Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 258,28 Kb.
bet6/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти тарихий ҳақиқатни бадиий ҳақиқатга айлантиришдаги ижодкор маҳоратига оид тадқиқотларда эришилган назарий фикрларни тўлдириши, “Улуғ салтанат” роман эпопеясидаги образлар талқини ва муаллиф адабий-эстетик қарашларининг шаклланишига ҳамда мустақиллик даври адабиёти манбаларини бойитишга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олий таълим тизимидаги “Янги ўзбек адабиёти”, “Ҳозирги адабий жараён”, “Ўзбек адабий танқиди тарихи”, “Адабиётшуносликка кириш” каби фанлардан дарслик, ўқув қўлланмалар яратишда ёрдамчи материал сифатида ҳамда ёзувчилар ижоди бўйича алоҳида семинар ва махсус курсларда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқелик ва унинг бадиий ифодаси мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бадиий композиция компонентлари саналмиш макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши, жанрнинг эволюцион такомили аниқланганлиги ҳақидаги қарашларидан Самарқанд давлат университетида 2017-2020 йилларга мўлжаланган ОТ-Ф1-138 “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик таҳлили” (лойиҳа раҳбари М.Қ. Муҳиддинов) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги №89-03-5459 сонли маълумотномаси). Натижада тарихий воқеликни бадиий ҳақиқатга айлантириш масалалари мавзуси илмий бойитилган;
тарихий тетралогиянинг поэтик қонуниятлари, ёзувчи услуби, сюжет ва композиция яратишдаги маҳорати, романий тафаккур салмоғи ортишидаги бадиий изланишлари, жаҳон насри таъсирида юзага келган ўзгаришларни таҳлил ва талқин қилишга оид назарий мулоҳазалари Самарқанд давлат университетида 2007-2011 йилларга мўлжаланган OT-O8-027 “Қўлёзма манбаларнинг миллий маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” (лойиҳа раҳбари М.Қ. Муҳиддинов) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 23 декабрдаги №89-03-5459 сонли маълумотномаси). Натижада тетралогиянинг келиб чиқиш илдизларининг жаҳон ва ўзбек романчилигида тутган ўрни илмий асосланган;
Амир Темур характерининг ёритилиши, тарихий қаҳрамон сиймосини юзага келтиришда хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари адабий маром ва тарихий ҳақиқатларининг бутунлигини далолатлаши ҳамда поэтик канонларини белгилашга доир илмий назарий қарашлари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Адабий жараён” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 декабрдаги 01-10/139-сон маълумотномаси). Натижада тарихий тетралогия қонуниятларини замонавий ифодалашга доир назарий қарашлар асосида кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитиш имкони яратилган.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish