ГИПОПАРАТИРЕОЗ
Сабабларига – тиреоидэктомия вақтида қалқонсимон олди безларининг ҳам олиниши ёки қалқонсимон олди безларининг ўсмалари туфайли операцияси, нур терапиясидан сўнг, аутоиммун процесслар, травма, инфекция ва ҳ.к.лар киради
Касаллик патогенези ПТГнинг етишмаслиги, гиперфосфатемия ва гипокальциемия билан боғлиқ . Гипокальциемия Са нинг ичакдан сўрилишини камайиши, суяклардан мобилизациясини камайиши ва буйракларда реабсорбциясининг пасайиши хисобига бўлади.
Манфий кальций ва мусбат фосфор баланси электролитлар мувозанатини бузади. Натижада нерв-мушак қўзғалувчанлиги ва умумий вегетатив реактивликнинг ортиши, мускуллар тиришиши ва тетаник кризларга тайёрлик юзага келади.
Тетаник кризларни чақирувчи омилларга: стресслар, травмалар, инфекциялар, кальций сўрилишини бузилиши, ҳомиладорлик, лактация ва ҳ.к.лар киради.
Тетания хуружлари парестезиялар, мускуллар фибрилляцияси, кейинчалик тоник тиришишларни бошланиши билан кечади. Мускуллар тиришиши қўллардан бошланади, қўллар бўғимларда букилиб, бармоқлар «акушер қўли» сифатида бўлади. Оёқлар чузилиб оёқ кафти орқага букилади, худди педальни босаётгандек, оёқлар «от туёғи» кўринишига киради.
Орқа мускуллар қисқариши (опистотонус),юз мускулларини қисқариши кузатилади.Қовурғалараро мускулларнинг ва диафрагманинг қисқариши нафаснинг бўғилишига, ларингоспазмга, асфиксия ва леталл оқибатга олиб келади. Қорин органлари мускуллар қисқариши кучли спазмларни чақиради. Тетания вақтида симпатик нерв системаси тонуси кучайган бўлса ранг ўчиши, тахикардия, А/Д нинг ортиши кузатилади; Парасимпатик нерв системаси қўзғалган бўлса, брадикардия, гипотония, қайд қилиш, пилороспазм, ич кетиш, полиурия кузатилади.
Силлиқ мускуллар қисқариши стенокардия, бронхиал астма, аппендицит, холесцистит, цистит, нефрит белгиларини келтириб чиқариши мумкин. ЭКГда гипокальциемия туфайли - Т интервал узаяди. Юрак мускулларининг ва тож томирлар спазми ўлимга олиб келиши мумкин.
ЛАБОРАТОР ТАХЛИЛ
Гипокальциемия,Қондаги Са миқдори камаяди. (1,5 – 1,2 ммоль/л)
Гиперфосфатемия ривожланади
ДАВОЛАШ
1.10% кальций хлор – 10-50 мл.(3-4 мах.суткасига мумкин)в/и га.
2. 40-100 ЕД паратиреоидин.
3. Дегидротахистерол 2 мг перорал (паратгормонга ўхшаб таъсир қилади) ёки Эргокальциферол (Д) 200000-400000 МЕ суткасига (хуруж ўтганидан сўнг эса 25000-50000 МЕ га камайтирилади)берилади.
4.Тинчлантирувчи ва спазмолитиклар (бромидлар, люминал, хлоралгидрат (ичишга ёки клизма), папаверин)
5.Алкалоз бўлса аммоний хлорид 3-7 гр.кунига.
Do'stlaringiz bilan baham: |