Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet22/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Диалог хронотопи. Бу Амир Темур ва Амир Ҳусайн орасида кечган ўзаро битим-мулоқот шакли асар воқелигини ўқувчига янада қизиқарли, китобхон қалбида тарихий ҳақиқатни теран англашга йўл очади:
“Гапдан гап чиқиб, садоқат, ихлос ҳақида бир марта у Темурбек билан баҳслашиб ҳам қолган. Темурбек: “Доим ёнимизда садоқатли инсонлар юрсунлар, сипоҳлар ичида валламатлик, фидойилик, жавонмардлик ва ахийлик русумини қатъий қилмоғимиз жоиз. Буни ўзимиздан бошлашимиз керак!” -деди хотиржам.
“Ўзимиздан бошлашимиз керак” деган сўзлардан бироз ранжиса ҳам, сездирмаган Амир Ҳусайн эътироз билдирди:

  • Аввал пул, бойлик орттирайлик, тахтни қўлга киритайлик. Садоқат, валламатлик, фидойилик, жавонмардлик, ахийлик – Амир Ҳусайн бу

сўзларни атайин чертиб-чертиб, кесатгандай айтди. – Хо, хо, хо!.. Қандай сўзлар-а! Булар қочмас, кейин бўлаверади. Жуда ёқамиздан тутиб тургани йўқ. Ҳа...
Темурбек босиқ жавоб берди:

  • Пул, бойлик ўткинчи нарсалар. Садоқат, ихлос, валламатлик, фидойилик, жавонмардлик русуми эса мангуликдир. Пул билан буларни топмоқ мушкул юмушдир.

  • Темурбек, дунё кўрган, юрт кезган амирдурсиз – такаббурона давом этди Амир Ҳусайн. – Худди билмагандай сўз дейсиз. Дунёнинг қизиғи пул билан бойлик, сарват-ку ахир! Пул-у бойлик билан ҳамма нарсага эришмак мумкин. Бойлик бўлса, бас...”104

Мана шу лавҳада диалог хронотопи кўзга ташланади. Ушбу мулоқот Амир Ҳусайннинг нечоғли такаббур эканлигини намоён қилиб турибди. Амир Темур унинг нияти ва мақсади нима эканлигини англагани ҳеч бир вақт ўзгартириб бўлмаслиги ҳақида ўз хулосасини чиқаради. Соҳибқирондаги қатъий вазминлик ҳамда ҳис қилиш зеҳнияти азал-азалдан чуқур эканига ишора мавжуд. М.Бахтин таъкидлаганидек, “...кўпинча адабиётда учрашув хронотопи композиция, баъзида эса сюжет ечими вазифасини ўтайди. Айниқса, учрашув мотиви – турли хил йўл учрашувлари

  • йўл хронотопи (“катта йўл”) билан боғлиқ муҳим боғланишга эга. Йўл




104 Муҳаммад Али. Жаҳонгир Мирзо. 1-жилд. –Т.: Наврўз. 2019. –Б.82.
хронотопида макон-замон уйғунлиги мукаммал тарзда аниқ ва ёрқин очилади”105. Айнан мана шу жиҳат “Улуғ салтанат” тетралогиясида Амир Темур тийнатидаги ёрқин келажак учун бошланган асосий қадам эканлигини англатади. Шунингдек, тарихий асар ёзишда ёзувчи замон ва унинг муаммоларини ёритишни бош мақсад, деб қарайди. Чунки айнан тарихий воқелик фонида унинг асосий мақсади зуҳур қилинган бўлади. Таниқли ёзувчи Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогияси ана шу жиҳатлари билан эътирофга лойиқдир. Бадиий хронотоп тетралогияда ўзига хос тарзда инкишоф қилинганки, уни ўқиган ўқувчи ўша давр ҳаётига оид қатор масалаларни тушуниб олади.
Муҳаммад Али роман-эпопеяда барча қисмларни Жаҳонгир, Умаршайх, Мироншох, Шоҳрух мирзо номлари билан атайди. Шундай бўлса ҳам, роман-эпопеянинг тўртала китоби сюжетида воқеалар ва қаҳрамонлар бош қаҳрамон Соҳибқирон Амир Темур атрофида ўзаро боғланадилар. Атоқли олимларимиздан академик Бахтиёр Назаров таъкидлаганидай, Муҳаммад Алининг роман-эпопеясида Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлиги, раиятпарвар ва адолатпешалигини кўрсатиш асарнинг бош концепцияси саналади106.
“Улуғ салтанат” тетралогиясининг тўртинчи китоби “Шоҳрух мирзо” деб номланиб, у Амир Темурнинг тўртинчи ўғли ва унинг умр йўлдоши Гавҳаршодбегим билан оила қурган вақти, кўрсатган қаҳрамонликлари, бошқа темурийзодалар тақдири, шон-шуҳрат, мартаба учун кураш, Ҳирот ва унинг қасрлари, боғ-роғлари бадиий дид билан тасвирланади.
Мазкур асарда Шоҳрух мирзо ва унинг давлатни идора қилишдаги мардлиги, отасига ўхшаган ноёб ва юксак инсоний фазилатларга эгалигини, айниқса, оила ва юрт олдидаги ўта масъулиятли шахс бўлиб гавдаланишини бадият нуқтаи назаридан тасвирлаб, қайта жонлантиради.





105 Бахтин М. Вопросы литературы и эстетики. –М.: Художественная литература, 1975, С. 248-249.
106 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Т.: Шарқ, 2013. –Б.494.
Бадиий хронотопда ёзувчи ўша давр зиддиятларини баҳоли қудрат ёритиб берганлигини кўриш мумкин. Негаки, унда инсон тақдири, маслак, обрў-эътибор, уни ўз маромида ушлаб туриш учун инсондан талаб қилинадиган эътиқод давомийлигига мантиқий урғу берилади. Бу жиҳатлари билан шон-шуҳрат қозонган Шоҳрух мирзо салтанатда адолатни бош мезон сифатида улуғлайди ва умрининг охиригача ўша мезонга амал қилиб яшайди.
Тарихий тетралогияда, хусусан, у Соҳибқирон даврининг қаҳрамонлари, тарихий шахслар фаолияти, қилган ишлари, жуда кўп шоҳлар, шаҳзодалар, фарзандлар ва набиралар тўғрисида бўлса, уларнинг қай бири валиаҳдликка муносиблиги масаласи жуда кўп низолар ва рақобатни келтириб чиқарган бўлса, бадиий асарда тарихий воқеаларни тасвирлашдан ташқари бу кўплаб қаҳрамонларнинг руҳий оламини, ички кечинмаларини очиқ, равшан макон ва замонда – хронотопда кўрсатиш, бу воқеалар ва шахсларнинг тақдирлари ўзаро алоқадор, бир бутунлик – улуғ салтанатнинг бунёдкорлари сифатида тасвирлаш ижодкордан жуда кўп илм- маърифат, юксак истеъдод ва маънавият соҳиби бўлишни тақозо этади. Энг муҳими, ижодкордан Амир Темур ва темурийлар замонида содир бўлган оламшумул воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини яхши билиши талаб қилинар эди.
Профессор И.Ёқубов қайд этишича: “Улуғ салтанат” тетралогияси марказида алоҳида шахс тақдирининг ётиши романда конкретлик ва индивидуалликнинг таъминланиши зарурлигини тақозо этади. Чунки, романнинг қиммати Амир Темур характерининг қандай очилишига қараб белгиланади. Шу маънода бемалол айтиш мумкинки, Муҳаммад Али романчилигимизга Соҳибқироннинг бетакрор ва индивидуал шахс сифатида гавдаланган сиймосини олиб кирди. Ўша даврнинг миллий манфаатларимизга тўла мос бўлган типини ярата олди. Гарчанд, адиб эстетик идеали асосида яратилган бўлса-да, мазкур характер ҳамиша ҳам ёзувчининг хоҳишига қараб ҳаракат қилдирилмайди. Айниқса, юксак
инсоний ҳолатлар ифодасида Муҳаммад Али зўр муваффақиятга эришади. Амир Темурнинг умр йўли ғоятда зафарли, айни чоқда анча машаққатли кечган бўлиб, Соҳибқироннинг бетакрор табиати, ижтимоий муҳит, одамларга бўлган муносабати ва бутун умр йўлида кучли драматик асос мавжуд107. Бинобарин, мазкур иқтибосда келтирилганидек, бадиий-эстетик жиҳатдан кенг қамровга эга тетралогия поэтик қирраларини безаб турган энг муҳим масала – темурийлар даври муҳит ва ҳаётини тасвирлашдан иборатлигидадир. Чунки, унда ўша давр маданий, ижтимоий-сиёсий ҳаёти, фарзандлар орасидаги зиддиятлар, ўзаро иноқликка ниқоб солувчи манфаатпарастларнинг қинғир ўйинлари, Соҳибқирон олиб борган адолатли сиёсатга панжа орқасидан қаровчилар гуруҳи ҳам маҳорат билан очиб берилган.
Умуман, бадиий хронотоп масаласи кеча-бугун-эртага тарзида гавдалантирилгани билан унда ўша давр зиддиятлари кенг планда инкишоф қилинган. Амир Темурнинг ота сифатидаги ўрни, Сароймулкхонимнинг заҳматкаш аёл сифатидаги олижаноб сиймоси ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Зеро, ҳар бир ишни адолат тамойили билан бажаришга бел боғлаган Амир Темур фарзандларидан ҳам шунга амал қилиб яшашни талаб қилади. Бу борада унга тенг келадиган доно подшоҳ, амир камдир. Чунончи асардаги бадиий тасвирлар фонида ёзувчи қўллаган сўз, иборалар ўша давр манзарасини тўлақонли ёритилишига эришган. Бу маҳоратни англаб етган адабий жамоатчилик “Улуғ салтанат” тетралогиясини илиқ кутиб олишди.
Ёзувчи бадиий асарда тарихий воқеаларни тасвирлашдан ташқари бу кўплаб қаҳрамонларнинг руҳий оламини, ички кечинмаларини очиқ, равшан макон ва замонда – хронотопда кўрсатиш, бу воқеалар ва шахсларнинг тақдирлари ўзаро алоқадор, бир бутунлик – улуғ салтанатнинг бунёдкорлари сифатида тасвирлашни уддалай олган.





107 Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т.: Фан. 2007. –Б.69.
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясида умумий хронотоп асар воқеалари занжирида сюжет ва композиция яхлитлигини намойиш қилган, мифологик киритма ривоят билан туш тарзида намоён бўлган замон ва макон масаласи шакллари силсиласида очиб берилган.

    1. Download 258,28 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish