Қарашли 3-сонли умумий



Download 41,9 Kb.
bet7/8
Sana13.04.2022
Hajmi41,9 Kb.
#548351
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-МАКТАБ

Тиббиёт хонаси. Тиббиёт хонаси 1та хона 14,0 м2дан иборат бўлиб, хамширалар Х.Хамроқулова ва З.Яминовалар фаолият юритади. Тиббиёт хонасига сув ва канализация тармоқлари киритилмаган. Қўл ювиш учун шароит яратилган. Хона деворининг полдан 1,8 метр қисми мойли бўёқ билан бўялмаган. Биринчи ёрдам дори воситалари билан таьминланган. Дориларни сақлаш шкафи ойнаги қўйилмаган. Юқумли касалликларни рўйхатга олиш журнали Ф-060 У журнали юритилмаган. Ўтган 2 йил давомида ўқувчиларда “Вирусли гепатит касалликлари” қайд этилмаган. Мактабда зарарсизлантириш ишларини ўтказиш учун ўқув йили бошида 5,0 кг гипохлорид кальций хлор гранулалари олинган бўлиб, назорат кунидаги АБК-хлор таблетка кўринишида заҳира 0,200 гр ни ташкил этмоқда. Тиббиёт хонаси тонометр, фонендоскоп, бир марталик шпателлар, тиббий тарози билан таъминланган, лекин Тиббиёт хонаси совутгич, бактериоцид лампа, педаллик пақир, буйрак шаклидаги лоток, офтальмологик ва отоларингологик текширувларни ўтказиш учун стол лампаси, пинцет, муз учун халта, шиналар (крамер, дитерихс), кўз ўткирлигини аниқлаш учун Головин жадвали билан таьминланмаган. 2021-22 йил давомида Короновирус хамда бошқа юқумли касалликлар аниқланмаган. Сабабли ва сабабсиз ўқишга келмаган ўқувчиларнинг тиббий маълумотномалари олинмаган ва дафтарга қайд қилиб борилмаган. Бошланғич синф ўқувчиларининг Ф-026/У шакли ўрганилганда кўплаб ўқувчиларнинг антропометрик кўрсаткичлари ва УАШ хулосалари ёзилмаган. 1-синфга қабул қилинган болаларнинг Ф-026/У шакли дафтарлари тўлиқ эмас, 22 нафар ўқувчилар юқумли гелминтоз (гижжа) касаллигига тахлиллар топширмаган, бир нафар 1-В синф ўқувчиси С.Муталиповада остирица гижжа қуртлари аниқланган бўлсада, унинг даволанганлик маълумотномаси ва қайта анализи олинмаган.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказиш учун тор мутахассислардан 2 нафари (ҳамширалар) иштирок этиши керак бўлсада, эндокринолог, педиатр, психиатр, онколог, кардиолог, УТТ врачлари қатнашмаган. Даволовчи врачлар ўрнига ҳамширалар томонидан ЧТК ўтказилган бўлсада, улар ҳам бир кунга келиб кетишган холос . 2021-йилда 158 нафар ўқувчилар “Д” назоратидан чиқарилиб, 2022-йилга 5 нафари “Д” назоратида қолган. Юқоридаги камчиликлар билан СанҚваМ 0341-16 нинг 4.22 банди, 4.30 банди ва 4.33 бандлари талаблари бузилган.
Бугунги кунда мактабда 112 нафар ходимлар бўлиб, шундан педагоглар 98 нафар, 14 нафар хўжалик бўлими ходимлари фаолият олиб бормоқда. Ҳамшира томонидан 22.02.2022 йил куни муассаса директори номига билдириш хати чиқарилганлигига қарамасдан, қуйидаги ходимлар даврий тиббий кўрикдан ўтмасдан фаолият олиб бормоқда. Булар: З.Рахмонова, Д.Товусова, Г.Солижонова, Ю.Абдурахмонова, М.Хайдаровалар. Бу билан, Ўзбекистон Республикасининг 26.08.2015 йил кунги “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги №393-сонли Қонунининг 35-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 2013 йил 10 октябрдаги “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” 351-сонли буйруғи талаблари бузилган.
Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг 19.07.2021 йил кунги 78-сонли йиғилиш баёнига асосан ихтиёрий бўлмаган ҳолда оммавий эмланишни ташкиллаш, 3-қисми: биринчи хатбошиси “Давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлар бундан мустасно) жоърий йил 1 сентябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-дозаси, 1 октябргача 2-дозаси ва 1 ноябргача 3-дозаси билан эмланмаган тақдирда, иш фаолият юритиши вақтинчалик тўҳтатилиши таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 2-августдаги №ЎРҚ-705 қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартириш киритилиб, ушбу кодекснинг 113-моддаси 3-қисмига асосан “Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишдан четлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, мактаб ўқитувчилари ва техник ходимлари барчаси коронавирус касаллигига қарши эмлов олганлиги аниқланди.
Мактаб ҳудудида 8 та иситиш козонхоналари бўлиб, табиий газ ва кўмирга мослаштирилган. Мактаб ҳозирда табиий газ оркали иситилмокда.
Мактаб худудида ўғил ва қиз болалар учун алоҳида 7 очкодан жами 14 очко хамда ўқитувчиларга эркак ва аёлар учун алоҳида 2 очко хожатхона мавжуд бўлиб, жорий таьмирдан чиқарилган (очколар бола сонига нисбатан етишмайди), сув тармоғи ҳожатхона ёнида мавжуд. Қўл ювиш учун умивальник ташкил этилган, лекин суюқ совун ва салфетка ташкил этилмаган. Ҳожатхонада педал пақирлари ўрнига карзинкалар ташкил этилган, туалет қоғози ушлагичлари билан жиҳозланмаган, электр ёки қоғоз сочиқлар ва совун раковиналар ёнига қўйилмаган. Назорат куни зарарсизлантириш ишлари олиб борилганлиги аниқланди. Хожатхонада тортувчи-сўрувчи вентиляция мосламаларини ўрнатилмаганлиги сабабли нохуш хидлар бор. Хожатхонада чикинди ташлаш учун карзинкалар ташкил этилган. Хожатхонани тозалаш учун тозалов инвентарлари билан таъминланган, белгилар (маркировка) қўйилмаган.
Мактабда “П” шаклда чиқиндиларни ташлаш жойи ташкил этилган, талаб даражасида эмас, тўпланган чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилмаган ва зарарсизлантириш ишлари ўтказилмаган. Мактаб худудида кунлик тозалов ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги камчиликлар билан СанҚваМ 0341-16 нинг 4.33 банди ва 12.1 бандлари талаблари бузилган.
Шунингдек, текширув давомида ўқув хоналаридан лаборатор инструментал текширув намуналари олинди.
Юқорида аниқланган камчиликлар 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Мақсудов, ХИБДУ Ф.Мақсудов, хамшира Х.Хамроқуловаларга юклатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги №393-сонли Қонуннинг 20, 27-моддалари, Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишида қўйиладиган санитария-эпидемиология талаблари” №0341-16, ССВнинг 2015 йил 25-мартдаги 121-сонли “Республикада паразитар касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2013 йил 16 октябрдаги 351-сонли “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги буйруқлари ҳамда Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” №0375 талаблари тўлик бажарилмаган.
Текширув натижалари буйича Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 26.01.2022 йил №6-U-сонли буйруғи талаблари бўйича ушбу объект тартиб баллари билан белгиланганда 75 бални ташкил этади.

Download 41,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish