Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet13/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Биринчи боб бўйича хулоса


Юқоридаги назарий-илмий мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда биринчи боб юзасидан қуйидаги хулосага келинди:

  1. Роман шаклу шамойилининг вақт ва замон тўлқинларида эврилишга юз тутиши, жанрий-композицион янгиланишларнинг бадиий синтези ўзбек

насрида ХХ аср ибтидосида Абдулла Қодирий бошлаб берган анъаналарни мантиқий давомидир. Ёзувчи лиро-романтик бўёқларда ўзбек романчилигини янги босқичга олиб чиқди. Ўз навбатида эпосдан “ўсиб чиққан жанр”лар роман-дилогия, роман-трилогия, роман-эпопея (тетралогия) сингари шакллар юзага келди. Ўзбек насрида илк ўзбек тарихий тетралогияси Муҳаммад Алининг поэтик изланишлари маҳсулидир.

  1. Жаҳон насри бадиий такомилида тетралогия генезиси илк илдизлари қадимги юнон трилогияси Эсхилнинг “Орестея” асари бўлиб, тўртинчи қисми эса “Прометей” асари тимсолида қад ростлаган. Мазкур асарларнинг кўпчилиги бизгача етиб келмаган бўлсада, бироқ мавжуд рақамлар тарихий тетралогия яратишдаги поэтик маҳоратни янада ривож топишига қаҳрамонлик эпослари муайян даражада калит вазифасини ўтагани шубҳасиз.

  2. Тарихий тетралогиянинг ўзига хос намунаси М.Шолохов, М.Алданов сингари адиблар ижодида кўзга ташланади. Ушбу асарлар хронологик тартибда воқеланиб, барча қаҳрамонлари бир марказда уюшади. Муҳаммад Али ҳам Соҳибқирон тимсолида кучли давлатчилик сиёсатининг изчил мустаҳкамланиб бориши негизида барча воқеликни марказий ўринга олиб чиқади. Натижада Соҳибқирон фарзандларининг ижтимоий-сиёсий иродаси, матонати ёрқин бўёқларда намоён бўлади.

  3. Адиб бадиий маҳорати шундаки, поэтик талқинни бир қадар эркин тутади. Қаҳрамонларнинг оила ва Ватан олдидаги гўзал ва таҳсинга лойиқ бурчи буюк Соҳибқироннинг сиёсий иродасининг тамомила мустаҳкамлигини юзага чиқаради. Тетралогиянинг биринчи жузвида Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хоним орасидаги садоқатли ишқ тафсилотлари лиро-романтик тасвирни намойиш қилади.

  4. Асарда Сароймулкхоним ҳам муҳим ўрин тутади. Роман сюжети воқеаларини бир-бирига боғлаб, ривожлантириб турган қаҳрамон сифатида тасвирланади. У идеал ва романтик қаҳрамонлар сирасига киради.

  5. Тетралогиянинг биринчи жилдида хилма-хил тасвирий воситалардан ёзувчи унумли фойдаланади. Асарда воқелик ичида воқелик тарзида ифода қилиш етакчилик қилса-да, ҳар бир қаҳрамон руҳиятини мукаммал очиб беришга эришилган. Соҳибқирон ва Сароймулкхоним, Амир Ҳусайн ва Амир Мусо, Ахий Жаббор ва Жаҳонгир Мирзо, Хонзода хоним ва Оққиз сингари персонажлар шулар жумласидан.

  6. Муҳаммад Алининг поэтик маҳорати шундаки, талқин ва тасвирда психологик усулнинг теран ва қайта идрок қилганлигида қабариб кўринади. Яъни, ҳар бир персонаж руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришлар ёзувчи дунёқарашидаги эстетик идеални белгилаб беради. Натижада адиб ижодий нияти бадиий вақт силсилаларида юксак поғонага кўтарилади. Бундай дейишимизга асос – ёзувчи тарихни қайта ва ҳаққоний баҳолай олган. Шунингдек, у хилма-хил тарихий фактларни таҳлил қилиш асносида намоён бўлганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish