Иккинчи боб бўйича хулоса
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тарихий тетралогиясида поэтик ғоянинг юзага чиқишида сюжет ва композиция яхлитлиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳар бир адабий талқин ижодий ниятнинг пухта ишланганлигини талаб қилади. Айтиш жоизки, сюжет ва сюжетдан ташқаридаги бадиий унсурлар адабий ҳаёт саҳнасида ҳукм сураётган
95 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. –Т.: Наврўз. 2019. Б.124.
умуминсоний ғояларнинг жамулжамлигини ҳам барқарорлаштиради. М.Али шу маънода бадиий изланиш олиб бораркан, тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга айланишида ўша давр ижтимоий-сиёсий ҳаётини китобхон кўзи ўнгида намоён қилувчи бир қатор унсурлардан унумли фойдаланади. Бу ҳолат қуйидаги шаклда ҳосил қилинган:
Адиб поэтик ғояси давр манзараларини типиклаштириш йўлида изланиш олиб бораркан, илк шеърий, насрий асарларида намоён бўлган талқин бирикмаларининг тўлдирувчиси сифатида кўзга ташланади.
Адабий талқин тарихий ҳақиқатга таянилган ҳолда сюжет қисмларини барқарорлаштиради. Натижада ёзувчи сюжет унсурларини пухталик билан ҳосил қилинишига эришади.
Тарихий тетралогияда ҳам мавжуд ҳаётий-тарихий фактларни бадиий бўёқдорликда беришда – шева фақат восита бўлибгина қолмай, ўша давр руҳини акс эттиришига хизмат қилиши тайин. Негаки, ёзувчи тарихий факт ва маълумотларни саралайди, таҳлиллайди, бадиий бўёқдорлик беради, қайта ишлайди, ижодий тафаккурида бойитади.
Олдинги саккиз бобда сюжетнинг тугун ва воқеалар ривожи Амир Ҳусайн ва унинг қўшинлари тор-мор қилинишига жиддий эътибор қаратади. Ушбу тавсифий характердаги динамик воқелик Жаҳонгир Мирзо атрофида кечаётган барча воқеликларни ўзида уюштира олиши билан ўқувчини қизиқарли саргузаштлар томон етаклайди.
Тарихий асарларда давр ва муҳит сувратини тўлақонли намоён қилишга ҳам кенг йўл очади. Ёзувчи воқеликни инкишоф ва идрок этишида бадиий тўқималардан ўрни-ўрнида фойдаланиш зарурлигини ҳам тақозо этади. Адабиётшунослик луғатларида бадиий портретнинг шартли равишда динамик ва статик турлари фарқланади. Статик дейилишига сабаб шуки, портретнинг бу хилида персонажнинг ташқи қиёфаси сюжет воқеаси тўхтатилган ҳолда анча муфассал, деталлаштириб чизилади.
Муҳаммад Али роман-эпопеянинг ҳар бир жузвида йигирмадан ортиқ бадиий портретларни чизишга мушарраф бўлган. Бу йўсинда иш
кўриш эса ёзувчига жуда қўл келган. Яъни, тарихий ҳақиқатни поэтик идрок қилиш борасида анчайин ишонарли чиқишида яққол сезилади.
III БОБ. ТАРИХИЙ ТЕТРАЛОГИЯДА ЗАМОН ВА МАКОН
МАСАЛАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |