Ҳар бир сўзда яширин тарих барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари



Download 394 Kb.
bet21/28
Sana21.02.2022
Hajmi394 Kb.
#16174
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28
Жангоб маҳалласи. Эскижўва, Ғиштмасжид, Хадра, Чуқурқишлоқ маҳаллалари билан чегара­дош бўлган. XVIII асрнинг 2-ярмида шаҳар 4 қисмга бўлиниб кетади. Ҳар бир даҳа (Кўкча, Шайхонтоҳур, Себзор ва Бешёғоч) алоҳида ҳоким томонидан бошқариладиган бўлган.
Муҳаммад Солиҳнинг “Тошкентнинг янги тарихи” номли асарида келтирилишича, чорҳокимлик даврининг сўнгги йилларида Шайхонтоҳур даҳасида Юнусхўжа, Бешёғоч даҳасида Дониёрхўжа, Кўкча даҳасида Исоқхўжа ва Себзор даҳасида Шохбек (Шобек) лар ҳокимлик қилишган.
Даҳа ҳокимлари муҳим масалаларни, айниқса ташқи душман хавфини биргалашиб хал қилганлар. Аммо ҳокимларнинг ўзаро низолари кўчайиб, кўпинча тўқнашувларга сабаб бўларди. Бундай пайтларда шаҳар марказидан оқиб ўтадиган Лабзак сувининг икки тарафи жанг майдонига айланарди. Ҳозирги Абдулла Қодирий номли истироҳат боғидан оқиб ўтадиган Лабзак суви Жангоб, сувнинг икки томонидаги майдон эса “Жанггоҳ”, яъни жанг майдони номи билан шуҳрат топганди.
Ўзаро жангларга шаҳар аҳолиси ҳам жалб қилинарди. Фақат Чорсу бозори бетараф ҳисобланиб, жанглар вақтида ҳам савдо-сотиқ давом этарди. Тарихий манбаларда қайд қилинишича, 1613 йил­да Бухоро хони Имомқул қўзғолон кўтарган шаҳар аҳолисидан ана шу жойда қонли ўч олган. 1847 йилда бу ерда яна катта жанг бўлиб ўтади. Қўқон хонининг ноиби Азиз парвоначининг аҳолига ноҳақ солиқ солиши кўзғолонга сабаб бўлган.
Маҳалла ва ариқнинг Жанггоҳ ва Жангоб деб номланиши 1784 йилда Шайхонтоҳур даҳаси ҳокими Юнусхўжа томонидан якка ҳокимликни қўлга киритишда бўлган ҳал қилувчи жанг сабаб бўлган.
1932 йилда Жанггоҳ яланглиги ўрнида (14 гектар майдонда) Эски шаҳарда биринчи истироҳат боғи барпо қилинади. Боққа гарчи, дастлаб Акмал Икромов, кейинчалик А.С.Пушкин номи берилган бўлса ҳам узоқ йиллар халқ оғзида Жангоб бўлиб қолаверди. Ҳозир маданият ва истроҳат боғи Абдулла Қодирий номи билан аталади.
Регистон маҳалласи. Чорсу бозорининг Себзор даҳаси ҳудудидаги дастлабки маҳаллаларидан бири бўлган. Маҳалла сифатида IX асрда вужудга келган. Жувахона, Жанггоҳ, Гулбозор каби маҳаллалари ва Чорсу бозори билан чегарадош бўлган. Жангоб ариғининг ҳозирги бозор марказидан ўтадиган жойлар пастликлардан иборат бўлганлиги учун сув тошқинлари бу ерларни қумлок ва тошлоққа айлантирган. Қумлоқ сўзи форсийда регистон маъносини англатади. Маҳалланинг номи шундан.
Ўтган асрнинг 40-йилларида бу маҳалла аҳлиси кўчирилиб, ўрнида Спартак стадиони қурилган. Ўтган асрнинг 60 йилларидан стадионнинг бир қисми бозор таркибига қўшилиб кетади, қолган қисмида ҳозирда шаҳар йўловчи транспортларининг шохбекати жойига айлантирилган.
Чилтўғон маҳалласи. Қадимда Тахтапул маҳалласининг мавзеси бўлган. Ҳозир С. Раҳимов туманига қарашли маҳалла. Маҳалланинг дастлабки ва сўнги номи Чилтўғон. Советлар даврида Красный партизан, Янги ҳаёт ва Абдували Қаюмов номлари билан аталган. Маҳаллада республика санъат музейининг собиқ директори, уруш қаҳрамони, халқ рассоми Сами Абдуллаев яшаган. Маҳалланинг асл номи Чилчўп тўғон бўлиб, (қирқта ёғочдан ясалган тўғон маъносида) ўрта асрларда шу ҳудуддан ўтган Кайкабус канали устига қурилган. Себзор даҳаси ва унинг атрофини сув билан таъминловчи сув айирғич бош тўғон бўлган. Маҳалла номи шундан. XIX асрнинг 20 йилларида Қўқон хонлиги ҳукмронлиги даврида мавзе ҳудудида ёнғоқзорлар барпо қилинган.
Юнусобод тумани. XIX асрнинг 50-йилларида Тахтапуллик Юнусҳожи исмли савдогар Чинобод, Чоштепа ва Оқтепа деган жойларда бўш ётган бўз ерларни ўзлаштиришни бошлаб юборади. Юнуҳожи обод қилиб сув чиқарган ерларида катта-катта токзор ва мевали боғлар барпо қилади, салобатли қўрғонлар, карвонсаройлар қурдиради. Оқтепа ариғи (олдинги Алвасти кўприк, Ғиштхумдон ҳозирги Шаҳристон) кенгайтирилиб, бутун қишлоқ ерлари сув билан таъминланган. Юнусҳожи бўз ерларни ўзлаштириш ишларига Таxтапул ва атроф маҳаллаларни жалб қилар экан, иш унумли бўлиш учун уларни эртароқ кун қизиғига қолмай салқинда ишлатиш мақсадида тўйларда тортиладиган ошларни наҳорда, бомдод намозидан кейин беришни шаxсий намуна сифатида бошлаб беради. Яна далага борадиганларга тушлик учун тугун тугуб беришни ҳам унутмайди. “Одатда тугунда иккита нон орасига солинган ош ва ширинликлар бўларди. Шу-шу Тошкент ҳудудига наҳорга ош тортиш одат тусига кирган”, дея эсларди қариялар. Ҳозирги Чимкент йўлидаги жойнинг Юнусобод ва ўша ердаги арxеологик ёдгорлигини Юнусобод Оқтепаси деб номланиши Юнусҳожидан ёдгорлик бўлиб қолган.
1971 йилда шимолий турар – жой массиви Юнусобод деб атала бошланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 8-майдаги Қарори билан Киров райони Юнусобод тумани деб ўзгартирилди.
2001 йилда Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ҳомийлигида Юнусҳожи авлодларидан бўлмиш Сайид Каримнинг муаллифлигида «Юнусобод» номли китобчасининг Академик нашри чоп этилди.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish