Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet24/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Хотира хронотопи. Тарихий тетралогияда воқелик ичида Соҳибқироннинг чуқур ўзига хос мушоҳада, мунозара, мулоҳазаси ўтмишни хотирлаш тарзида намоён бўлади. Яъни Соҳибқироннинг кўрган- кечирганлари, заҳматларининг асл сабаблари очилади. Оддий бир кузатув Амир Темур табиатидаги ўзгаришларга сабабкорлигини ҳам теран таҳлиллайди:
“Амир Темур чап томонда хандақ яққол кўриниб турадиган безатилган супага қараб юрди ва катта соябон соясидаги тахтга ўтирди. Хаёлида бир лаҳза ўтган кунлар жонланди. Худога шукур, қарийб ўттиз йилдирки, Турон салтанатида бир найзанинг шувуллаб учган овозини кимса эшитмайди, отлар майдонларини чангитиб елмайди, уруш наъралари янграмайди. Қаерлардадир, балки, жанг ҳайқириқлари осмонларни тутиб ётгандир, аммо Турон юртида ҳамма жойда қурилиш ишлари тинмайди. Соҳибқироннинг Оллоҳдан тилагани ҳам шу эди-да ўзи.
Мана, кейинги икки йил ичида Ясси шаҳрида Шайх Аҳмад Яссавий мозори устида иморати олий – мақбара тикланди. Кешда муҳташам Оқсаройда ишлар тўхтагани йўқ. Келаётиб барини назардан ўтказди. Уста Хоразмий билан гаплашди... Ҳа, Оқсарой дунёда ўхшаши йўқ бир бемисл сарой бўлмоқдаки, таърифлаш мушкул. Унга боқиб, фақат томоша айламоқ, Оллоҳ бандасининг қўли чиндан-да гул эканига такрор-такрор иймон келтирмоқ мумкин, холос”111.

Ушбу лавҳада Соҳибқирон Амир Темурнинг ўзоқ ўтмишлари-ю, келажак хусусида бошламоқчи бўлган эзгу ишларини бир махражда ифодалаш, яъни хотираларидаги ажиб бир қониқиш ҳиссини кўрсатиш асосий планга чиқарилади. Ёзувчи ўз мулоҳазасини қаҳрамон нутқини
111 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Тўртинчи китоб. Тошкент.: Шарқ, 2013. –Б.25.
тасдиқлаш негизида ойдинлаштиради. Бевосита Соҳибқирон қалбидаги осойишталикни “Худога шукур, қарийб ўттиз йилдирки, Турон салтанатида бир найзанинг шувуллаб учган овозини кимса эшитмайди, отлар майдонларини чангитиб елмайди, уруш наъралари янграмайди112 қабилидаги ёзувчи иқрори худди асар лейтмотивини бир нуқтада жамлай олганлигини кўрсатади. Амир Соҳибқироннинг ўз ишидан, тақдиридан қониқиш ҳисси ягона Аллоҳ таолонинг рози-ризочилиги билан бўлаётганини кўрсатиш хотира хронотопини тақозо қилади. Инсон хотирасида олдиндан рўй берган залварли мушоҳада, йиллар ўтиб ёки унутилади, ёки қайта жонланади. Бу Амир Темур зеҳнияти, хотирасининг нақадар тиниқлигини, истаклару ниятларининг Аллоҳ томонидан вожиб бўлаётганлигини такрор-такрор ёзувчи нуқтаи назари тадқиқ саҳнига олиб чиқади. Одатда, инсон ўз умри фаолиятида топишлар-у йўқотишлар, хатолар-у шошилишлар унга ҳаёт аталмиш сирли жумбоқни тажриба тариқасида ўрганишга даъват қилади. Амир Соҳибқирон фаолиятида тажриба ва кенгаш бирлиги салтанат мустаҳкамлигини янада мукаммаллашувига замин яратади. Ёзувчи айнан хотира хронотопи орқали, вақтнинг олий неъмат эканлигини, ҳар бир ҳаракат муваффақиятга етаклашини, қилинаётган зафар ва музаффарият адолат нуқтаи назаридан содир этилаётгани, ягона Аллоҳ таоло хоҳиши, иродаси билан рўй бераётганини қайта идрок қилганлигида янада ёрқин тасвирларда намоён бўлади. Бир қарашда, ёзувчи олам ва одам муаммоларини ҳал қилиш борасида фикр юритишга шошилмайди. Вақт номли олий ҳакам елкасига юклайди. Айниқса, эслаш, хотиралар, мушоҳада юритиш, мулоҳазага чорлаш Амир Соҳибқирон руҳиятидаги юксалишларни ҳам юзага чиқаради.
Хронотоп муаммоси билан жиддий тадқиқот олиб борган М.М.Бахтин бадиий асарда рўй бераётган воқелик, аввало, инсон образи билан боғлиқ ҳолда эканлигини алоҳида мантиқий асослайди. “Анъанавий хронотопда бадиий макон ва замон бир даврга тааллуқли бўлиб, вақт хронологик
тартибда тасвирланади, табиийки, сюжет ҳаракати билан жой (макон) тасвири ўзгариб ёки қайталаниб боради. Воқеалар маълум бир вақт оқимида кечади. Тўғри, бундай хронотопда матн бадиий концепцияси, сюжет талабига кўра муайян эпизодларда бошқа (олдинги ёки кейинги) даврга “кўчиш” мумкин бўлади. Бундай эҳтиёж туғилган пайтда муаллиф “ретроспектив” ёки “қолиплаш” усулидан фойдаланади. Йигирманчи асрнинг 20–60-йилларида юзага келган аксарият ўзбек романларида анъанавий хронотоп истифода этилган”113. Тўғри таъкидланганидек, Муҳаммад Али тарихий тетралогияда анъанавий хронотоп шаклидан унумли фойдаланган. Бир қарашда анъанага эргашиш яхши, аммо ҳозирги ўзбек насрида талқин ва тасвирда мураккаб ифодалаш усулига эргашиш кўзга ташланмоқда (А.Дилмурод “Ранг ва меҳвар”, А.Аъзам “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар”, Х.Дўстмуҳаммад “Донишманд Сизиф”, И.Султон “Озод”). Мазкур асарларда бадиий замон ва макон масаласи ўқувчиларга рамзий-мажозий, фалсафий-эстетик мушоҳада залвари мураккаб тарзда тақдим қилинмоқда. Муҳаммад Али тарихий ҳақиқатни замон ва макон ўлчови негизида борлиқни бадиий инкишоф қилиш томонидан ўзига хос анъанавий шаклни танлаганлигини кўришимиз мумкин.
Тетралогиянинг жуда кўп ўринларида замон асосий мавқеда турса-да, воқелик рўй бераётган ҳудуд (макон)нинг ҳам ўзига хос бадиий функцияси мавжуд. Йўл ва сафар мотивида характерлараро зиддиятларнинг онг остида рўй бераётган узил-кесил ўзгаришлари, туш ва хотира узвийлиги, Самарқанд хаёлида яшаши Амир Соҳибқирон, Жаҳонгир Мирзо, Умаршайх Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳрух Мирзолар тийнати негизида қайта идрокланади. Натижада, Самарқанд марказий ўринда воқеликни бир-бирига боғлайдиган мустаҳкам алоқа майдони (макон)ига айланади. Ахий Жаббор ва Жаҳонгир Мирзонинг ўзаро мулоқотлари иккиламчи сюжет линияларини бир-бирига мантиқий боғлашга хизмат қилганлигида кўринади:





113 Назаров Ў. Бадиий хронотопнинг ўзига хослиги.// www.birsafda.uz 2009. №5.
“Ахий Жаббор хаёлга чўмди. Нималарни гапирсин? Унинг жўн, одми ҳаёти олийнасаб шаҳзодани қизиқтирармикин? Саргузаштларини гапирса, тинглашга арзирмикин? Сўйлайдиган ҳикояси ғаройиб чиқиши, Жаҳонгир Мирзони овунтира олиши лозим.
Хўш, ҳаётидаги энг қизиқ нарса нима ўзи? Энг қизиқ ва арзирли нарса... Саргардонлик, Марғилонда ахийлар жамоаси, Самарқандда Тун салтанати, сарбадорлар, тағин саргардонлик, сарсонлик... Хотираларни титкилай бошлаган Ахий Жабборнинг бирдан ранги зириллагандай бўлди, кўзлари намланди. Самарқанд сарбадорлари подшоси Абу Бакр Калавийнинг қизи Жаҳон бика унинг эсига тушган эди! Жаҳон бика!.. Йигитнинг қизга бўлган муҳаббати йиллар ўтиб, ажабо, сўниш ўрнига тобора аланга оларди. Бу муҳаббат Ахий Жаббор қалбининг, умрининг энг буюк сарвари, бойлиги... Жаҳонгир Мирзога шу ҳақда сўйласинмикин? Ахир муҳаббат, унинг қиссаси, у ҳар кўнгилга ошнодир, даводир, малҳамдир... Шаҳзодамга маъқул келармикин?”114

Келтирилган мисолда ёзувчи шахсий мулоҳазалари Жаҳонгир Мирзо ва Ахий Жабборнинг ўзаро дўстона ришталарининг бошланиш нуқтаси сифатида тасвирланади. Асарнинг олтинчи боби биринчи китобдаги энг муҳим характерли нуқталардан бири саналади. Чунки шу нуқтадан Жаҳонгир Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хонимга бўлган самимий ва пок муҳаббатига етакловчи хаёлдаги учрашув хронотопи бошланади. Бу учрашув мотиви Ахий Жабборнинг “Она бўри” ҳақидаги мифик афсонани киритма ҳикоя тарзида ифодаланиши ҳар икки ошиқ руҳиятидаги замон ва макон бирлигини тўлақонли далолатлайди. “ХХ аср адабиёти инсон дунёси ва руҳиятини таҳлил қилар экан, яъни у ўзига бўлган адабиётдан ҳам кўра инсон руҳияти ва қалбига кўпроқ яқинлашар, уни тадқиқ этар экан, ана шу руҳият ва қалбда илк инсонлар дунёси каби мифологик тимсолларга дуч келади. Шундагина мифни ифода усули бадиийлаштириш воситаси сифатида эмас, балки инсонни таҳлил ва тадқиқ қилувчи поэтик тил
114 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Биринчи китоб. Т.:Шарқ, 2013. –Б.94.
сифатида қабул қилиш бошланди. Шу сабабли миф ва адабиёт алоқаси ҳақида гап кетганда, бу алоқани фақат сюжетлаштириш воситаси сифатида эмас, инсон руҳиятини акс эттирувчи поэтик тил сифатидаги ўрнига катта ҳамият бериш керак”115. Дарҳақиқат, Муҳаммад Али ҳар тўртала асарнинг ўнга яқин жойларида мифологик киритма воқеаларни келтиради. Бу усул бадиий тўқимани янада ишонарли чиқишида ҳамда хронотопнинг аниқ, равшан юзага келишида муҳим бадиий категориялардан бири саналади. Мазкур “Онабўри” ҳақидаги мифологик ривоят асар композициясида муҳим қолиплаш бўлиб, Амир Темурнинг суюкли тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришларнинг поэтик кашф қилинишида етакчи вазифани бажаради. Бир қарашда Ахий Жабборнинг топқирлиги ва мардлиги намоён бўлса, унинг Оққизга бўлган муҳаббатига ҳам кенг йўл очади. Ҳар иккала дўст, иноқ ва латофатли соҳибжамол қалбини забт этишда мазкур учрашув хронотопи муҳим аҳамият касб этади.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish