Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробациялари



Download 258,28 Kb.
bet7/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тадқиқот натижаларининг апробациялари. Тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларда апробациядан ўтказилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан, 5 таси республика, 3 таси хорижий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми Диссертация кириш, уч асосий боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг ҳажми 145 саҳифани ташкил этади.

I БОБ. ЎЗБЕК НАСРИДА ТЕТРАЛОГИЯ ЖАНРИ ГЕНЕЗИСИ ВА


ТАКОМИЛЛАШУВИ


    1. Тарихий тетралогиянинг шаклланиш босқичлари


Маълумки, ўзбек романчилиги қарийб юз йиллик тарихий жараённи босиб ўтди. Шу ўтган вақт оралиғида шаклланаётган миллий романчилик анъаналарининг давомий вориси бўлган роман-дилогия10, роман-трилогия11, роман-тетралогия12, роман-пенталогия13 каби жанрий-композицион ўзгаришларга тамал тоши қўйилди. Тўғри, айрим асарлар замонавий муаммоларни ўзида қамраб олгани боис, биз уларни келтиришни жоиз топмадик. Бироқ масала моҳиятига жанр ички ва ташқи ривожланишлари асносида баҳо берадиган бўлсак, биз уни ҳеч биридан адабий таъсирланмай, ифода ёки матн тузишда мурожаат қилмаган, деган даъводан йироқмиз. Айнан, романий тафаккур салмоғининг ортиши, ёзувчи ижодий дунёсининг теранлиги ,тарихий ҳақиқатни қайта идрок қилиш маҳоратининг кенглиги, асарнинг макон ва замон нуқтаи-назаридан қандай ташкиллаштирилганини анализ қилинганлиги, матн образлар системаларини кўриб чиқилганлиги, кўриб чиқилаётган асарнинг жаҳон адабиётидаги бошқа асарлар билан алоқадорлигини белгилайдиган интертекст элементларини аниқланганлиги14 ҳамда давр нуқтаи назаридан олиб таҳлил қилинганда масала моҳияти янада ойдинлашади. Бинобарин, тарихий тетралогия шаклланиши ва унинг келиб чиқиш илдизлари ўзбек насрида истиқлол арафасида юзага келган бўлса-да, ўтган йиллар давомида бу борада эътиборга молик асарлар яратилган эмас. Чунки биз ишимизда айнан муаммони тарихнинг йирик даври, Соҳибқирон Амир Темур тузган дорулсалтанатининг ўзида рўй берган вақтни қамраган асарларни объект сифатида танладик. Улар Амир Темурнинг тўрт ўғли







10 Чўлпон. Кеча ва кундуз. –Т.: Янги аср авлоди. 2019. –Б.320.
11 Саид Аҳмад. Уфқ. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2013. – 632 б.
12 Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. –Т. :Наврўз 2019. –Б.512.
13 Тоҳир Малик. Шайтанат. –Т.: “Янги аср авлоди”. 2018. –Б. 690, Нурали Қобулнинг “Темурийлар” эпопеяси. – Т.: “ИЖОД-ПРЕСС”, 2015- 2020.
14 Николина Н.А. Филологический анализ текста. М.:Академия, 2003.С.9.
Жаҳонгир Мирзо, Умаршайх Мирзо, Мироншоҳ Мирзо, Шоҳрух Мирзолар номига бағишланган. Роман-эпопеядаги жамики воқелик ҳар бир ўғиллари олиб борган ислоҳотлар Амир Темур билан бевосита боғлиқ равишда асар сюжетида марказий ўрин эгаллайди.
Жаҳон илм-фанида Амир Темур ва унинг ворислари ҳақида жуда кўплаб асарлар яратилган. Дунёнинг кўпгина ёзувчилари Амир Темур шахсиятига кучли қизиқиш билан қараган, улар бу шахсни бадиий солномада қай тарзда ифодалай олди, буни вақтнинг ўзи исботлаб турибди. Жаҳон адабиётида Кристофор Марлоунинг “Буюк Темур” трагедияси, Иоганн Вольфганг Гётенинг “Темурнома”си, инглиз адиби Чарльз Саундерс қаламига мансуб “Улуғ Темур” трагедияси, Абдулла Хотифнинг “Темурнома” достони, француз тарихчиси Рене Груссеннинг “Саҳро салтанати” сингари Европа адибларнинг асарлари буюк бобомизнинг жаҳон тарихидаги ўрнини белгилаб беради. Истанбулдаги Баязид номли кутубхонада Амир Темур мавзусида ёзилган ўттиздан ортиқ тарихий, илмий, адабий китоблар сақланмоқда. Улар орасида қуйидаги тадқиқотлар бор: Руи Гонзалес де Клавихонинг “Темурнинг Самарқанддаги саройига саёҳат” (1403-1406), Пети де Ла Круанинг “Темурнинг тарихи” (1722), Лянгленинг “Темурнинг сиёсий ва ҳарбий бошқаруви” (1787), Жан Пол Рунинг “Соҳибқирон Темур” (1989) ва Флассон, Силвестрнинг асарлари шулар жумласидандир.”15 Шунингдек, арман тарихчиси Фома Мецопский яратган асарларда ҳам Соҳибқирон ҳақида қимматли маълумотлар қайд этилган. Бу китоблар орасида француз ва америкалик олимлар ёзган асарлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, америкалик шарқшунос олимлар Беатрица Форбес Манзнинг “Темур давлатининг бошқарилиши ва маъмурий тузилиши” (Кембриж, 1989) ва Жон Вудснинг “Темурийлар сулоласи” (Блюмингон, 1990) китобларини хорижий темуршуносликнинг



15 Қаҳҳор Т. Амир Темур тўғрисида нодир роман // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 1997. – 19
сўнгги ютуқлари сифатида баҳолаш мумкин.”16 Англиялик темуршунос Ҳильда ўз ҳужжатли қиссасида Англияда Амир Темур ҳақидаги асарларга қуйидагича баҳо беради: “Қиролича Елизаветанинг сарой шоири Кристофер Марлоу XVI асрнинг 80-йилларида оқ шеър билан “Буюк Темур” драмасини ёзди. Ўшандан бошлаб Оврупода буюк саркарданинг ҳаёти афсонага айланди”.17
Француз ёзувчиси, академик Марсель Брионнинг “Амир Темур” номли романи ўтган асрнинг 50-йилларида дунё юзини кўрди. Роман муқаддимаси шундай бошланади: “Буюк фотиҳнинг руҳияти (психологияси) ҳануз баҳсталаб муаммолардан бири бўлиб, бу борада аниқ бир гап айтиш қийин. Европалик ёхуд Осиёлик муаррихларнинг солномаларини ўрганар эканмиз, кўз ўнгимизда Темурнинг бошқа фотиҳлар ва салтанатлар асосчиларидан анча мураккаб, зиддиятларга тўла қиёфаси намоён бўлади”18. Ҳақиқатдан ҳам, бу ўринда француз адиби Марсель Брион қайд этган куч-қудратга тўла, ақл-заковат соҳиби Амир Темур руҳияти ва қилган амаллари, олиб борган ички ва ташқи сиёсатини жорий кунда ҳам жаҳон ҳамжамияти қизиқиш билан ўрганиб, унинг моҳиятидаги сир-синоат нимада эканини билишга интилиб яшамоқдалар. XVI, XVII, XVIII асрлардаёқ Испания, Франция ва Англияда Амир Темурга бағишланган илмий ва саҳна асарлари яратилди. Уларнинг аксариятида Соҳибқирон номи эҳтиром ила, “гран Темурбек”, яъни “буюк Темурбек” дея тилга олинади. Ўзбекистонда «Адабий дўстлик – абадий дўстлик» деган чуқур маъноли тамойилга амал қилган ҳолда, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш масаласига ғоят жиддий эътибор қаратилмоқда19. Амир Темур ҳақида ҳорижий давлатларда ва турли даврларда битилган асарларни ўрганиш асносида шундай хулосага келиш мумкин. “Дунё тарихидан бохабар ҳар бир



16 Ҳамроева М.А. Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин (Амир Темур образининг насрий талқини) филология ф.номзоди. дисс. –Термиз, 2008. 15-бет.
17 Ҳукҳем Ҳ. Етти иқлим султони: ҳужжатли-тарихий қисса. – Т.: Адолат,1999. 3-бет.
18 Марсель Брион. Амир Темур. –Т.: Ғ. Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 2018. –Б.26.
19 Шавкат Мирзиёев «Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари» мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқидан. 2018 йил.7
зиёли буюк Соҳибқирон ҳақида асар яратишни орзу қилади. Бобокалонга хос қомусий тафаккур, юксак инсоний фазилатлар, мислсиз саркардалик салоҳияти ҳар бир соғлом фикрли инсонни ўзига ром қилади”20. Мана шу иқтибосдан кўриш мумкинки, ҳар бир даврнинг ўз буюк ШАХСлари бўлади, уни қизиқиш ва юксак муҳаббат билан ўрганиш муайян илмий, ижодий, тарихий, маънавий эҳтиёжнинг юзага келганини англатади.
“Адабиётшунослик” луғатида: “Эпопея” (юн.epopia, яъни epos – ҳикоя ва poieo – яратмоқ, ижод қилмоқ) – ҳажман йирик асосга умумхалқ аҳамиятга молик проблематика қўйилган эпик асар. Эпопеянинг илк намуналари сифатида қаҳрамонлик эпоси кўрсатилади. Кейинроқ ўрта асрлар ва уларга тақлид тарзида дунёга келган эпопеялар ёзма адабиётда ҳам қарор топди. (Вергилий. “Энеида”; Тассо. “Озод қилинган қуш Иреусалим”; Вольтер. “Генриада”). Бадиий насрнинг, хусусан, романчиликнинг тараққий этиши баробарида, миллат ҳаётининг муҳим тарихий босқичини қаламга олиб, умумхалқ аҳамиятга молик муаммоларни бадиий идрок этишга қаратилган роман-эпопеялар пайдо бўлди”21 Дарҳақиқат, тарихий тетралогия генезиси ҳақида сўз борганда – эпосдан ўсиб чиққан эпик кўлам, замон ва макон орасида кечувчи зиддиятлар, тарихий силсилалар узвий ҳар бир даврнинг қиёфасини тўлақонли англашга ёрдам беради. Европа ва рус адабиётининг олтин даврида, яъни XIX асрнинг иккинчи ярмида эпопея яратиш анъанаси вужудга келди. Эпик кўламнинг замон тўлқинларида эврилиши ёхуд такомиллашуви Л.Толстой, Ф.Достоевский, Ж.Жойс, Ф.Кафка, А.Камю, М.Шолохов сингари ёзувчилар ижодида янада рангинлаша бошлади. Инсоният тақдири билан узвий боғланган, ҳаётий ҳақиқатни ўз кўзи билан кўриб, ундан тегишли хулосалар чиқарган адиблар ижодий кредоси “янги инсон руҳиятини кашф этиш тўлқини” сифатида тарих зарварақларига муҳрланди. Бу ижодий жараён такомилининг ёрқин намунаси жумласига Л.Толстойнинг “Уруш ва



20 Ҳайдаров Б. Соҳибқирон фидойилари. –Т.: Info capital group. 2018. –Б.127.
21 Қуронов Д., Мамажанов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Akademnashr. 2013. –Б.370.
тинчлик”, М.Шолоховнинг “Тинч Дон”, М.Алдановнинг “Мутафаккир” сингари асарларини киритиш ўринлидир. Шунингдек, бир ҳақиқатни айтиш жоизки, тарихий тетралогия муаллифи Марк Алданов ўз асарида Наполоен бошчилигида кечган уруш оқибатларининг кўнгилсиз ҳолатларини қаламга олади.
Тарихий тетралогияни ўрганиш асносида уни шартли равишда тўрт босқичга бўлиб тадқиқ этиш назарий мулоҳазаларни бир мунча ойдинлаштиради: биринчи босқич, илк қаҳрамонлик эпосларининг юзага келиш вақти; иккинчи босқич, Ўрта асрлар уйғониш даври адабиётида яратилган эпослар; учинчи босқич, XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг 30-40 йиллар адабиёти намуналари; тўртинчи босқич, XX аср охири ва XXI аср адабиёти намуналари сирасига кирувчи эпик кўламни ёритувчи тарихий тетралогия намуналари.
Бу босқичларда муаллиф олам ва оламни поэтик акс эттиришда турлича ракурсларда муаммога ёндашди. Бинобарин, тарихий жабҳада кечаётган воқеликни қайта асослаш (вақтнинг кечиккан шаклини бадиий идроклаш) ёзувчи учун бироз қийинчилик туғдириши табиий. Айниқса, Соҳибқирон Амир Темур давридаги тарихий ҳақиқатга муносабат билдиришда ёзувчи диққат-эътиборини реаллик билан жиддий муроса қилиш лозимлигини эсда тутмоғи муҳим. Таомилга кўра, Амир Темур ўзи яшаган давр манзарасини “Темур тузуклари” да ҳам муфассал баён қилиб кетган22.
Соҳибқирон “Темур тузуклари”да шундай ёзади: “...тажрибамда кўрдимки, ғаним лашкарини енгиш қўшиннинг кўплиги билан эмас, мағлуб бўлиш эса сипоҳнинг камлигидан бўлмайди. Балки ғолиб бўлмоқлик (Тангрининг) мадади ва бандасининг тадбири биландир. Чунончи, мен кенгашиб ва тадбир юритган ҳолда икки юз қирқ уч киши билан Қарши





22 Амир Темур. Темур тузуклари. –Т.: O’zbekiston. 2019. –Б.183.
қалъаси устига юрдим. Амир Мусо ва Малик баҳодир ўн икки минг* отлиқ аскар билан қалъа ва унинг атрофини қўриқламоқда эдилар. Лекин Тангри таолонинг ёрдами етиб, ўзим қўллаган тўғри тадбирларим орқали Қарши қалъасини эгалладим”23. Ҳақиқатдан ҳам, мазкур лавҳанинг ўзидаёқ Муҳаммад Алига ижодий қувват берадиган икки хусусиятни алоҳида эътироф этиш керак, биринчидан, Соҳибқирон шахсининг улуғлиги, закийлиги, адолатпешалиги, иккинчидан, тадбир ва кенгаш орқали ўз тажрибасини мунтазам ошириб боришидадир. Бу дегани шуки, Муҳаммад Али Соҳибқирон шахсиятига бадиий чизгилар берганида, ўз тилидан чиқаётган ҳаётий мушоҳада залварининг юксаклигини кашф этади, натижада ҳарб юришларидаги муваффақият ва мағлубиятларига бадиият нуқтаи назаридан синчковлик билан ёндашади. Буни роман-эпопея таҳлили давомида ойдинлаштириб борамиз.
Рус тарихий тетралогия поэтикаси билан жиддий шуғулланган олима Нина Карамацик ёзувчи Марк Алдановнинг “Мутафаккир” (1921-1927) тарихий тетралогиясида макон ва замон кенгликларини жуда мураккаб услубда тузганлигини эътироф қиларкан, ижодкорга илҳом ва руҳ бағишлаган мотив тушунчасини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ қилади. Кўпинча оломон тинчини бузадиган (ҳарбий жанг, зиддиятлар) уларнинг ҳаёт тарзини издан чиқарадиган муҳим инқилобий курашлар тасвирида очиб берганлигини асослайди. Унда шахс психикаси динамик тарзда ўзгарувчан аҳамият касб этиб, муаллиф қандай кўрса, шундай тасвирлаш муҳим атрибут эканлигига мантиқий урғу беради24. Кўринадики, Н.Карамацик тарихий тетралогияни тадқиқ қилишда ёзувчини ёзишга ундаган асосий мотивни таҳлил қилишни мақсад қилган. Яъни, мотив орқали тарих саҳнасида содир бўлган зиддиятлар ўз-ўзидан очила боришини урғулайди. Бир сўз билан айтганда, тарихий тетралогиянинг



* Асарнинг Теҳрон нашрида “икки минг отлиқ аскар” деб кўрсатилган.
23 Кўрсатилган адабиёт, -Б.14-15
24 Карамацких Н. Поэтика тетралогии М. Алданова «Мыслитель» (мотивный аспект). АКД. Тюмень – 2009. С.10
марказий ядросини мотивнинг калитини топишга интилганлигида, деб баҳолайди.

Тетралогия бир-бирига мантиқан боғланган (асарнинг ғоявий таянч нуқтаси бир марказда уюшган) романга қараганда сюжет ва композицион жиҳатдан нисбий мустақилликка эга тўрт асар жамулжамидан иборат. Бу фикримизни академик А.Саидовнинг қуйидаги ихчам таърифи ҳам тасдиқлайди: “Тетралогия ғояси ва мазмуни бир хил бўлган адабий ёки мусиқий асар деганидир”25. Атоқли олимимиз фикрига қўшимча қилиб айтишимиз мумкинки, унда ижодкор ғоявий мақсадининг ягоналиги, яхлит концепцияга эга бўлган эпик кўламдорлик маълум жараён, давр силсилаларини ўзида акс эттирганлиги билан бошқа жанрлардан ажралиб туради. Шунингдек, тасвирда бадиий тафаккур, ровий нутқи нисбатан замон сийратини акс эттиришда бадиий ифодани қолиплашда муҳим аҳамият касб этиши диққатга сазовордир. Проф. Д.Тўраев қайд этишича: “Миллий истиқлол сиёсий, иқтисодий мустақиллик билан бирга бадиий адабиёт ва санъат соҳасида ҳам коммунистик мафкура мустабидлигини тугатиб, ижод эркинлигига йўл очди. Адибларимиз О.Ёқубов, П.Қодиров, Мирмуҳсин, М.Қориев, Миркарим Осим шонли тарихимизни ёритишда Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпон бошлаб берган анъаналарни давом эттирдилар. Шўролар даврида адиблардан Василий Ян “Чингизхон”, “Боту”, “Сўнгги денгизгача”, Явдат Илёсов “Сўғдиёна” романларида Ўрта Осиё халқларининг ташқи босқинчиларга қарши қаҳрамонона курашларини тасвирладилар”26. Келтирилган манбадан билиш мумкинки, Соҳибқирон Амир Темур давлатчилиги ва унинг Марказий Осиёда олиб борган қудратли давлатчилиги тарихини бадиият дурдонасига айлантиришни истиқлол бошлаб берган имконият туҳфаси сифатида эътироф этиш ўринли. Чунончи, ХХ асрда тарихий ҳақиқатни қайта тиклашдаги илк уринишлар Муҳаммад Али ижодида 70 йилларга тўғри келади. Бу собиқ иттифоқ давлатларида ҳам
25 Саидов А. Улуғ салтанат - улуғвор аждодларимиз тараннум этилган асар. “Улуғ салтанат васфи” китоби.-Т.:Mashhur press нашриёти.2017.-Б.84
26 Тўраев Д. Ўзбек тетралогияси. –Т.: Akademnashr. 2017. -Б.21
шу тарзда намоён бўлиши айни ҳақиқатдир. Демак, Муҳаммад Али бошлаб берган анъана, яъни Амир Темур шахсига қизиқишнинг кучайиши 90 йилларда “Сарбадорлар”дан кейин янгича руҳда намоён бўлди. Ёзувчининг ўзи таъкидлаганидек, “Ҳар бир нарса қиёсда билинади, айрим подшоларнинг ўз заифаларини қийнаб, азоб берганлиги тарихдан маълум. Амир Темур эса хотинлари, қизлари, набираларига атаб боғлар барпо қилди, уларни асраб-авайлади, маслаҳатларига қулоқ осди. Мадҳи улё Сароймулкхоним бутун умри давомида Соҳибқироннинг энг яқин маслаҳатчиси бўлган, том маънода вазири дегулик катта хонимни юксак обрў-эътиборга, мартабага эришгани учун ҳам юртда “Бибихоним” деб улуғладилар.”27 Адибнинг тарихий тетралогия яратиш истагига “Сарбадорлар” асари ёзилгандан кейинги изланишлар жуда катта туртки бўлганлиги, Туронзаминда Амир Темур шахси ва унинг ворислари хусусидаги илк қарашлари кейинчалик “Улуғ салтанат” сингари муҳташам бадиий солномасининг юзага келишига замин ҳозирлади.
Тарихий тетралогиянинг муҳим босқичларидан бирида яратилган Михаил Шолоховнинг биринчи жаҳон уруши йиллари воқелигини ўзида акс эттирувчи “Тинч Дон” номли роман-эпопеясидир. Адиб унда Донлик казаклар ва у ерда истиқомат қилувчи қишлоқ аҳлини, азият чеккан аҳоли ҳаётини ўта моҳирлик билан ўзининг шафқатсиз реализм методи негизида бадиий талқин қилган. Бу Поль Дмитрийнинг докторлик диссертациясида илмий-назарий жиҳатдан асосланган28. Диссертант П.Дмитрий тадқиқ этишича: “М.Шолохов инқилобнинг сабаб ва оқибатларини шу қадар теран тасвирлайдики, у барча ижодий мақсадларини бош қаҳрамон Григорий Мелохов тимсолида гавдалантира олди. Ёзувчи тинч халқнинг яшаш тарзи ва ҳалокатини, унинг асосий белгиларини биринчи жаҳон уруши даври ҳаёти орқали очиб беришга ҳаракат қилади”.29 Кўринадики, Михаил



27 Муҳаммад Али. Ўз-ўзингни англаб ет. –Т.: Шарқ. 2012. –Б.79.
28 Поль Дмитрий. Универсальные образы и мотивы реалистической эпике М.А.Шолохова. А.Д.Д. –М.2008.
–С.55.
29 Кўрсатилган манба –С.24.
Шолоховнинг тарихий тетралогияси бадиийлик жиҳатидан ҳам, характер яратиш маҳорати билан ҳам ўзига хос эпик полотно сифатида шуҳрат қозонди (биз бу ўринда поэтик жиҳатдан яхши ишланганлигини назарда тутяпмиз! ( таъкид бизники З.Я).
Тарихий тетралогиянинг юзага келиши ҳақида сўз юритган таниқли адабиётшунос И.Ёқубов шундай изоҳлайди: “Мазкур романни ва умуман сўнгги йиллар ўзбек адабиётида Соҳибқирон образини яратиш сари бошланган адабий жараённи муаллифлар ўтган асрнинг 80-йилларида адабий ҳаётимизга кириб келган Кристофер Марлонинг “Буюк Темур” драмаси билан боғлашга интиладилар. Гўё Абдулла Орипов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Бўрибой Аҳмедов, Хайриддин Султонов, Хуршид Даврон каби қатор адибларнинг ижод намуналари шу драма таъсирида юзага келган, деб ҳисоблаб келинди. Бироқ бизнинг фикримизча, юқоридаги муаллифлар асарлари, биринчи навбатда, истиқлол даври берган имкониятлар, иккинчидан, ҳар бир ижодкорнинг ички интилиш ва ҳаётий кузатишлари, учинчидан, адабий-маънавий эҳтиёж меваси туфайли юзага келди. Қолаверса, ўзбек адабиётида, хусусан, романчилигимизда тўпланган тарихий мавзудаги турфа асарлар тажрибаси “Улуғ салтанат”нинг юзага келишида кучли асос вазифасини ўтадики, масалага бундай тор доирада қараш дуруст эмас”30. Ҳақиқат шуки, адабий таъсир масаласи бўлиши мумкин, бироқ бу бир вақтнинг ўзида жуда кўплаб асарларнинг юзага келишига сабаб бўлолмайди. Янгиланаётган романий тафаккур салмоғининг ортиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда Ватан мустақиллигининг ўрни, миллий мафкура концепцияси, тарих ва бугун орасидаги боғлиқлик, келажакка умид ҳамда аждодлар руҳига садоқат тимсоли янглиғ умуммиллий ғоялар бирлиги тарихий шахсларни теран ўрганиш амалиётига замин ҳозирлади.





30 Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т: Фан. 2007. –Б.14-15.

Тарихий тетралогия яратишдаги жаҳон тажрибаси ҳамда миллий наср бадиий такомилидаги изланишлари адибга ниҳоятда катта ҳаётий ва ижодий мактаб бўлди, дейиш мумкин. Негаки, бадиий вақтни интенсив тарзда чўзиш ёки қисқартириш, субъектив идроклаш ҳамда объектив баҳолаш, ҳиссий англаш ҳамда қайта ишлаш малакаси яхлит организм сингари бир- бирини тўлдирувчи компонентлар саналади. Муҳаммад Али лиро-романтик бўёқдорлик билан реалистик тасвир принципларига етарлича ишлов берган. Асарни ўқиш жараёнида П.Қодиров таъбири билан айтганда “Шоир ёзган роман”31деган тасаввур жонланади кўз ўнгимизда. Адибнинг тетралогия давридаги довонни муваффақиятли забт этгани ҳақидаги фикрга қўшиласиз. Айниқса, қаҳрамон руҳиятини очиб беришда лиро-романтик тасвир усуллар адибга тетралогияни бирлаштирувчи ягона мотив тарзида ижодий ниятни амалга оширишга кенг йўл очади. Бу эпосдаги каби “...объектив ва субъектив ибтидоларнинг уйғун бирикиши кузатилади: асардаги бадиий воқелик объектив ибтидони, асарнинг ҳар бир нуқтасига сингдириб юборилган муаллиф шахси субъектив ибтидони ташкил этади. Бадиий воқеликнинг “объектив ибтидо” дейилишида шартлилик бор, чунки у реалликдан олинган оддийгина нусха эмас, балки воқеликнинг ижодкор кўзи билан кўрилган, идрок этилган, баҳоланган ва ижодий қайта ишланган аксидир. Шундай экан, ҳатто “объектив тасвир” йўлидан борилиб, муаллиф имкон қадар ўзини четга олган асарларда ҳам муаллиф образи мавжуд бўлади. Демак, эпик асарларда бадиий воқелик билан бир қаторда нопластик муаллиф образи ҳам ҳар вақт мавжуддир”32. Бундай пайтда ёзувчи романтик туйғулари билан ишқий-саргузашт характердаги тасвир эгзитенциясини ярата олади. Натижада бош қаҳрамон атрофида уюшадиган жамики воқелик сюжет ва композиция тиғизлигини намойиш қилади. Демак, тарихий тетралогия яратиш учун, аввало, ёзувчи кенг қамровли фикр ҳамда тасаввур дунёсига, олам ва одам муносабатларини тасвирлашда,
31 Қаранг: ”ЎзАС”, 2003 йил. 24 октябрь.
32 Қуронов Д. Мамажанов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Akademnashr. 2013. –Б.370-371.
мураккаб вазиятларни идрок қилишда фалсафий-эстетик танловни муқояса қилиши шарт бўлади. Адабий зеҳннинг ўткирлиги, тасвирнинг кўп қатламлиги, кучли ҳаётий тажриба мўллиги тугал воқеликни гавдалантира олишга қулай замин ҳозирлайди.
Жаҳон адабий-эстетик тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, қандай асарларни “тарихий-эпопея”(М.Қўшжонов) дея номлаймиз? Ҳар кунги бўлаётган ижтимоий ҳаётдаги, адабиётшуносликдаги янгиланишлар мунтазамлиги “жанрнинг ўзи янгиланишни тақозолайдиган эстетик ва пластик ҳодиса” эканлигини юзага чиқармоқда. Адабиётшунос олим Ғ.Муродовнинг изланишларида “тарихий роман ўз замирида воқеа ва шахсларнинг ҳаққонийлиги билан белгиланган ҳужжатларнинг қўйилиши, вақт масофасининг мавжудлиги, ҳаёт ҳаракатининг тугалланган даври тасвири билан ҳарактерланади”33, деб кўрсатиб ўтилган. Унинг жанр хусусиятларини белгилашда эса мунаққид асосий эътиборни реал тарихий шахс образи масаласига қаратиб тўғри қилган ҳолда жанрнинг бошқа ўзига хос белгиларини ҳам шу даражада чуқур таҳлил қилганда янада яхши бўлар эди”34. Бошқача айтганда, тарихий тетралогиянинг ўзига хос талаблари мавжудлигини инкор қилмаган ҳолда юқоридаги мулоҳазаларнинг тўлдирувчиси сифатида – реал тарихий шахснинг тақдиригина эмас, унинг қилган эзгу ишлари, ҳаёт ҳақидаги ўз хулосалари, хатолари, йўқотишлари, кечмишлари, изтироблари, барча-барчаси бадиий ҳақиқатда бенуқсон бўй кўрсатишга эътибор қаратиш лозим деган якдил фикр келиб чиқиши тайин. Негаки, адабий ҳодисага айланган тарихий ҳодиса орасида ҳамма вақт мувофиқлик ва яхлитлик бўлиши мумкин эмас. Буни роман-эпопея таҳлилида кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Рус мунаққиди В.Г.Белинский тарих ҳақида сўз юритганда ўта синчковлик билан ёндашиш зарурлигини таъкидласа, рус адабиётшуноси



33 Муродов Ғ. Тарихий роман: муштараклик ва ўзига хосликлар ўйғунлиги муаммолари. ДДА. Тошкент.: 2018. – Б.19.
34 Каттабеков А. Тарихий роман хусусида баҳслар. Ўзбек адабий танқиди. Антология. –Т.: Turon-Iqbol. 2011. –Б.287.

Петров тарих ва сўз санъати орасида алоқа боғланишлар мавжудлигини урғулайди.: В.Г.Белинскийдан ўқиймиз: “Бальзакка эътибор беринг: унинг повестларида бири иккинчисига бир оз ўхшаб кетадиган лоақал битта характер, лоақал битта шахс учрамаслигига қарамасдан бу зот қанчадан – қанча асарлар ёзиб ташлади. О, характерлар индивидуаллигининг жами қирраларини тасвирлашдаги ақл бовар қилмайдиган даражадаги маҳоратни қаранг!”35. Бинобарин, мунаққид ҳақ! У нарсаларни қиёслашда битта ёзувчининг ўзи ҳам унинг қай тариқа ижодкор, маҳоратли, истеъдодли, ҳаётни ич-ичига кириб тасвирлаш қобилиятига эгалигини аниқлаш етарлидир, деган хулосага келади. Натижада ёзувчи фалсафий-эстетик мушоҳадаси маҳсули сифатида назм ва насрда битилган асарларининг ўзи ҳам бунга мисол бўлишига мантиқий урғу беради. Кўп ҳолларда бу услубнинг дунёқарашдан ўсиб чиқишини ҳам тақозо этади. Айниқса, миллий ментал хусусиятлар услубнинг такомиллашувига, руҳий кечинма залвари шахсни теран таҳлил қилишга кенг йўл очади. Эндиликда бадиий асарга (тарихий ёки замонавий бўлсин) бугуннинг нигоҳи, бугуннинг ижтимоий эҳтиёжи сифатида қараш асосий вазифага айланди. Ёзувчи тарихий тетралогияни ана шу поғонада туриб тасвирлаш, яъни бугуннинг ўқувчиси истаётган баландликда ифодалаш йўлида машаққат қилган. Тўғри, тарихий ҳақиқатнинг залварли юки ёзувчига тетралогияни бошдан-оёқ бир бутун тизимда ифодалашда қийинчилик туғдириши табиий ҳол. Айниқса, олти юз эллик йил илгари содир бўлган тарихий воқеликни адиб тасаввурида жонлантиришнинг ўзи улкан бир масъулиятдир. Шу маънода, атоқли адибимиз П.Қодировнинг мана шу мулоҳазалари фикримизни исботлайди: “Шеър ва достонлар ёзиб эл-юртга танилган шоирларнинг ижодлари кучга тўлганда, роман жанрига мурожаат қилишлари бизнинг адабиётимизда Чўлпондан бошланган яхши бир анъана, дейиш мумкин. Бу анъанани шоир Шуҳрат “Олтин зангламас” романида, Асқад Мухтор, Ҳамид Ғулом ва Мирмуҳсин ўзларининг йирик насрий асарларида давом
35 Белинский В.Г. Адабий орзулар. –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти. 1979. –Б.68-69.
эттирганликлари кўпчиликка маълум. Улардан кейин адабиётга кириб келган шоир Муҳаммад Али ҳам китобхонларга шеърий руҳ билан суғорилган романлар тақдим этмоқда. “Сарбадорлар”дан кейинги воқеаларни янги тарихий босқичда давом эттирадиган “Улуғ салтанат” романининг номиданоқ шеърий жаранг сезилади”36. Кўринадики, миллий насрнинг бадиий такомилида тафаккур маданиятини салмоқли янгилашга ҳаракат қилаётган Муҳаммад Али изланишларида ижодий тажриба турфалиги билан таҳсинга сазовордир. Лавҳада таъкидланганидек, у ҳар бир бадиий изланиш натижасида ўзига янги бир йўл очаётганлиги, услубий жиҳатдан янги-янги чўққиларни забт этишга интилиш кучлилиги, вақтида баҳоланмаган тарих зарварақларини ўқувчига эстетик завқ бўлсин дея куюнчаклик қилаётганлиги айни ҳақиқат. Чунки вақт ўтиши билан тарих ўз ўзанини ўзгартириб туради. Бироқ аждодлар яратган бебаҳо тарих эса муҳташам дурдона асарларда ўз даврида зарҳал ҳарфлар билан муҳрланган. Биз уни қайта идроклаш йўлидан борсак, мушоҳадани тўғри танласак ҳеч қандай завол кўрмаймиз. Адиб ана шу жиҳатларга жиддий эътибор қаратганлигини унутмаслик даркор.
Тарихий тетралогия яратиш тажрибаси ҳақида яна шуни таъкидлаш ўринлики, унда қўлланилган сўз ва матн муносабати ижодий ният негизида яхлитлашади. Ёзувчи бир бутун органик мақсаддан ноорганик кечинмани юзага келтиради. Шу тариқа уни асослаш, далиллаш, таҳлиллаш, қайта ишлов бериш кўникмалари сюжет чизиқларини тартиблаштиради. Бундай вақтда асосий диққат бош қаҳрамон атрофида уюшган воқеликнинг ўзгаришига ҳам олиб келади. Яъни, у асардан-асарга қараб мукаммаллаша боради. Биринчи талқинда сезиларли даражада сюжет воқелиги кўпроқ баёнчилик атрофида содир бўлса, иккинчи ва учинчи талқинларда мураккаблашиб, залвари орта бошлайди. Мана шу жиҳатларни





36 Қодиров П. Шоир ёзган роман. Умаршайх Мирзо. Тетралогиянинг иккинчи китобига ёзилган сўз боши. – Т.: Наврўз. 2019. –Б.3.
тартиблаштирадиган бадиий коммуникация – композицияда маромига етади.
Биз ёзувчи ижодий кредосини қуйидагича баҳолашни лозим топдик:


  1. Download 258,28 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish