Ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. Бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади



Download 21,78 Mb.
bet1/7
Sana25.02.2022
Hajmi21,78 Mb.
#272916
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 мавзу Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик МАЪРУЗА МАТНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ

4-МАВЗУ: “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК”
Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи асосида
31.08.2021
Тошкент – 2021


Ватанимиз мустақиллиги – биз учун куч-қудрат ва илҳом манбаи, тараққиёт ва фаровонлик асоси
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимида сўзлаган маърузаси асосида)

Ҳар қандай мамлакатда, самарали бошқарув тизими бўлиши, мамлакат тараққиётига таъсир қилади. Бошқарув тизимини издан чиқиши ҳар қандай давлатни инқирозга учратади. Бундай воқеани биз қудратли давлат – собиқ Совет Иттифоқининг тарқаб кетганида кўрдик. 80-йилларнинг иккинчи ярмида мамлакат раҳбарлигига ношуд, қатъиятсиз фақат ўз фикрига таянган шахсларнинг келиши, бошқарувни издан чиқарди, марказ қарорлари жойларда ижро этилмади, бу иқтисодиётга салбий таъсир қилди, ҳалқнинг турмуш даражаси пасайди, норозиликлар кучайди. Натижада дунёдаги энг қудратли давлатлардан бири жаҳон харитасидан изсиз йўқолди.


М устақиллик натижасида Ўзбекистон ўзининг бошқарув тизимини ташкил қилар экан, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб давлат ҳокимиятини ҳокимиятлар бўлиниши принципида ташкил қилишни мақсад қилиб қўйди. Бу эса давлат бошқарувини ташкил қилишда муҳим роль ўйнади.

Бу 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциямизда бу – ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Давлат бошқарувини демократик характерига мос равишда мансабдор шахслар ва давлат органларининг фуқаролар олдида маъсуллиги конституциявий принцип сифатида белгиланди. Конституция шу асосда давлат бошқарувининг ҳуқуқий асоси бўлиб қолди. Кейинчалик давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича уринишлар бўлди.


Лекин мамлакатимизда вужудга келган: қонунларга эътиборсизлик ва оғзаки кўрсатмаларнинг қонунлардан устунлиги; давлат органлари, мансабдор шахслар фоалияти устидан самарали жамоат назорати йўқлиги; давлат органлари фаолиятини ёпиқлиги; ОАВ иши талаб даражасида ташкил қилинмаганлиги; кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишнинг мукаммал тизими яратилмаганлиги; давлат хизматчиларининг ижтимоий-моддий таъминоти ва ҳуқуқий ҳимояси эътибордан четда қолганлиги; коррупция ҳолатларининг кучайиб кетиши мамлакатимиз бошқарув тизимига ва тараққиётига тўсқинлик қилиб қолди.
2016 йил охирида мамлакатимизга янги Президент сифатида Шавкат Мирзиёев сайлангач, давлат қурилиши ва бошқарувини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Қабул қилинган, 2017-2021 йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва у асосда вужудга келган “Маъмурий ислоҳотлар конципциясида”, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари белгиланди.
Қилинган ишлар натижасида ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент (вакиллик) назорати кучайтирилди; қонун ижодкорлиги сифати яхшиланди; сиёсий партиялар фаолиятида рақобат муҳити бўлиши чора-тадбирлари кўрилди; давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоатчилик назорати кучайтирилди; бошқарувда асосий куч – давлат хизматчиларининг касбий тайёрганлиги, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини кенгайтириш чоралари кўрилди; ҳалқ билан мулоқотнинг самарали механизмлари жорий этилди; маҳалла институтини жамоат бошқарувидаги ўрни кучайтирилди; бошқарувга ахборот технологияларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари кўрилди. Бу қилинган ишлар натижаси ҳар бир жабҳа ва соҳада кўринмоқда.
Фақат битта “Ҳалқ қабулхоналари” мисолида кўрадига бўлсак кўплаб муаммоларни ҳал бўлганлигини, узоқ вақт ечимини топмаган масалалар ўз ечимини топганлигини кўрамиз.
Ш у юқорида баён қилинганлар давлат бошқарувимизни такомиллашиб бораётганлиги ва шу нарса ҳалқнинг онгига, дунёқарашига ижобий таъсир қилаётганлигини кўрсатади. Халқнинг қийин, оғир шароитларда бирлашиши, давлат қонун-қоидаларини ихтиёрий бажариши, ҳокимиятнинг қарор ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқарув тизимига берилган энг ҳаққоний баҳодир.
Мамлакатимизда “Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши”ни, Олий Мажлиснинг қонунчилик палатасида “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг доимий вакили” институтини ташкил этиш, “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизимини жорий этиш, маҳалла раисига маҳаллий кенгаш мажлисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифлар, давлат бошқарувида жамоатчилик назоратини кучайтириш механизмларини мустаҳкамлаш ва кучайтиришга қаратилган кучли воситадир. Шунингдек, уларнинг фаолияти орқали фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида иштироки янада кенгаяди.
Мамлакатимиз ҳаётида 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси муҳим роль ўйнамоқда. Лекин унинг айрим кўрсатмаларини янада чуқурроқ амалга ошириш зарурати келиб чиқмоқда. Жумладан, мазкур ҳужжатда давлат ижрочиларини номарказлаштириш йўли белгиланган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаСуд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сонли Фармони қабул қилинди. Унда давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифалари белгиланди.
Ф армон билан 2017 йилнинг 1 апрелидан жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва бошқа қонун ҳужжатларига одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди. Жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтариш институти бекор қилинди.
Хабеас корпус” институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш каби тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди. Судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди.
Судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинлаш тизими жорий этилди. Судланганлик ҳолатини тугатиш ва судланганликни олиб ташлаш муддатлари ва асослари қайта кўриб чиқилди. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят таркиблари жиноят тоифасидан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4966-сонли 2017 йил 21 февралда “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган институтлар ташкил этилди.
Суд кенгаши концепцияси XIX аср охирида Францияда қўлланила бошлаган ва суд ҳокимияти мустақиллигини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Биринчи замонавий суд кенгаши 1946 йилда Францияда (Conseil Supérieur de la Magistrature) таъсис этилган. Кейинчалик 1948 йилда Италияда (Consiglio Superiuore della Magistratura) тузилган, лекин бу муассаса 1958 йилда ўз фаолиятини бошлаган, бугунги кунда Европа суд кенгашлари тармоғига 22 мамлакат Кенгаш киради.
Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд ва Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.
2018 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонунда Жиноят кодексига далилларни, тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштирганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи моддалар киритилгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини янада оширди. Ушбу ислоҳотлар натижасида турли тазйиқлар остида олинган кўрсатмалардан далил сифатида фойдаланишга чек қўйилди. Суд ишларини кўриб чиқишда фақат суд тергови жараёнида атрофлича текширилган ва ўз тасдиғини топган далилларга асосланилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби шакллантирилди.
2019 йил 14 январда ПФ-4096-сонли Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиғи ҳамда мол-мулкини ҳимоя қилишнинг қонуний кафолатларини белгилаб берди. 2020 йилдан бошлаб суриштирув ва дастлабки тергов жараёни устидан суд назорати ўрнатилди.
С уд мустақиллигини таъминловчи халқаро тажрибаларга биноан одил судловни амалга ошираётганда суд процесси барча иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, ҳар қандай бевосита ёки билвосита ташқи таъсирлар, ниятлар, босим ёки аралашишлардан қатъи назар, мустақил ҳаракат қилиши, фақат фактларни баҳолашдан келиб чиқиши ва ички ишончига асосланиб, қонун ва ҳуқуқий онгига амал қилиши шарт.
Жазо муддатини ўтаётган ва тузалиш йўлига қатъий кирган 616 нафар фуқаро афв этилди. Судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида жорий йилнинг ўзида 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
Ў збекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонига асосан суд тизимида рақамлаштиришни янада кенгайтирилиш назарда тутилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарорига кўра, бугунги кунда судларда ишларни кўришда 30 га яқин вазирлик ва идоралар билан маълумот алмашинуви уларнинг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва қоғоз шаклида ишларни олиб боришга чек қўйиш назарда тутилди. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш талаб этилади. Эндиликда фуқароларимизга судга келмасдан, онлайн тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади (1-расм).



1-расм. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар.

Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш зарурияти, фуқароларнинг соҳадаги жиддий камчиликлар мавжудлиги бўйича мурожаатлари ҳамда эътирозларидан келиб чиқди. Бу ҳолат мамлакатимизнинг халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатмоқда.


Ў збекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича дунёдаги 50 та етакчи мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш мақсади Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясида мустаҳкамланди. Жумладан, шахсларга нисбатан қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси Факультатив протоколига қўшилиш масаласи ижобий ҳал этилмоқда.
2021 йилга бағишланган Президент Мурожаатномасида Омбудсман ваколатларини кенгайтириш, шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласи кўтарилди. Бунда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизими йўлга қўйилиши таъкидланди. Бу амалиёт дунёда кам учрайдиган ва Ўзбекистоннинг ўзига хос ноу-хоуси ҳисобланади. Бундан кейин Олий Мажлис палаталари ҳар йили Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиш амалиёти йўлга қўйиладиган бўлди.
Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш масаласида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатида бир қанча енгилликлар жорий этилди. 2020 йил 13 мартда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Қонунда қуйидаги янгиликлар киритилди:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлат ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги фактларини аниқлаш;
хорижда доимий яшаётган ва доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш;
била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги фактини аниқлаш;
чет давлат фуқаролигини ихтиёрий равишда олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш;
чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш.
Хусусан, Қонунда янгилик сифатида (6-моддаси) Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиби белгиланди. 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда ушбу Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади. Шунингдек, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари деб тан олинган бола ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиниши асослари кўрсатилди. Бу билан 50 минг нафардан ортиқ шахсларга фуқаролик олиш имконияти яратилди.
Хусусан, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартибини қонунчиликда белгилаш бу борадаги ислоҳотларимизнинг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади. Бу билан мамлакатимизда муқим яшаётган ва Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлмаган яна 20 минг киши Ўзбекистон фуқароси бўлиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, юртимизда 15 йил давомида муқим яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиби жорий қилинишига урғу берилди (2-расм).

2-расм. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар.

Х орижий мамлакатлар тажрибасига қарасак, фуқароликни олишда маълум бир муддатгача мурожаат этиш амалиёти мавжуд эмаслигини кўришимиз мумкин. Масалан, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларда фуқароликка оид қонунчиликда муддатли тўсиқлар белгиланмаган. Бу ҳолат тегишли давлат фуқаролигини олишда шахслар учун сансалорлик ва ноқулайликларнинг олдини олади. Украинада шахснинг бирор яқин қариндошларидан боласи, ота-онаси, ака-ука ёки опа-сингил, бува ва бувиси, набиралари бирортаси Украина ҳудудида мустақилликдан сўнг яшаётган бўлса, фуқаролик бериш амалиёти шаклланган.


Дарҳақиқат, 2020 йил бутун дунё ҳалқи сингари Ўзбекистон халқи учун ҳам коронавирус пандемияси туфайли оғир синов йили бўлди. Мавжуд қийинчиликларга қарамай халқимиз катта ғайрат билан ишлаб, зарур ижтимоий-иқтисодий натиажаларни қўлга киритди. 2020 йилда республикамиз ҳудудларида 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди.


Шу билан бир вақтда, 2020 йилда камбағалликни қисқартириш йўналишида ишлар жадал амалга оширилди. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) Ҳукумат томонидан Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали улар учун даромад манбаини яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилди.
Мазкур “Вақтинчалик тартиб”га мувофиқ, “саховат дафтари”га киритилган оилалар билан манзилли ишлаш ва уларни камбағалликдан чиқаришнинг аниқ тартиб ва режалари кўрсатиб берилди.
2) Ҳозирги кунга қадар “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг 286 750 нафар аъзолари бандлиги таъминланди.
3) “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида республика бўйича 86,7 минг нафар фуқароларга 55,2 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилган.
4) 2020 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 38,2 минг нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларига жалб этилди.
Шу билан бирга Президентимиз камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар қаторида “Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги – “темир дафтар” тизими жорий этилди. Қисқа муддатда бу тизим орқали 527 минг фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, ўзини ўзи банд қилган аҳоли учун солиқ имтиёзлари берилиши ҳамда кўпгина чекловларнинг бекор қилиниши туфайли 500 минг нафар фуқаро меҳнат фаолиятини қонуний тарзда йўлга қўйди. Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига 300 миллиард сўм имтиёзли кредит ва субсидия ажратилгани ҳам қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги йўналишга айланганлиги”ни эътироф этди.
Умуман олганда, қишлоқ жойларида камбағаллик муаммоси шаҳарларга қараганда анча кескин. Аҳоли жон бошига пул даромадлари қишлоқ жойлардаги шаҳарларга нисбатан деярли 2 баравар кам. Қишлоқ жойларидаги ишсизлик муаммоси қисман хусусий уй шароитида иш билан таъминланади, аммо қишлоқ уй хўжаликларининг мавжудлиги нисбатан паст пул даромадларини қоплай олмайди ва шу сабабли қишлоқда камбағаллик муаммосини ҳал қила олмайди.
Жуда қийин вазиятда бўлган нафақахўрлар ва ногиронлар ҳам чекланган ижтимоий нафақа: пенсия ёки ногиронлик нафақаси бўйича яшашади.
Ўзбекистонда камбағалликнинг миллий стандартларини белгилашда 3 та аҳоли тоифаларининг камбағаллик даражасидан келиб чиқиб комплекс ёндашиш талаб этилади:

Download 21,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish