Андижон машинасозлик институти с-49-20 Иқтисодиёт гуруҳи талабаси Аҳмедов Шокиржон Шукуржон ўғлининг


Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар –



Download 53,89 Kb.
bet4/8
Sana30.04.2022
Hajmi53,89 Kb.
#596690
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси назорат иши

Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар – талаб қонуни, таклиф қонуни ва қиймат қонуни.

  • Махсус ўзига ҳос иқтисодий қонунлар – қўшимча қиймат қонуни.

    Иқтисодий категориялар (илмий тушунчалар) – доимо такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ходисаларнинг айрим томонларини ифода этадиган илмий назарий тушунчалардир. Масалан, бозор, капитал, ишчи кучи, молия, кредит, нарх, пул шулар жумласидандир.



    1. Товар ва унинг хусусиятлари.

    Маълумки, товар ишлаб чиқариш ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифатида иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви туфайли вужудга келган.
    Товар деб инсоннинг бирон-бир эҳтиёжини қондириб, айирбошлаш учун ишлаб чиқарилган неъматга айтилади.
    Товар икки хоссага эга:
    А. Бирон-бир эҳтиёжни қондириш;
    Б. Маълум миқдордаги товарни бошқа товарга алмашиш хоссаси.
    Товарнинг инслоннинг бирон-бир эҳтиёжини қондириш хоссаси истеъмол қиймати дейилади.
    Товарнинг истеъмол қиймати унинг наф келтиришида ифодаланади. Наф деб, товар ва хизматни истеъмол қилишдан олинадиган қониқишга айтилади. Масалан, сигарета фойдали бўлмаса ҳам истеъмол қилинади, демак у чекадиган кишиларни истеъмолини қондиради. Нафлилик шу товарнинг нақадар зарурлиги, сифати, камёб йки сероблиги кабиларга боғлиқ.
    Хизматлар истеъмол қиймати сифатида, асосан моддий кўринишга эга эмас. Шунинг учун бевосита жамғариб бўлмайди, балки хизмат кўрсатиш жараёнида истеъмол қилинади.
    Айирбошланганда турли хил истеъмол қийматлари, яъни бир турдаги товар, иккинчи бир турдаги товарга алмаштирилади. Алмаштириш учун уларни миқдорини таққослаш керак. Одатда, ҳар хил товарлар айирбошланади, уларнинг ўлчов бирликлари ҳам ҳар хил. Масалар, мато, маиший буюмлар, озиқ-овқат товарлари алмаштирилади десак, бири метрда ўлчанса, иккинчиси дона, учунчиси килограммда ўлчанади. Демак, миқдор жиҳатдан уларни бир-бирига тенглаштириб бўлмайди. У ҳолда товардаги нимани таққослаш мумкин. Бошқача айтганда, товарнинг нархи қандай белгиланади? Бу саволга иқтисодий назария узоқ вақт жавоб бера олмади... XVIII – XIX асрга келиб, уўоқ кутилган жавоб топилди. Бу товарда мужассамлашган қиймат бўлиб, унинг биринчи таърифини сиёсий иқтисод классиклари В.Петти, А.Смитт, Д.Риккардо ва бошқалар беришди. Уларнинг фикрича, ҳар қандай товар қийматининг асосида унга сарфланган меҳнат ётади. Меҳнатнинг ўлчови эса иш вақти. Бир хилдаги товар ишлаб чиқариш учун ишловчи турлича вақт сарфлайди. Бу вақт индивидуал иш вақти бўлиб, у индивидуал қийматни яратади. Индивидуал иш вақти ишлаб чиқариш шароити, ишчиларнинг малакаси, тажрибасига кўра фарқланади. Бозорда товарлар индивидуал иш вақти сарфи бўйича эмас, балки ижтимоий зарурий иш вақти бўйича сотилади. Ижтимойи зарурий иш вақти деб ўртача меҳнат унумдорлиги ва меҳнат интенсивлиги шароитида товарларнинг асосий массасини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган вақт айтилади.
    Қиймат ижтимоий муносабат сифатида фақат алмашув жараёнида юзага чиқади ва алмашув қиймати намоён бўлади.
    Иқтисодий назария кўрсатадики, қийматнинг меҳнат назарияси ҳамма саволларга жавоб берадиган бенуқсон назария эмас экан. Бу назарияни собиқ Иттифоқда қўллашга қилинган ҳаракат нарх белгилашнинг харажатлар механизми шаклланишига олиб келди. Харажатларни кўпайтириш ишлаб чиқарувчиларга жуда қўл келади. Ундан ташқари, амалиётда бу назарияни қўллашда яна бир муаммо сарфланган ижтимоий зарур меҳнатни аниқ ўлчаб бўлмаслигидир. Бу ерда яна бир савол туғилади, агар товарнинг қиймати индивидуал меҳнат билан ўлчанмаса, Ван-Гог ёки да Винчининг чизган суратлари қиймати қандай ўлчанади?
    Агар товарнинг қиймати меҳнат харажатлари билан ўлчанадиган бўлса, унинг сифати ва миқдори қандай ўлчанади? Меҳнат оддий малака талаб этмайдиган ёки мураккаб, махсус малака талаб қиладиган меҳнат мўлиши, оғир жисмоний ёки ақлий еҳнат бўлиши мумкин. Қиймат назариясининг энг жиддий камчиликларидан бири товарнинг истеъмол қийматига аҳамият бермасликдир. Шунинг учун ҳам иқтисодий назарияга ойнан ана шу камчиликни бартараф этишга қаратилган янги назария кириб келди.
    Иқтисодий назария тарихида “Австрия мактаби” номи билан аталган “меъёрий нафлилик” назарияси асосчилари неъматларнинг қиймати уларнинг наф келтиришига қараб, харидорнинг иқтисодий психологияси нуқтаи назаридан аниқланади, деган фикрни илгари сурадилар. Улар нафлиликни товарнинг объектив хоссаси билан аралаштирмаслик керак, нафлилик бу харидорнинг ўз эҳтиёжини қондириш нуқтаи назаридан берган индивидуал субъектив баҳосидир дейишади.
    Қиймат назарияси билан нафлилик назариясининг бош мақсади турши истеъмол қийматларини ёки нафлиликни таққослаш муаммосини ҳал қилишдир. Эҳтиёж тўйгандан кейин ҳам истеъмол давом эттирилса, у наф ўрнига зарар келтиради. Истеъмол қилишда меъёр бўлиши керак. Меъёрий нафлилик деб қўшимча истеъмол қилинган маҳсулотдан қўшимча олинадиган нафга айтилади.
    Ишлаб чиқариш ҳаражатлари меъёрий маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меъёрий харажатлар билан ўлчанади. Меъёрий харажатлар эса ишлаб чиқариш омилларининг меҳёрий унумдорлиги билан боғлиқ. Бунда фақат меҳнат эмас, бошқа илшаб чиқариш омилларини ҳам хисобга олиш зарур. Чунки у ёки бу истеъмол қиймати яратилар экан, унинг учун фақат меҳнат эмас, балки бошқа омиллар, бошқача айтганда ресурслар ҳам зарур. Шундай қилиб, товар инсоннинг бирон-бир эҳтиёжини қондиради. Уни ишлаб чиқариш учун иқтисодий ресурслар сарфланади ҳамда айирбошланади. Товарнинг ана шу сифатлри унуни нафлилиги (эҳтиёж қондириши), камёблиги (ишлаб чиқариш учун ресурсларнинг чекланганлиги), ресурслар сиғими (бир бирлик товар ишлаб чиқариш учун сарфланган ресурслар миқдори)да намоён бўлади ва бир-биридан фарқланади.




    1. Download 53,89 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish