асар ёзаркан, хоҳ у замонавий, хоҳ у тарихий, хоҳ у сиёсий мавзуларни ўз ичига қамраб олмасин, сюжетни қизиқарли ва ишонарли тарзда уюштиришга жиддий эътибор қаратади. Мана шу унсурлар ёзувчининг поэтик маҳорати қай тариқа (сюжет яратиш)
теранлигини кўрсатади. Ёзувчи Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясида хилма-хил ифода услубларининг диалектик алоқасини кўришимиз мумкин. Унда романни юзага чиқарувчи ижтимоий- маърифий омиллар яхлитлиги, руҳий-маънавий тасвирлар узвийлиги, бадиий-тасвирий ифодалар қоришиғи шулар жумласидандир.
Тарихий тетралогиянинг афзаллик жиҳати шундаки, унда муайян вақт ҳукмида содир бўлган воқелик систем бутунлигида қабариб кўринади. Юнон мутафаккири Арасту: “Ривоят, баъзилар ўйлаганидек, битта қаҳрамон атрофида айлансагина бир бутун бўлавермайди: чунки бир (шахс) билан алоқадор бўлган чексиз, сон-саноқсиз ҳодисалар юз бериши, ҳатто, уларнинг баъзилари ҳеч қандай бутунликка эга бўлмаслиги мумкин. Бир шахс ҳатти-ҳаракати ҳам худди шундай кўп миқдорлидир, улардан ҳеч қандай ягона воқеа яратиб бўлмайди”63. Бинобарин, мутафаккир таъбирича, ҳар қандай воқелик (ривоят) ёзувчи қувваи ҳофизасининг маҳсули. Уни жиддий ишлаш, қайта баҳолаш, идрок қилиш яна ўша поэтик маҳоратга бориб туташмоқда. Сюжетнинг қизиқарли бўлиши учун тўқиб чиқарилган бадиий ҳақиқатнинг нечоғли таъсирдорлиги адиб руҳияти, тафаккурининг юксаклиги билан ўлчанади. Негаки, ёзувчи тарихий асар ёзаркан, ҳамиша ўз олдида битта ягона ижодий ва баркамол ният қўяди. Ана шу ягона эстетик мезон асар архитектоникасини белгилаб берувчи омиллардан бири бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, тарихни қайта ишлаш ва уни жиддий ўрганиш кўзланган манзил сари ташланган илк қадам (ғоя) бўлиши айни ҳақиқат.
Шуни эътибордан четга чиқармаслик лозимки, “ғоя билан сюжетни аралаштириб юбормаслик керак. Сюжет – асардаги воқеалар тизмаси бўлса, ғоя – шу воқеадан келиб чиқувчи мантиқий хулоса, даъват ва чақириқдир. Масалан, даҳшатли уруш картинаси яратилар экан, ундаги жанг, кураш, қийинчиликлар, муваффақиятсизлик ва ғалабалар ҳикоя сюжетини ташкил қилса, шу даҳшатларга нафрат, тинчликка, ватанпарварликка, мардлик,



63 Арасту. Ахлоқи кабир. –Т: Янги аср авлоди. 2018. –Б.33.
жасурликка таҳсин ва муҳаббат унинг ғоясидир. Демак, характер ҳам, ғоя ҳам бевосита сюжетдан келиб чиқади”64. Тарихий асар ҳам худди шу тарзда юзага келади. Илк асоснинг ўзи Муҳаммад Алида достон жанрида намоён бўлган бўлса, кейинчалик насрий асарларда юзага чиқа бошлади. Буни 1967 йилда ёзилган “Гумбаздаги нур” достони тўлақонли исботлайди. Достондан ўсиб чиққан илк ғоя кейинчалик тарихий тетралогия сингари йирик адабий полотнога айланишига катта замин яратди. Ёзувчининг “Жаҳонгир Мирзо” ва “Умаршайх Мирзо”га бағишланган биринчи ва иккинчи жилдлари орасидаги мантиқий боғлам ва асар сюжет чизиқларини бетакрорлиги билан тасвирлай олганлигида кўринади. Биринчи жилдда воқелик Амир Темурнинг пиру муршиди Мир Саййид Барака томонидан “Соҳибқирон” деган улуғ ва шарафли номга сазовор қилиниши ҳақида боради. Жумладан, унда Самарқандни пойтахт сифатида эълон қилиши, Амир Ҳусайн ва унинг гумашталарини мағлуб қилиб, дорулсалтанатни мустаҳкамлаб олиши тасвирланса, иккинчи жилдда ҳақиқий маънодаги турли миллат ва элатлардаги ноҳақлик, эзилган ва мискин халқнинг золимлар ҳукмронлигидан озод қилиниши сари ташланган қадамлари ҳақида ҳикоя қилинади. “Жаҳонгир Мирзо” номли биринчи китобнинг ушбу лавҳасида кузатамиз:
“У Жаҳонгир Мирзога қаради – шаҳзода ўшандай бир маромда нафас олгунча ухларди. Кўнгли сал таскин топди. Кейин келинларини ўйлади. Уларни қандай ташлаб кетади?.. Лекин шу палла бирдан кўз олдида Андижонда Қамариддиннинг кайф-у сафоларга берилган нопок одамлари жонланди... Ҳар ёқни молимардумхўрлар тутган, талон-тарож қилган, талаган... авомни хор этган, аёлларга қўл узатган, таҳқирланган... Фавқулодда келган ғазабдан Соҳибқироннинг кўзларига қон қуюла бошлади. Ватан баридан муқаддас! Ватандан ёғий изини қириб ташлаш





64 Адабий тур ва жанрлар. Уч жилдлик.1- жилд. Эпос. –Т.: Фан. –Б.85.
керак. Бу айни ўша Буюк имом айтган, адо этилиши лозим биринчи вазифа
– “фарзи айн” дур! Жетага юриш зарур! Жетага! Жетага!. ”65.
Мазкур парчада валиаҳд Жаҳонгир Мирзонинг кутилмаганда бетоб бўлиб қолиши Амир Темурни жиддий саросимага солиб қўяди. Бир томонда ғаним лашкари ҳужумга отланган, иккинчи томондан шу кеча-кундузда Хонзода хонимнинг кўзи ёришига оз фурсат қолган, учинчидан суюкли ўғлининг оғир дардга мубтало бўлиши уни руҳан толиқтириб қўяди. Шундай бўлса-да, мамлакатни ғаним лашкаридан муҳофаза қилиш учун ўзи тадбир уюштиради. Салтанатнинг мард ўғлонлари-ю, саркарда, кенгаш мулозимлари билан Андижон томонга юришга тадориг кўриши ҳам муҳим эди. Асарнинг хотима томон силжишида воқелик Амир Темур ва Сароймулкхоним, Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним ораларидаги дилкаш суҳбатлар билан давом этади. Кутилмаганда Жаҳонгир Мирзонинг юрак хасталигига учраши аҳли оилани ларзага солиб қўяди. Ҳар қандай вазиятда тадбир ва тадориг расмида иродали ва матонат соҳиби Амир Темур ботинида аллавақтлардан буён ўйлаб юрган изтироблари ўғлининг бетоблиги бўлиб чиққанлигидадир.
Ёзувчи сюжет воқелигида Жаҳонгир Мирзони алоҳида муҳаббат билан қаламга олади. Бундай тасвир қатламларида ҳар иккала ошиқ ва маъшуқнинг муҳаббат ришталари ўқувчини янада ўзига тортади. Роман- эпопеянинг энг кульминацион чўққиси, Хонзода хонимнинг кўзи ёриб, уни суюкли вафодорига кўрсатиш ҳолати:
- Мана, ўғлингиз, фарзанди дилбандингиз Муҳаммад Султон! – Қутлуғ Туркон оқа ипакларга ўралган чақалоқни қўлида кўтариб Жаҳонгир Мирзога кўрсатди.
– Падари бузрукворини зиёрат этмакка келибдурлар...



65 Муҳаммад Али. Жахонгир Мирзо. –Т., Шарқ. 2010. –Б.81
.
Хонзода хоним кўнглидан “Ўзлари кутғон, интиқ бўлғон ўғлингиз...” – деган сўзлар ўтди.
Шаҳзода жилмайишга уринди, аммо кучи етмади...
Бирдан чап бурнидан қон отилиб чиқди, табиб чаққонлик билан артиб олди. Сароймулкхоним дарҳол Жаҳонгир Мирзонинг бошини ушлади, Хонзода хоним эса юраги увалиб совий бошлаган оёқларни уқаларди...
- Хонимойим, нега шаҳзодамнинг оёқлари совуқ? Вой, ана, шаҳзодамнинг юзлари ҳам кўкариб кетяпти... Шаҳзодам! Қўрқитмангиз! Кўзингизни очингиз, шаҳзодам!.. Эй фалак! Дастингдан дод! Дод!..
Жаҳонгир Мирзони жон талвасасида кўриб, Мир Саййид Барака Қуръон тиловат қилишга турди. Сураи Ихлос биринчи марта ўқилаётганда, бемор бирдан бошини кўтармоқчи бўлди ва шу ондаёқ жон таслим қилди66.
Адиб Муҳаммад Али айнан шу тарзда тарихий воқеликни қайта идрок қилар экан, Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хонимнинг оловли муҳаббати эндиликда фақат хотирларида, руҳида яшашини изтироб билан тасвирлайди. Жаҳонгир Мирзо вафоти букилмас ирода, енгилмас баҳодир Ахий Жабборни ҳам ларзага солади. Амир Темур жангда музаффар бўлиш истагида ўзи ҳаракат қиларкан, қалбининг туб-тубларида ўғли ва набирасининг ширин васли чарх урарди. Айрилиқ ва ёлғизлик ҳукмининг устун келиши Соҳибқирон ботинида кучли из қолдирди. Биринчи жилднинг мана шу тарзда якун топиши сюжетни янада мураккаб шаклининг юзага келишига замин ҳозирлади. Бинобарин, “роман сюжетида Жаҳонгир Мирзо билан хоразмлик Севинбика – Хонзода хоним муҳаббати асосий бўлиб, бу севги ошиқ ва маъшуқанинг висолига етиш йўлидаги тўсиқлар китобхон диққатини ўзига қаратиб туради. Биринчи тўсиқ – Амир Ҳусайннинг хоразмлик Севинбикани ўғлига сўраб совчилар жўнатиши. Шу сабабли у отаси Темурбек етакчилигида амирларнинг Балхга, Амир Ҳусайн қалъасига ҳужумида фаол қатнашган”67, -деб ёзади профессор Дамин Тўраев. мана шу



66 Муҳаммад Али. Жахонгир Мирзо. –Т.: Шарқ 2010. –Б. 411-412.
67 Тўраев Д. Ўзбек тетралогияси. –Т.: Академнашр. 2017. –Б.32.
жиҳатнинг ўзиёқ, асар поэтик тизимида Жаҳонгир Мирзо характерининг жуда гўзал ва теран идрок қилинганлигини асослайди. Айнан Хоразмга қилинган беш маротабалик юриш оқибатида сулҳ тузишга мажбур бўлиши, ниҳоят, Севинбикани келин қилиб олиш билан якун топади.

Албатта, сюжетни юзага келтирувчи ва уни ривожлантириб борувчи ўнлаб омиллар борки, буларсиз тарихий ҳақиқатни теран тушуниб етиш мушкул. Шу маънода, Амир Темур шахси ва унинг атрофида кечаётган узил-кесил жараёнлар ҳар бир инсон ботинида аждодларга бўлган азим муҳаббатни камол топишига йўл очади. Академик М.Қўшжонов қайд этишича: “Тарихни бирор йирикроқ ўзининг шахсий ва ижтимоий хислатлари билан ажралиб турадиган шахсларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар бир тарихий воқеанинг ўз қаҳрамонлари бор, ўша қаҳрамонлар туфайли биз ўша давр ҳаёти ҳақида тўла тасаввур оламиз, улар бизга доимий ўрнак бўладилар, бошқача қилиб айтганда, ҳар тарафлама “Йўлчи юлдуз” бўлиб турадилар. Ҳар бир давр, ҳар бир аср тафаккури, шу жумладан, бадиий тафаккур ҳам оламшумул воқеа ҳақида ўзига тегишли ҳақиқатни очади ва ҳар гал бу ишни, албатта, шу воқеани яратган қаҳрамонлар фаолиятининг таҳлили орқали қилади”68. Дарҳақиқат, XIV-XV аср ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётида Соҳибқирон олиб борган ислоҳотлар мантиқан бир-бирига ўтиб турувчи жараёнлар жамулжамидан иборат. Реаллик билан нореаллик чорраҳасида Муҳаммад Али ижодий нияти ва асарни ёзишдан энг бирламчи мақсади ҳам истиқлол фарзандларига буюк саркарда ва донишманднинг сиёсий иродасини ҳар томонлама яқиндан таништириш бўлган. Негаки, адиб китобда воқеликни ҳар бир ўғли табиатидан келиб чиқиб, Соҳибқироннинг мақсад-муддаосига бориб пайвандлайди. Шу ўринда битта жиҳатни эътибордан қолдирмаслик лозим: Жаҳонгир Мирзо руҳиятидаги кечган қисқа муддатли воқелик ёзувчи учун ижодий ниятнинг янада такомиллашувига очқич калит вазифасини ўтаган, бошқа томондан эса иккинчи ва учинчи воқелик мантиқий боғламини ривожлантиришга
68 Қўшжонов М. Танланган асарлар. 1-жилд. –Т.: Шарқ. 2019. –Б.305.
катта замин тайёрлаган. Натижада ёзувчи Жаҳонгир Мирзо ва унинг шахсий, сиёсий фаолиятидаги ижодий манерани бошқа ўғиллари фаолиятида ҳам баҳолиқудрат синаб кўришга жазм қилган. Адиб сюжет яратишда мана шу зайлда иш тутади.
Профессор Исломжон Ёқубов таъкидлашича: “Романда қўлланилган қистирма сюжетлар қуйидаги ҳолатларнинг юзага чиқишига яқиндан ёрдам беради:

  1. Марказий қаҳрамонлар руҳиятини кенгроқ очиш.

  2. Воқеаларни мантиқий тарзда туташтириш.

  3. Фалсафий концепцияни рамзий-мажозийлик асосида бадиий гавдалантириш.

  4. Маънавий-руҳий кечинмаларни чуқурроқ гавдалантириш.

  5. Реалистик далиллаш” 69.

Агар диққат қилинса, улғайиш ёшдаги Жаҳонгир Мирзонинг содиқ йўлдошига айланиб улгурган Ахий Жаббор образи тўлақонли қистирма сюжет намунасидир. Унинг кўмагида ёш шаҳзода учун фантастик либосдаги муҳаббат тарихи ғоятда аниқ, тушунарлигина эмас, ҳатто ниҳоятда гўзал туюлади. Адиб ўспириннинг тасаввурлар оламини назарда тутиб, тасвир ҳаётийлигини фантастик либос орқали таъминлашга эришади. Умуман, ёзувчи романнинг аксарият образларини реал ҳақиқатдан бир қадар юксакроқ, халқ достонларининг қаҳрамонларига яқинроқ тарзда талқин қилади. Кўринадики, келтирилган иқтибосда танқидчи-олим реалистик тасвир принципларини бир қадар бўрттирилган, яъни фольклор мотивларга хос улуғворлик, кутилмаганда персонажларнинг қаҳрамонлик кўрсатиши (Амир Темурнинг фарзандлари жангда мардона кураш олиб бориш саҳналари)ни достонларга монанд тарзда бадиий гавдалантиради. Биринчидан, ёзувчи ҳар қандай шароитда тарихий шахс тийнатидаги ўсиш-



69 Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т.: Фан. 2007. –Б.70.
ўзгаришларни сюжет воқелигидан айро ёки алоҳида чизишга уринмайди. Кетма-кет рўй бераётган воқелик негизида шахс психологияси ҳам аста- секинлик билан ўқувчига намоён бўлиб боради. Ўқувчи тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга айланиш ҳолатини ўз ботинида ҳис қилиб туради. Бироқ хулоса қилишга сира шошилмайди.
Тарихий тетралогиянинг иккинчи жилди Соҳибқирон Амир Темурнинг ўғли Умаршайх Мирзо билан боғлиқ воқеликни ўз ичига қамрайди. Айниқса, Умаршайх Мирзо табиатидаги жўмардлик, ҳалоллик ва босиқлик ёзувчи томонидан юксак қадрланган ва шу зайлда тасвирланган. воқеликлари Жаҳонгир Мирзо мотами ва унинг дафн маросими билан бошланади. “Ёзувчи тетралогиянинг иккинчи китобини “Умаршайх Мирзо” деб атаган бўлса-да, асар сюжетида у жуда кам ўрин эгаллайди. Бу шахс ҳақида тарихий маълумотлар озлигига қарамай, ёзувчи ижодий фантазия, бадиий тўқима ёрдамида Умаршайх Мирзони Дашти Қипчоқ, Олтин Ўрдага қарши урушдан аввалги Тўхтамишга қарши, унинг садоқатига ишонмайдиган образ сифатида кўрсатади. Соҳибқирон ҳузурига ёрдам ва паноҳ сўраб келган Тўхтамишнинг темурийларни ўзидан паст билиб, менсимай, қўрс муомалада бўлиши амирзода Умаршайхга ёқмайди, унинг жаҳлини чиқаради. Шунда Олтин Ўрдалик амирлар донолик қилиб: “Меҳмонингиз отаси ўлгани сабабли асаби жойида эмас”, - деб унинг номидан узр сўрайдилар. Романда Тўхтамишнинг отабеклари, устозларидан Идику баҳодир сиймоси, характери ҳаққоний ва равшан тасвирланган”70. Англашиладики, адиб ҳар бир асарда битта воқелик негизида қаҳрамон руҳиятини очиб беришни мақсад қилган сюжет яратишни уддалайди. Тўғри, эпопеяда сюжетнинг хронологик шакли етакчилик қилса-да, бадиий вақтни бир-бирига пайвандлашда ўз ижодий манерасидан ҳеч қачон воз кечмайди. Бунинг яна бир муҳим жиҳати, характерлараро бадиий конфликт сюжет воқелигини маром билан ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.





70 Тўраев Д. Ўзбек тетралогияси. –Т.: Akademnashr. 2017 . –Б.53.
Тетралогиянинг иккинчи китобида Соҳибқирон ва Сароймулкхоним, Қутлуғ Туркон оқа, Хонзода хоним, Султон Бахт Бегимнинг ўзаро суҳбатлари асар воқелигида жуда катта ўрин эгаллайди. Адиб ҳар иккала асарни бир-бирига мантиқан боғлашда Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним ўртасидаги буюк муҳаббат ва айрилиқ ҳукмининг нечоғли изтироб билан давом этаётганини чуқур психологик картиналар негизида тасвирлайди. Амир Темур Жета жангидан қайтгунга қадар бўлиб ўтган Боғи Чинордаги воқеаларни атайин чўзиб тасвирлагандек таассурот қолдирса-да, ўқувчи уни тўғри қабул қилади. Бинобарин, Жаҳонгир Мирзонинг дафн маросимида қатнашган Хоразмшоҳ, яъни қуда тарафдан келган меҳмонлар кетгунига қадар Сароймулкхонимнинг оиладаги роли ва мавқеи янада ўзига хос тафсилотлар билан ёритилади. Йиғи ва изтиробдан бир сиқим бўлиб қолган Хонзода хонимни овутиш учун Сайроймулкхоним ва саройдаги аёлларнинг барчаси ишга киришадилар. Чунки Амир Темур уни “келиним эмас, менинг оқила қизимсан” дейишининг ўзиданоқ унга бўлган саройдаги муносабатни сезиш мумкин:
“- Қуллуқ, Валинеъмат Соҳибқирон! Олий ҳимматлари учун қуллуқ!..
– Таъзим ва тадбир тақдирга тўғри келавермас экан-да... – деди оҳиста Амир Темур, бу “вазиятни ўнглаш”нинг давоми эди. – Қуда-андачилик ришталарини боғлашимиздан катта ниятларни дилга солғон эрдик... Бу дунёда бирлашмак улуғ ҳикматдир, бўлинғонни бўри ер, дейдилар. Агар қудамиз Юсуф Сўфи билан сўзни бир жойга қўйсайдик, у оқилона кенгашларга юрсайди, бирлашиб юртимизни ёғийлардан асрай олардик-ку! Аллақачонлар Жетани ҳам бир ёқли қилмасму эрдик, Дашти Қипчоқ томонлар ҳам осайишта бўлмасму эрди?.. Мана ҳозир ўзим билмағон, синамоғон чингизийлардан бирига умид боғлаб ўлтирибмен. Йироқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши эмасмуди?.. Ёғийларни тинчитиш ўрнига, ўзимиздан чиққан балолар билан савашмоққа мажбурдурмен. Гоҳ Бухорога чопамен, гоҳ Хеваққа, гоҳ Андижонга... Ҳолбуки, Оллоҳ Қуръони каримни ўқимақдан ва фақир-у мискин ғамини емакдан ўзга ташвишни менга раво
кўрмағон. Чорасизмен, ўзга иложим йўқ, тағин гуноҳ остонасида турибмен, ўзимизникилар билан сўғишаман, тағин қўл ихтиёрсиз қилич қабзасига чопадур...
Амир Темур сандал устидаги қўлларини дам-бадам бир-бирига ишқаркан, хаёлга чўмди”71.
Мазкур парчада Соҳибқирон руҳиятидаги мунгли изтироблар, “бир мақсад атрофида бирлашиш” истаги, салтанатнинг мустаҳкам пойдевори “Куч - адолатда” тамойилининг устуворлиги, мана шу биргина сўз замирида не-не заҳматлар турганлигини англаш қийин эмас. Айниқса, шунча азоб- уқубатлар чекиб, Амир Ҳусайн ва унинг қўшинларини мағлуб қилиши, ёғийларнинг чор-атрофга сочилиб кетиши, ҳар бир ҳудудда тайин қилинган масъулларнинг бефарқлиги, бошбалдоқлиги, садоқат билан ишлаш йўлига ўзига қарши куч қайрашлари Амир Темурда тадбир ва кенгаш муҳим аҳамият касб этишига туртки бўлади. Ички изтироб ва оғриқлар, фарзанд доғи ҳамда омад билан айрилиқнинг ёнма-ён яшаши ҳам Соҳибқирон руҳиятига акс таъсир қилади. Адиб ана шу нуқтадан туриб, Амир Темур мақсад-муддаосига аниқлик киритади. Бадиий чизгилар билан қаҳрамон матонатини синовдан ўтказади.
Ёзувчи Муҳаммад Али сюжет яратишда тарихий ҳақиқатдан фарқли ўлароқ, Амир Темур ва Сароймулкхоним ўртасида кечган дилхуш суҳбатларни лиро-романтик тасвир йўсинида юзага чиқаришида қабариб кўринади. Демак, инсон туйғулари билан сарҳисоб қилинган ҳар қандай тадбир оқибатда яхшилик билан тугашига ўзини ҳам ўзгаларни ҳам ишонтиради. Ёвузлик ва калтабинлик, ёғийлар хатти-ҳаракатининг толмасдек кўринган чиркин ишларини Амир Темур синчков зеҳнияти билан теран идрок қилади. Кечалари уйқу инмай, тонг орттирган тунларида ана шулар ҳақида мулоҳаза, мушоҳада юритади.

Тарихий тетралогиянинг иккинчи жилдида Зиндачашм опардийнинг тавба-ю, таваллолари Шибирғон ҳокими Салмон опардий олдида чорасиз
71 Муҳаммад Али. Умаршайх Мирзо. –Т., Шарқ,2013. –Б.93
қолиши, Маҳшад ва шунга ўхшаш шаҳарларни кезиб чиқиши ҳам жонига тегиш тасвирларини ўқиймиз. Аммо унинг ботинида “қасос олиш”дек разил нияти сира йўқолмаганига гувох бўламиз:
“Орадан тўрт йил ўтиб, бешинчи йил ҳам бошланди. Кунлардан бир кун ҳамма нарса жонига теккан Зиндачашм опардийнинг хаёлини мудҳиш фикр қамради: “Амир Темурдан ўч олиш! Ноҳақ кетган Амир Кайхусрав ва бошқа дўстлар қасосини олиш!.. Қасос! Қасос! Қасос!.. Зиндачашм опардийнинг қисиқ кўзларида ёқимсиз нур йилтиради. Амир Темурни ўлдириш ҳақидаги фикр унинг миясига ўрнашиб олди ва қасос палағда ҳаётининг бош мақсадига айланди. Бу мушкул иш учун у албатта Самарқандга бориши керак... Соҳибқироннинг кўзларига қараб, бир-иккита гапини айтиб олиши ва ўз қўли билан... ўлдириши керак!!! Ўҳ-ҳў!.. Самарқандга қандай боради? Кўксаройга қандай киради?.. У ўйлаб ўйига етолмасди, аммо ҳар гал Соҳибқиронни ўлдирганидан кейин юз беражак вазиятни ўйлаганда кўнгли яшнаб кетарди. Ана шундай хаёллар оғушига ғарқ Зиндачашм опардий шаҳар марказидаги улкан карвонсаройда фаррошлик қилиб кун кечириб юрарди”72.
Келтирилган парчадан, шунингдек, тарихий маълумотларнинг ҳам шаҳодат беришича, Зиндачашм опардийнинг ўта хиёнаткор одам эканлигини билиш мумкин. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, эпопеянинг энг характерли жиҳати сюжетни ҳаракатга келтирувчи куч – конфликтнинг хилма-хил тасвирий лавҳаларга сочилиб кетганлигида кўринади. Биринчи китобдаги ижтимоий-психологик конфликт аста-секинлик билан воқелик бошқарувини биринчи планга олиб чиқади. Амир Ҳусайн ва Соҳибқирон зиддиятларида “ҳикоя ичида ҳикоя” қилиш усули сюжетни кескинлаштиради. Натижада ёзувчининг илк асоси “фабула” адиб ижодий ниятини янада мукаммаллашувига хизмат қилади.

“Адабиётшунослик” луғатида: “Фабула (лот. fabula – ҳикоя, масала) – сюжетшунослик категориясидир. Адабиётшуносликда фабула терминини
72 Муҳаммад Али. Умаршайх Мирзо. –Т., Шарқ, 2013. –Б.140-141.
қўллашда турлича қарашлар мавжуд: у сюжет терминига синоним сифатида ҳам, ундан фарқланиб ҳам ишлатилади. Гап шундаки, асарда ҳикоя қилинаётган воқеаларни Арасту “миф” ёки “тарих”, антик римликлар эса “фабул” деб юритган бўлсалар, XVII асрга келиб французча “сюжет” термини билан аташган.
Тарихий тетралогияда Амир Темур ва темурийлар даври ижтимоий- сиёсий, маданий-маърифий ҳаёти фабула “вазифаси”ни бажарса, ёзувчининг ижодий изланишлари, таланти, бадиий тафаккури сюжетни юзага келтиришга илк асосдир. Яъни ҳар қандай поэтик матн – муайян ижтимоий- руҳий, фалсафий-эстетик мушоҳадани ўз ичида яхлитлаштиради.
Мураккаб сюжетли тарихий асарларнинг асосий жиҳатлардан бири шуки, воқеликнинг намоён бўлиш тартиби, тузилиши, яъни фабула билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Фабула асар сюжетини ҳам, композицияни ҳам ягона эстетик мезонда бирлаштира оладиган муҳим компонентлардан бири. Ҳақиқатдан ҳам “фабула” ва сюжет атамалари ҳақида турлича қарашлар рус адабиётшунослигида кўплаб учрайди.73 Бу борада адабиётшунос Д.Тўраев анча аниқ фикрларни илгари сурган. “ Фабула ҳаётий фактлар занжири бўлиб, бадиий асар сюжети учун асосдир74. Шу нуқтаи назардан ёндашганда, тарихий-хроникал сюжетли асарларда ёзувчи нуқтаи назаридан холи бўлмаган, қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатларида бўй кўрсатган воқелик ғоянинг пухта яхлитлашувига шароит яратади. Муҳаммад Али ҳар бир воқеликни мураккаб сюжетлилик тарзида тасвирлаш йўлидан боради. Унда бобма-боб ифодаланаётган воқелик негизида ижодий ният ва тарихий ҳақиқат параллел тарзда ёрқин бўёқларда юзага чиқа бошлайди. Ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юришлардан келгач – Самарқанд тахтида туриб тадбир ва кенгаш йиғинларида якун ясалади. “Бадиий жиҳатдан юксак ҳисобланадиган асарларнинг ҳаммасида ҳам сюжет



73 Қаранг: Л.И.Тимнофеев. Основы теории литератури.М., 1972.; А.П.Чудаков. Поэтика Чехова.М.: Наука, 1971.стр- 213; Наровгатов. Необычное литературовидение. М.: Молодая Гвардия, 1970.стр.291; В.Колинов. теория литературы.М. Наука, 1964.стр. 1964. Стр.422.
74 Тўраев Д. Ҳаёт ва сюжет.Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриёт -матбаа ижодий уйи, 1984, 11 бет.
бирлиги, воқеаларнинг яхлитлиги, бошқача қилиб айтганда, бутун боғлиқ – образ, воқеалар маълум бир бадиий мақсадга бўйсундирилган ҳолда асарга киритилганини кўрамиз”75. Тарихий ҳақиқатнинг бадиий асар (сюжет)га айлантирилишига бадиий тўқиманинг ҳам ўрни муҳимдир. Бадиий тўқима образ ва тафсилотларда ёзувчи лиро-романтик бўёқдорликни асосий ифода йўсини сифатида қараган. Буни Ахий Жаббор тўқима образида ҳам кўришимиз мумкин. Оққиз ва Ахий Жаббор асар сюжетида алоҳида аҳамият касб этади. У халоскорлик ва таскин шукуҳи билан яшайди. Яхшилик ва олижаноблик унинг энг муҳим инсоний фазилатларидан бири саналади. Иккинчи жилдда ҳам Ахий Жаббор ўзининг саркардалик маҳорати, дўст аҳдига садоқати билан асар воқеаларида алоҳида кўзга ташланиб туради. Бу жиҳат ҳар бир персонажга берилган чизгилардан фарқли ўлароқ Ахий Жаббор дунёқарашида бошқача равишда намоён бўлади. Адиб Ахий Жабборни алоҳида муҳаббат билан идрок қилар экан, у Жаҳонгир Мирзо ва унинг атрофидаги ёронларга бўлган чуқур ҳурматни охиригача сақлай олган образ сифатида талқин этилади.
Тарихий тетралогиянинг яна бир жиҳати ҳақида сўз юритганда иккинчи жилддаги воқелик Тўхтамишхон ва унинг тарафдорлари орасида кечган жангу жадалларда Соҳибқироннинг адлу диёнати, кечиримлилиги янада инсоний фазилатларга айланиб, салтанат ишларида ҳам саранжомликнинг аста-секинлик билан мустаҳкамлана бориши ҳақида ёзувчи мушоҳадалари “ўзиники бўлган нутқ” тарзида инкишоф қилинади. Ёзувчи бевосита асар воқелигида кечаётган тафсилотларни бироз тўхтатиб қўйиб, ўзининг шахсий мулоҳазаларини ҳам персонажлар қаторида тасдиқлаб боради. Бу эса сюжетда баъзи вақтлари ортиқчадек туюлади. Негаки, диалогик ва монологик нутқ персонаж руҳиятидан келиб чиқиб истифода қилинади. Ёзувчининг баъзи пайтларда тарихий жабҳада кечаётган узил-кесил мунозараларда бевосита аралашув ҳолларини
кўришимиз мумкин. Бу матнга теран назар солганимизда ёзувчи муносабатида “тасдиқ-инкор”лар ортиқчалик қилади. Айни дамда, тарихий воқеликни сунъийлашувига олиб келади. Мавжуд ҳолат биринчи ва иккинчи китобнинг бошланишида кўпроқ кўзга ташланади. “Ўзбек романчилигида жанрий изланишлар сўнги йилларда сюжетнинг яна бир тури – ассоциатив сюжет, яъни хроникал, ретроспектив, концентрик сюжетларни муваффақиятли чатишмасидан иборат бўлган шаклини юзага келтирди”76, - деб ёзади проф.Д.Тўраев. Демак, ушбу типдаги сюжетларнинг воқеланиши тарихий мавзуларда яратилган асарлар учун ҳам муҳим саналади. Дарҳақиқат, тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришда “ёзувчи тасаввури муайян ғояга асосланиб, ҳаётдаги алоҳида нарсаларни бузади, саралайди, тўқийди ва янгидан таъсирли ва жонли, табиий ва гўзал типик ва яхлит нарса яратади. Бу жараён характер ва эпизодларни яратишда ҳам, қаҳрамон ва воқеликнинг айрим хусусиятларини кўрсатишда ҳам, яхлит сюжетни юзага келтиришда ҳам содир бўлади”77. Кўринадики, тарихий ҳақиқат (сюжет) бадиийлашганда муайян шаклда ижодий тасаввур ва қайта идрок қилиш негизида янада жонлилик касб этади. Унда муҳит ва жамият ўртасидаги зиддиятлар ҳамда персонажлар табиатидаги ўзгаришлар (инқироз ва юксалиш) воқеликни бир тартибда кечишида, яъни асар руҳиятини англашда қўл келади:
“Зиндачашм опардийнинг машъум воқеаси бутун Самарқандда шов- шув бўлиб кетди. Маҳалла-кўйларда хийла вақтгача одамлар хаёлини ўғирлаган миш-миш вазифасини адо этди. Ҳамма бозорга киришда ҳам, чиқишда ҳам қўрқинчли тулумга қараб ўтарди. Бозордан нарироқдаги пастқам ҳовлида жойлашган такяхонага кетишаётган Ахий Жаббор баҳодир бошлиқ йигитлар бир кўп одам уймалашиб турган дарвоза олдида тўхтаб қолдилар. У ерда чоллар, кампирлар, толиби илмлар, турли бозорчаларни учратиш мумкин эди.



76 Тўраев Д. Ўзбек романларида бадиий тафаккур ва маҳорат муаммоси. –Т.: Университет .2001. –Б. 103
77 Умуров Ҳ. Бадиий ижод асослари. –Т.: Ўзбекистон 2001. –Б.80.

  • Ажаб қипти!

  • Қилмишига яраша-да!..

  • Буям кам!..

  • Балога гирифтор бўпти!..

  • Ажалингдан беш кун бурун ўлмай ўл!...

Одамлар шундай сўзлар билан Шибирғон ҳокимини айблашар, лаънатлашар, айни пайтда қарашдан қўрқишарди.

  • Ана, Янал... ёмонликни ўзига тилаб олган нокас-да,.. касри ўзига урди! – деди Ахий Жаббор баҳодир ёнидаги йигитга. – Кимки бировга чоҳ қазиса, ўшанга ўзи тушадир.

  • Бу пешонадан... – деб қўйди барваста Яналтекин ўзини донишмандлардай тутиб. – Бадбахтнинг пешонасига шу ёзилган-да...”78.

Парчада Соҳибқирондан қасос олишга тараддуд кўрган ва ўзининг мудҳиш режалари амалга ошмай аянчли ўлимга гирифтор бўлган Зиндачашм опардий қисматини хос соқчи ва довюрак баҳодир, маcлаҳатгўй Ахий Жаббор ҳамда Яналтекин орасидаги мунозара тасвири ҳақида сўз бормоқда. Амир Темур руҳиятига акс таъсир қилган мазкур воқелик бадиий конфликтни янада жонлантириб юборади. Азму қарор ва қатъият соҳибининг кутилмаганда ёғий қўлидан мактуб олиши “тадбир ва тадориг”нинг чаппасига кетишидан нишона эди. Бироқ Амир Темурга ётиғи билан тушунтирган Мавлоно Убайд номанинг чеккасида кичкина ёзув борлигини ва у Ҳинду Қарқарадан бериб юборилганини исботлади. Шундан кейингина Амир Темур кўнгли бироз таскин топди. Адиб мана шу ўринда бадиий тўқимадан усталик билан фойдалана олган. Яъни бир вақтнинг ўзида ёғий тақдири ҳал бўлади. Романда воқелик вақти дарҳол рўй бериб, Зиндачашм опардий қисматига нуқта қўйилади.

“Умаршайх Мирзо” китобида Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайхнинг характери асардаги асосий воқеликка эш тарзда унчалик сезилмайди. Воқелик асосан Амир Темурнинг Тўхтамишхон билан
78 Муҳаммад Али. Умаршайх Мирзо. –Т., Шарқ, 2013. –Б.-241
ораларида кечган жуда қаттиқ курашлар, йўқотишлар, салтанат мустаҳкамлиги йўлида олиб борган қатор юмушларини ўз ичига қамрайди. Ёзувчининг бадиий усули – ўқувчини бир он бўлсин зериктирмайди. Инсоний хислатлари билан шуҳрат қозониб бораётган Амир Темур шахси ва характерини янада теранроқ кашф этиб боради. Қайд этиш жоизки, “Улуғ салтанат” спецификаси ўзига хос тарзда намоён бўлиб, бош қаҳрамон (Амир Темур, Сароймулкхоним, фарзанд)лари табиати, атроф-жавонибдаги ёғийлар билан қарама-қаршиликларни очиш, таҳлиллаш негизида идрок қилинади.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish