ДАЛОЛАТНОМА 2 НУСХАДА ТУЗИЛДИ.
Олтиариқ тумани
СЭО ва ЖСБ ходими:- А.ҚОДИРОВ
3-мактаб директори:- М.МАҚСУДОВ
ХИБДЎ:- Ф.МАҚСУДОВ
Хамшира: Х.ХАМРОҚУЛОВА
Олтиариқ тумани СЭО ва ЖС бўлими қуйидагиларни тавсия этади:
1. Мактаб ходимлари ва ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёнида “Эрталабки фильтр” назоратини сифатли тўлиқ олиб бориш ва тўлик ниқоб тақиб карантин қоидаларига риоя қилиш ҳамда кун давомида мактабга келадиган шахсларни хам карантин талаблари асосида қабул қилиш.
Муддати: Пандемия даврида
2. Барча ўқув хоналарида хона хароратини нормада 18-20 С бўлишини таъминлаш.
Муддати: Доимий равишда.
3. Синф хоналаридаги суньий ёритгичларни етарлича ташкил этиш ва ЛЕД лампаларига алмаштириш.
Муддати: 10 кун
4. Синф хоналарини жихозлашда парталар ўртасидаги ва 1-чи парта билан ўқув доскаси ўртасидаги масофаларни сақлаш.
Муддати: Доимо
5. Бошланғич синф хоналарида қўл ювиш учун шароит яратиш.
Муддати: Доимо
6. Кимё, физика, биология ва расм лаборатория ўқув хоналарини жиҳозлаш, тоза сувни олиб кириш хамда доимий равишда ишлашини таъминлаш.
Муддати: 2022 йил 4-чорак
7. Мехнатни ўргатиш устахоналари, спорт залларида биринчи тиббий ёрдам учун биринчи ёрдам тўплам жихозлари билан таъминлаш.
Муддати: 10 кун
8. Спорт залдаги ўғил ва қиз болалар ечиниб-кийиниш учун шароитни яхшилаш, ушбу хонадаги мавжуд душхонани қулай шароит яратиб ишлатиш.
Муддати: 2022 йил 4-чорак
9. Дарсга сабабсиз келмаган ўқувчиларни тиббий маьлумотнома билан қабул қилиш.
Муддати: Доимо
10. Тиббиёт хонасини керакли жиҳоз ва тиббий инструментлар билан таъминлаш.
Муддати: 2022 йил 3-чорак
11. Хамшира томонидан юритиладиган тиббий хужжатлар ва зарарсизлантирувчи моддалар кирим чиқим дафтарларини юритиш.
Муддати: Доимо.
12. 1-4 синф ўқувчилари орасида юқумли гелминтоз (гижжа) касаллигига тахлиллар топширган ҳолатда мактабга қабул қилиш, ЧТК ни ташкил этиш.
Муддати: Доимо.
13. Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 16.10.2013 йил 351-сонли буйруғи “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби”га амал қилиб бориш. Ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтиб боришларини таъминлаш.
Муддати: Доимо.
14. Мактаб ҳожатхоналарини санитария ускуналари билан таъминлаш ва ҳожатхона, кимё хамда информатика хоналарига тортувчи-сўрувчи вентеляция мосламаларини ўрнатиш.
Муддати: 2022 йил 4-чорак.
15. Мактабдаги тозалов жихозларига (швабра, пакир) белги (маркировка) қўйиш.
Муддати: 10 кун.
16. Мактаб худудида тозалов ва ободонлаштириш ишлари олиб бориш, чиқиндихонада тўпланиб қолган ахлатларни зудлик билан олиб чикиб кетиш чораларини куриб, зарарсизлантириш ишларини ўтказиш.
Муддати: 3-кун ва доимо.
Далолатномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан сўнг туман СЭО ва ЖС бўлимига ёзма равишда маълумотнома такдим этишингиз талаб этилади.
Олтиариқ тумани
СЭО ва ЖСБ ходими: А.ҚОДИРОВ
Далолатнома билан танишиб бир нусхасини бажариш учун олдим
3-мактаб директори:- М.МАҚСУДОВ
Хамшира: Х.ХАМРОҚУЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |