Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet16/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тарихий тетралогияда нутқ. Муҳаммад Али ижоди билан яқиндан танишган киши унинг асар ёзишда ҳам ўзига хос шоирлигидан баҳра олганлигини четлаб ўтолмайди. Негаки, шоир яратган ҳар қандай мавзуда кучли лиризм, драматизм, фалсафий-эстетик қамров яхлитлиги яққол намоён бўлади. Хусусан, адибнинг полифоник роман яратиш истагида бўлганлигини билиш эмас, уни матн қаъридан алоҳида ажратиб олиб қайта кашф этиш орқали ҳам тадқиқ қилиш мумкин. Адибнинг диққат марказида бўлган Темур ва темурийлар даври муҳитини, тарихий солнома типида яратиш истагида анча йиллар машаққатли меҳнат қилганлигини адабий жамоатчилигимиз эътироф этишмоқда. Айниқса, тўрт яхлит китобдан иборат тарихий тетралогия композициясида нутқ ва бадиий тафаккур зуҳур этилиши диққатга сазовордир. Проф. Д.Қуронов қайд этишича: “Мулоқотга киришаётган шахс эса, маълумки, ҳар вақт учта асосий мақсадни кўзлайди: а) репрезентатив – тингловчи (ўқувчи)га муайян информацияни етказиш; б) экспрессив информацияга ўз муносабатини ифодалаш; в) аппелятив – тингловчи (ўқувчи)га муайян таъсир ўтказиш80. Айтиш керакки, коммуникатив бирликда шу учала мақсад ҳар вақт ҳозир бўлгани ҳолда, ҳар бир конкрет бирликда улардан бири етакчилик қилади. Юқоридагилардан англашиладики, гап билан адабий асар бажараётган бирламчи функция ҳам, уларни юзага келтираётган мотивлар ҳам ўхшаш экан. Демак, адабий асар билан гап ташкилланиши (структура) жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлиши табиий”81. Бинобарин, ёзувчи учун энг масъулиятли нарса ҳам



80 Қуронов Д. Роман ҳақида айрим мулоҳазалар// Шарқ юлдузи. 2011. №5. –Б.104.
81 Қуронов Д. Чўлпон насри поэтикаси. –Т.: Шарқ. 2004. -Б.70.
композицияга хос унсурларнинг муҳим жиҳатларини танлаш, саралаш, яхлитлаштириш, жойлаштириш, тизим ва тартибга бўйсундириш тушунилади. Ёзувчи коммуникатив алоқа вазифасига муайян роман шакли қисмларини ҳам жойлаштиради. Гап ва нутқ бирлиги муайян қолипларга сингдирилади. Айнан мавжудлик жумбоғини ечиш, мураккаб, заҳматталаб жараён эканлигини теран ҳис қилади. Давр руҳи нуқтаи назаридан – бадиий тўқима залворини кучайтиради. Ҳиссий-эмоционал бирликлар йиғиндисида нутқ табиати ўзига хос мақсадларни амалга оширишга хизмат қилади. Бир қарашда, нутқий онг ва бадиий тасаввур бирлиги ёзувчи, қаҳрамон, ровий нутқини аралашиб кетишига туртки беради. Демак, тасаввур ва таҳлил асносида поэтика сарҳадлари интенсив равишда буёқдорлик касб этади.
Тарихий тетралогиянинг ҳар бир жузви(китоби)да нутқ бадиий яхлитликни таъминловчи энг бирламчи усул сифатида қаралган. Амир Темур ва унинг ўғиллари мулоқот шаклларида бадиий нутқнинг муайян шароит, муҳит ва замон кечмишларига боғлаб тадрижий талқин қилинган. Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним, Шоҳрух Мирзо ва Гавҳаршодбегимнинг индивидуал нутқида бир мунча табиий ва ишонарли талқин қилинган. Ёзувчи ҳар бир тасвир фонида тарихий ҳақиқат залворини “бўлиши мумкин” ёки “бўлиб ўтган” воқелик тарзида қайта идрок этганлигида қабариб кўринади:

Тарихий тетралогиянинг “Шоҳрух Мирзо” деб номланган тўртинчи китобида келтирилган парчада буюк саркарда Амир Темур нутқининг ўзига хос мавқе касб этади. Айниқса, ёзувчи ва қаҳрамон нутқи уюшиб, ровий нутқини юзага келтирган. Бир қарашда, ёзувчи бадиий талқини негизида буюк жаҳонгир руҳиятини ич-ичидан тасвирлаш усулидан унумли фойдаланса, иккинчи жиҳатдан фарзанд руҳиятида содир бўлаётган узил- кесил “ғалати ҳолат”дан воқиф қилаётгандек бўлади. Чунки Мироншоҳ Мирзо руҳиятидаги салбий ўзгаришлар ота қалбини жиддий жароҳатлайди. Мазкур парчада чуқур изтироб оғушида қолган – ота нутқи, қизи
Султонбахт бегим кузатишларида – қаҳрамон нутқи, пири муршид Мир Саййид Барака – нутқида воқеликни тасдиқлаш йўсинида янада фалсафий- эстетик қамров кенглигини намойиш қилади. Ҳар учала таҳлил яхлитлиги сюжет вақтини янада ойдинлаштиради. Соҳибқироннинг “Ўзимни қўлга олай” дея ҳаётий ақидани илгари суриши – ёзувчи ижодий ниятининг устуворлигини таъминлашга қаратилади.
Таъкидлаш жоизки, нутқ билан бадиий тафаккурни бир бутун ҳолда тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки нутқ индивидуал характерни очишга қаратилган бўлса, тафаккур матнда умумий қирраларга йўналтирилган бўлади. Сабаби, ёзувчи битта воқеликни ўқувчига етказиш учун турли хил нутқ усулларига мурожаат қилади. Ёзувчининг воқеликка муносабати, мушоҳада маданиятида, “кашф қилиш санъати”нинг бетакрорлиги ҳам муҳим омил ҳисобланади. Муҳаммад Али тарихий шароит ва давр тақозосини яхлитлаштириш баробарида, чинакам хаёлий-тўқима эпизодларнинг нутқини “шунчаки” тасвирлаш, маълум эстетик воқеликни етказиш тарзида қўллайди.
Ҳар қандай тарихий асарда бўлганидек, шевага оид сўзлар, архаик, тарихий сўзлар, маълум маънода, ўша давр руҳини, кайфиятини, мулоқот этикетларини, характерини очиб беришда қўлланилади. Муҳаммад Алининг тўрт китобдан иборат тарихий тетралогиясининг биринчи китобида талайгина шевага хос сўзлардан фойдаланганлигини кўришимиз мумкин. Бу қайси ўринларда учрайди, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Жумладан, Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзога бағишланган “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясининг биринчи жилдида Жаҳонгир Мирзонинг суюкли маҳбубаси – Хонзода хоним (Севин бика)га совчиликка борган кунларидаги Хоразм хони саройи ва сарой аёнларни нутқида учрайди. Ёзувчи Муҳаммад Али асардаги нутқни бирданига барқарорлаштирмайди. Аста-секин муаллиф позицияси маҳсули сифатида ўқувчи диққатини торта бошлайди. Диалектал бирликлар шу қадар ўрни келсин, келмасин қўлланилганки, натижада матн поэтик қийматига путур
етган. Тарихий ҳужжатларда Хоразм шеваси (ўғуз лаҳжаси) Соҳибқирон дорулсалтанати ҳукмронлиги даврида бу даражада содда ва айни кундаги шаклда қўлланилмаган. Бунга тарихий ҳужжатлар ҳам шаҳодат беради:
“Айни ёз, пишиқчилик авжида, ҳамма томонда қовун-тарвузлар тоғ-тоғ уюлиб ётар, турли-туман мевалардан бозор бамисли чаманзорга айланганди. Қовун бозорини оралар экан, нимтўр гурвакларга кўзи тушди-ю, баҳодирнинг оғзидан сув келиб кетди. Гурвакларнинг бари хилидан бор экан, оқ, кўк, қора... “Йигитларни бир Хоразм қовунига тўйдирайин!” дея кўнглидан кечирди ўнбоши. Унга оқ гурвак кўпроқ ёқарди, шираси ўткир- да, айниқса, оқноввоти... “Нони гўшт”дан бўлса тағин яхши.

  • Яналтекин, манави пулга қовунлардан иккитасини танлавор-чи! – буюрди баҳодир. – Ширинидан ол, ширинидан!

  • Хўп, ўнбоши жаноблари!

Яналтекин қовунларга яқинлашди. Ҳар бири бир қучоқни тўлдирадиган қовунларга боқиб, қайсисини танлашни билмай қолди, эгилиб уларни шапатилаб кўра бошлади. Бошқа йигитлар эса “Мана буни ол! Мана буниси яхши!” дея, Яналтекиннинг бошини айлантиришгани айлантиришган эди.
Қовун сотаётган силкима телпакдаги деҳқон уларнинг мусофир эканликларини билди-да, ўзи иккита “нон гўшт” қовунидан танлади:

    • Ина! Иккиси дим яхши, ширин!

Деҳқон қовунлардан яна битта олди ва кулимсираганча Яналтекинга узатди:

    • Пули геракмий. Миймон акансиз... “Нон гўшт ҳам нон, ҳам гўшт...”

    • Бозорингизга барака! – дейишди хурсанд йигитлар. Учқора Яналтекин ва Йўлқутлуғлар биттадан кўтариб олдилар. Тиқилинчда катта қовунни кўтариб юришдан ортиқ азоб йўқ экан, ҳар қалай, Учқорага шундай туюлди. Кимдир билмай туртиб кетади, ўзгаси пўнғиллаб ўтади...”82.




82 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. Тетралогия. 1-жилд. –Т.: Наврўз, 2019. –Б.250.
Мазкур парчада ёзувчи шевага оид сўзларни бугунги кун истеъмолида мавжуд лексик бирликлар асосида ифодалашга ҳаракат қилганлиги кўриниб турибди. Тарихий ҳужжатларнинг шаҳодат беришича, улуғ Соҳибқирон иқтидорга келган бир пайтда Турон заминида ўзбек уруғларининг асосан, қўнғирот, қипчоқ, манғит, қангли, найман, туркман уруғлари тили истеъмолда, яъни мулоқот шаклларидан бири бўлганлиги, улар қуйи Амударё дельтасида ўтроқ яшаганлар. Чунки ёзувчи бугунги кун адабий тилида истеъмолда бўлган сўзлар билан Амир Темур давридаги адабий тил


  • туркий (ўзбек) тилини олиб киришга ҳаракат қилган. Биз бошқа масала хусусида сўз юритишни лозим топдик. Жумладан, Хоразм диалекти (ўғуз лаҳжаси) бироз мураккаб лексик бирликлардан иборат бўлган. Айнан бугунги кунда истеъмолдаги ўғуз лаҳжаси билан ниҳоятда жиддий тафовутланган. Фақатгина XVII асрдан кейингина бирмунча бугунги шевага бироз яқинлашган. Ёзувчи сўз қўллаш принциплари (шева нормалари)ни тўғри қўллай олмаган. Натижада лаҳжада намоён бўлган сўзлар қолипга мос тушмаган. Масалан: хоразмликлар гўштни – гўш, яхшини – мазали, геракмийни – гаракмийди тарзида талаффуз қилишади. Шунингдек, Хонзода хоним ва Оққиз ўртасида кечган ўзаро суҳбатни ҳам тамомила шевада акс эттирса бўларди, бироқ ёзувчи бундай йўл тутмайди. Бу эса маълум маънода бадиийликнинг юксак бўлишига монеълик қилган. Бинобарин, “тарихий шахс образининг роман учун шарт бўлмай қолиши жанр турларининг ўсиши ва ички имкониятларининг кенгайиши билан ҳам боғлиқ. Тарихий романнинг тасвир диапазони кенгайгани сайин у ўз ичидан мустақил турларни ажратиб чиқмоқда. ...аниқ ҳужжатлар асосида битилган тарихий романлар тарихий-хроникал, тарихий-тадқиқот, тарихий- публицистик, роман-эссе, сиёсий роман каби ички турларга бўлиниб кетмоқдаки, булар ичида роман-биография ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб, тарихий буюк шахслар ҳаёти ва фаолиятини жонлантириш тарихий романнинг худди мана шу тури зиммасига тушмоқда”83. Бу бир томондан

83 Каттабеков А. Тарихий роман хусусида баҳслар. –Т.: Turon-Iqbol, 2011. –Б. 285.
тўғри мулоҳаза. Демак, тарихий тетралогияда ҳам мавжуд ҳаётий-тарихий фактларни бадиий бўёқдорликда беришда – шева фақат восита бўлибгина қолмай, ўша давр руҳини акс эттиришига хизмат қилиши тайин. Негаки, ёзувчи тарихий факт ва маълумотларни саралайди, таҳлиллайди, бадиий бўёқдорлик беради, қайта ишлайди, ижодий тафаккурида бойитади.
Хулоса қилганда, Тарихий шароит тақозоси натижасида бадиий нутқ шакллари тетралогияда кўп қатламли сюжетни намоён қилишга замин ҳозирлаган. Ф.Достоевский ижодидан илҳомланган ёзувчи Муҳаммад Али ижодий кредосида полифоник талқин ранг-баранглиги ҳаётий ҳақиқатга монанд тасвир компаративизмни юзага чиқаради. Натижада, бадиий нутқ такомилида монолог ва диалог, полилогдан ибтидоланган нутқий барқарорлик ёзувчи ижодий тафаккурини ташувчисигина эмас, уни ранг- баранглаштирадиган таҳлил усули сифатида ҳам юзага чиқади.
Маълумки, ёзувчи сюжет яратишда тарихий ҳақиқатнинг илк асосини Соҳибқироннинг “Тузуклар”, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” сингари асарлардан топгани сир эмас. Мавжуд тарихий фактлар жаҳон адабиёти дурдоналарида ҳам ўз муҳрини қолдирган. Собиқ иттифоқ даврида тарихнинг бузиб талқин қилиниши аждодларимизнинг ҳақиқий эътиқодли, иймонли, мард, олижаноб, авлиё ва донишманд бўлганликларидан замондошларимиз хабарсиз эди. Мана шу ҳақиқатни поэтик жиҳатдан ишонарли, қизиқарли ҳамда ўқимишли қилиб етказишни Муҳаммад Али уддасидан чиқа олган. Салкам икки минг саҳифалик бадиият дурдонаси ёзувчининг йигирма йиллик ижодий фаолияти, ҳаётий тажрибасининг маҳсулидир. Шундай экан, иккинчи ва учинчи китобларда сюжет яратиш, ва унинг муҳим компонентларини жойлаштиришда ёзувчи анчайин меҳнат қилганлигини эътироф этиш жоиз. Тарихий тетралогияда бадиий нутқ шакллари ҳодисасини ўрни-ўрнида қўллай олган. Характерлараро конфликт



бўладими, ижтимоий-психологик конфликт шаклими барча элементлар асар тўқималарида яхлитлик касб этган.



    1. Download 258,28 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish