Нарх ва унинг турлари
Нарх – бу реал бозор иқтисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий қиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.
Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси қуйидагича:
Нафлилиги
(истеъмол қиймати)
|
Ижтимоий нафлилиги
|
Ижтимоий нафлиликнинг пулдаги ифодаси
|
Ижтимоий зарурий сарфлар (меҳнат ва моддий)
|
Товар
|
Нархи
|
Қиймати
|
Ижтимоий қиймати
|
Ижтимоий қийматнинг пулдаги ифодаси
|
Товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг махсулот хажмини ҳисоблашда қўлланиши қуйидагича:
Ижтимоий нафлилиги
|
Ўзгармас ёки қиёсий нархларда
|
Реал махсулот, яратилган товар ва хизматлар суммаси
|
Яратилган товар ва хизматлар
|
Яратилган товар ва хизматлар қийматини хисоблаш
|
Товар ва хизматларнинг пулдаги ифодаси
|
Ижтимоий қиймат
|
Жорий, яъни ўзгарувчи нархларда
|
Номинал махсулот, яъни товар ва хизматларнинг жорий нархдаги қиймати
|
Нархга тасир қилувчи омиллар қуйидагиларга бўлинади:
Товар ишлаб чиқаришнинг ижтимоий зарурий сарфлари (қиймат).
Турли хилдаги солиқлар.
Талаб ва таклиф нисбатлари.
Товар ёки хизматнинг нафлилиги.
Давлатнинг иқтисодий сиёсати.
Рақобат курашлари.
Пулнинг қадр-қиймати.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
Мувозанатликни таъминлаш вазифаси;
Қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси;
Тартибга солиш вазифаси;
Ижтимоий химоя вазифаси;
Рақобат воситаси вазифаси;
Нархларнинг турлари қуйидагича:
Улгуржи нарх.
Шартнома нарх.
Чакана нарх.
Чегараланган нарх.
Дотацияланган нарх.
Демпинг нарх.
Нуфузли нарх.
Қатъий (стандарт) нарх.
Ўзгарувчан нарх.
Эркин бозор нархи.
Бозор кўлами бўйича нарх турлари қуйидагича:
Худудий минтақавий
|
Миллий
|
Халқаро нархлар
|
Рақобатнинг икки хил кўриниши мавжуд – булар мукаммал рақобат ҳамда номукаммал рақобатдир.
Нархларни эркинлаштириш - иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади.
Нархлар қуйидаги йўллар билан эркинлаштирилади:
а) нархларни бирданига ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
б) нархларнинг ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;
в) нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум даражада сақлаб қолиш.
Нархларни эркинлаштириш босқичлари
|
1992 йилнинг боши
|
нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки босқичи
|
1993 йил
|
Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги босқичида
|
1994 йил
октябрь – ноябрь ойи
|
Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги босқичи
|
Мулкчилик шакллари.
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида мулкчилик муносабатлари ўз ичига давлат мулкини, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни олади.
Шу сабабли “Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисида”ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: давлат мулки, жамоат мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк.
Давлат мулки – неъматларнинг давлат томонидан ўз вазифалари бажариши учун ўзлаштирилиши.
Жамоа мулки – неъматларнинг муайян мақсад йўлида айрим жамоага бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилиши.
Хусусий мулк - айрим кишиларга тегишли бўлган ҳамда даромад топишга қаратилган мулк.
Шахсий мулк – фуқароларнинг шахсий ёки оилавий меҳнати орқали шаклланган ва уларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган мулк.
Аралаш мулк – турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, неъматларнинг шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилиши.
Шулардан хусусий мулк шакли ҳам икки турга бўлинади.
Булар:
Якка тартибдаги хусусий мулк – неъматларнинг алоҳида олинган мулкдор томонидан ўзлаштирилиши.
Корпоратив хусусий мулк – неъматларнинг маълум мақсад йўлида ўзаро бирлашган мулкдорлар мулкига асосланган корхоналар ташкил этиш орқали ўзлаштирилиши.
Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |