Қарашли 3-сонли умумий



Download 41,9 Kb.
bet1/8
Sana13.04.2022
Hajmi41,9 Kb.
#548351
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-МАКТАБ


04-07.03.2022 йил Олтиариқ тумани ХТБ га
қарашли 3-сонли умумий
ўрта таълим мактаби
Д А Л О Л А Т Н О М А.

Мен, Олтиариқ тумани СЭО ва ЖСБ ходими А.Қодиров, 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Мақсудов, ХИБДЎ Ф.Мақсудов ва мактаб хамшираси Х.Хамроқуловалар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 август кунги ЎРҚ-393-сонли “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбeкистон Рeспубликасида “COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар” №0375-20, Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишида қўйиладиган санитария-эпидемиология талаблари” №0341-16, ССВнинг 2015 йил 25-мартдаги 121-сонли “Республикада паразитар касалликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда 2013 йил 16 октябрдаги 351-сонли “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги буйруқларини бажарилишини назорат қилиш юзасидан туман ХТБ бўлими мудири билан 07.12.2021 йил кунги келишилган текширувлар режаси ва Олтиариқ тумани СЭО ва ЖСБ бошлиғининг 04.03.2022 йил кунги №20-сонли буйруғига асосан 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида текшириш ўтказдим ва қуйидагилар аниқланди:


Туман ХТБга қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби Беглар МФЙ, Исломобод кўчаси №2-уйда жойлашган бўлиб, 1987 йилда лойиҳа асосида қурилган. Мактабнинг умумий ҳудуди 15389 м2, шундан ҳудуднинг 10% қисми кўкаламзорлаштирилган. Мактаб ҳудудида 2 та 2 қаватли (бошланғич синф ва юқори синф ўқув биноси, маъмурият), спорт зал, меҳнат хона биноси, ошхона, 8 та иситиш қозони, очиқ спорт майдони ва 16 ўринли ҳожатхона жойлашган.
3-сонли умумий ўрта таълим мактабини маъмурий ва ўқув биноси 2 қаватли бинодан иборат булиб, 840 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда 1137 нафар ўқувчи 2-сменада таълим олмоқда. Мактабда ўқитувчи ва ҳўжалик бўлими ишчи ходимлар сони жами 112 нафар. Мактаб 2009 йилда жорий таъмирланган ва 2021 йилда эса ўқув биносининг барча дераза ромлари АКФА дераза ромларига алмаштирилган. Ҳудудига марказлаштирилган ичимлик сув тармоғи киритилган ва 3 та нуқтада ( 9 та водоправод жўмраги) ичимлик суви мавжуд. Бинонинг кириш қисмига дез. тўшама қўйилган. Ўқувчилар мактаб биносига алоҳида кириб чиқиши ва оралиқ масофани сақлаши учун йўлаклар алоҳида қилиб ташкилланмаган. Ходимлар ва ўқувчиларни ҳароратини ўлчаш учун 28 дона Пирометр мавжуд, ишчи ҳолатда (300 нафар ўқувчига 1 дона пирометр). “Эрталабки фильтрни” ўтказиш учун масьул ходим бириктирилган. Назорат кунида ўқувчиларни эрталабки филтрдан ўтказиш ишлари тўлиқ олиб борилмаган ҳамда назоратчи томонидан мактабга кириб келаётган бегона шахсларни Пирометр ёрдамида тана ҳароратини ўлчаш ишлари ўтказилмади.
Мактабда янги ўқув йили бошлангандан буён дарсга сабабли ёки сабабсиз келмаган ўқувчилардан тиббий маълумотномалар олинмаган холда дарсга қабул қилинмоқда. Антисептик восита захираси 10 литрни ташкил килади.
Маъмурий ва ўқув биносида жами 46 та хона мавжуд бўлиб, шундан 39 таси (12 та бошланғич синф, 16 та юқори синф, 3 та меҳнат ўқув хонаси ва спорт зал хоналаридир).

Download 41,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish