Биринчидан, тарих ҳақида муайян илмий-ижодий фикр юритувчи ижодкор ўша даврнинг типик вакилларини танлайди ҳамда уни ўз ижодий фантазияси билан тўйинтиради, китобхонга ишонарли қилиб етказади;
Иккинчидан, тарихий асарларда характер баъзан бирданига тайёр ҳолда адабий саҳнага олиб чиқилади, мабодо, ёзувчи ўзи яратган (тўқима) қаҳрамоннинг инсоний фазилатларини янада мукаммалроқ чиқишини ният қилган бўлса унга теран фалсафий-эстетик жиҳатдан жиддий ишлов беради, портрет, пейзаж, турли киритма компонентлар билан таҳлил қилади;
Учинчидан, ёзувчи бош ва ёрдамчи қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини асосий сюжет воқелигига пухталик билан пайвандлайди, асар бошида қай ҳолатда бўлса, сюжет ривожида ўзгарувчан аҳамиятга эга бўлиши мумкин, чунки бу жиҳат унга жуда кўп вазифаларни ҳам юклай олади;
Тўртинчидан, роман-эпопея ижодкорга мисли кўрилмаган имкониятларни туҳфа қилади, унда худди бемалол тасвир изчиллигига,
ифода мустақиллигига эришиш мумкин, яъни қаҳрамон билан муаллиф муносабати ижодий ният барқарорлигини тайин этади;
Бешинчидан, адабий таъсирга тушиб, ижод қилган тарихий мавзу соҳиблари ўз ўқувчиларига (тўқима) образларни осонликча етказиб беролмайдилар, ижод жараёни шуниси билан қизиқарлики, тарихий фактдан кўра, олижаноб характеру фазилатларга эга қаҳрамонлар тақдири билан қизиқтириш фақатгина истеъдодли ижодкорларга хосдир.
Шуниси муҳимки, ҳар бир адабий талқин аслида юксак даражада қайта ишлов берилган ҳаётий манбалар, материалларнинг ҳосиласи саналади. Муҳаммад Алининг роман-эпопея жанридаги илк изланишларида бўй кўрсатган ўзбек тетралогияси генезиси эпоснинг вориси эканлиги барчамизга маълум. Улуғворлик ва тушкунлик, ғам-ғусса ва қувонч, йўқотиш ва маҳзунлик сингари инсоннинг ботиний туйғулари тараннуми Соҳибқирон руҳиятини чизишдаги энг муҳим тасвир предмети эканлиги аёнлашади. Натижада ёзувчи кўз ўнгида турган буюк қалб ва жасорат эгасининг кенг дунёқарашини чизиш ва уни муносиб гавдалантириш йўлида маҳорат билан ёндашган. Бироқ асар таҳлили давомида кейинги бобларда бу ҳақда алоҳида тўхталамиз.
Юқоридаги илмий-назарий мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда биринчи фасл бўйича қуйидаги хулосага келинди:
Тарихий тетралогия генезиси ўзбек насрида ХХ асрнинг бошларида юзага келган бўлса-да, унинг ҳақиқий ривожланиш палласи истиқлол даврига келиб такомиллашди. Шу тариқа жанрнинг ички ривожланиш қонуниятлари ва унинг илк илдизлари қаҳрамонлик эпосидан ўсиб чиққанлиги эътироф қилинган ҳодисадир.
Европа ва Рус адабиётининг XIX асрнинг иккинчи ярмида юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият тақозоси биринчи жаҳон уруши йилларида тарихий тетралогиянинг янада равнақ топишида муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбек насрида мазкур адабий полотнонинг бундан ҳам кейинги даврларда тараққий этиши, ички ривожланиш босқичларига асос сифатида
Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси муҳим омил бўла олиши тайин.
Романий тафаккур салмоғининг ортиши (М.Бахтин) натижасида роман ўзигача бўлган барча жанрларни синтезлаши, ягона марказда уюштириши, замон билан бақамти ривожланиши ижодкорнинг оламни ва одамни қай тариқа бадиий инкишоф қилишига боғлиқ.
Умуман, ўзбек насрида тарихий тетралогиянинг илк илдизлари жуда кўплаб жанрларнинг умумий бир ғоя остида ифодаланишига замин ҳозирлади. Лиро-романтик тасвир, бадиий тафаккур тарзи, ривоя техникаси, кашф этиш малакаси, ижодий ният такомили ана шулар жумласидандир. Зеро, вақтнинг ҳукмидан ўтган бадиият дурдоналари нафақат ўз даврининг қиёфасини, балки келажакда ҳам муҳим саналган адабий қадриятларга таъсир кўрсатиши тайин.
Do'stlaringiz bilan baham: |