БУЙРАК УСТИ БЕЗЛАРИ
АНАТОМО- ФИЗИОЛОГИЯСИ
Буйрак усти безлари (БУБ) (glandula suprarenalis) – ички секрециянинг жуфт безлари бўлиб, буйраклар юқори қутиблари сохасида жойлашган. Уларнинг жойлашуви ХI-ХII кўкрак умртқаларига тўғри келади. Ўнг буйрак усти бези учбурчак шаклига эга бўлиб, чапига нисбатан бир оз пастроқда жойлашган, чап буйрак усти безининг шакли ярим ойни эслатади. Катта одамларда БУБ ларнинг вазни -12-13г ташкил этади, ўлчамлари 50х25х 5 мм. Болаларда буйрак усти безлари вазни ёшига қараб ўзгаради.
1 ойлик болаларда 6,22гр; 2-12; ойликда- 3,35гр 4,6гр; 1- 5 ёшда – 4,6гр; 6-10 ёшда- 6,6гр; 11-15 ёшда – 8,63гр; 16-20 ёшда – 12,95гр.
БУБнинг артериал қон айланиши юқори,ўрта ва пастки буйрак усти безлари артериялари орқали амалга ошади, бу артериялар хос равишда пастки диафрагмал аортанинг қорин сохаси ва буйрак аретрияларининг тармоқларидир. Буйрак усти безларидан фақат битта вена орқали қон кетади. Буйрак усти безларининг иннервацияси чревной ва адашган нерв орқали амалга ошади, пўстлоқ қавати постганглионар, мағиз қавати эса преганглионар симпатик толалар орқали иннервацияланади.
Буйрак усти безлари 2 хил морфофункционал мустақил безлардан – мағиз ва пўстлоқ қаватдан иборатдир, бу қаватлар эмбрионал келиб чиқиши билан ҳам
фарқланади. Пўстлоқ қавати интраренал тўқимадан ривожланиб, иккита бирламчи буйраклар орасидаги мезодерманинг бир қисми хисобланади, шу ерда (валик) – гонадалар хосил бўлиши ҳам бошланади, бу холат буйрак усти ва жинсий безларнинг ўзаро функционал боғликлигига ва гистохимик яқинлигига аниқлик киргизади. Чақалоқлар БУБ лари пўстлоқ қавати иккита зонада: дефенитив ва фетал зоналардан иборат. Дефенетив зонаси фаолияти катта одамларникига аналогикдир, фетал зонасига асосий масса тўғри келиб, бу зонадан андроген ва эстрогенлар хосил бўлади. Постнатал ҳаётнинг 2-хафтасига фетал зона ҳажми 2 баробар камаяди, 1 ёшга келиб эса тўлиқ дегратацияга учрайди. Буйрак усти безларининг мағиз қаватининг нерв системаси билан бир хил келиб чиқишга эга, интраренал зонада жойлашган симпатобластлардан ривожланади.
Буйрак усти безлари пўстлоқ қаватига безнинг 80-90% тўғри келиб, гисталогик жихатдан 3та зонага бўлинади. Капсула тагида жойлашган тўпчасимон зонада минералоаортиаоидлар, ундан кейин тутамсимон зона жойлашган бўлиб, бу зонада глюкокртикоидлар ишлаб чиқарилади. Энг ичкиси - тўрсимон зона бўлиб, бу зонада глюкокортикоидлар ишлаб чиқарилади. Энг ичкиси тўрсимон зона бўлиб, унда асосан андрогенлар ишлаб чиқарилади. Зоналар ҳажмини жойлашиши бўйича қуйидги нисбатда келтириш мумкин
1: 9: 3.
БУБ ҳаётий зарур органдир-экспериментал ҳайвонлар адренал эктомиядан сўнг бир неча сутка яшайди холос. Кортикокостероидларнинг ҳаётий зарурлиги биринчи навбатда уларнинг иккита асосий фаолияти билан боғлиқдир.Булар:
Организмда натрийнинг ушланиб қолиши ва ички мухит физиологик осмолярлигини минералокортикоидлар таминлайдилар. Инсонларда асосий минералкортикоид-алдостерондир.
Организмнинг ташқи стресс омилларига (организмга барча таъсирлар комплекси: инфекциялардан ва жароҳатловчи агентлардан тортиб эмоционал стрессларгача) адаптациясининг глюкокортикоидлар таъминлайди. Инсондаги асосий глюкокортикоид – кортизондир.
Буйрак усти безлари андрогенлари (дегидро этиандростерон, андрострендион) принципиал физиологик аҳамиятга эга, аммо хаётий зарур эмас.
Буйрак усти безлари функционал жихатдан икки қисмга – АКТГга қарам бўлмаган коптокчасимон зонага ва АКТГга қарам тутамсимон ва тўрсимон зоналарга бўлинади. Коптокчасимон зона орқали альдостерон секрецияси ренинг- ангиотензин – альдостерон системаси орқали бошқарилади, ва адено гипофизнинг АКТГ таъсиридан холидир. АКТГ га минералокортикоидлар биосинтезининг дастлабки босқичларигагина таъсир қилади. АКТГ га секрецияси амалга ошмай қолганда коптокчасимон зона автоном фаолиятга ўтади. (Тутамсимон ва тўрсимон зонадан фарқли) ва атрофияга учрамайди. Шунинг учун иккиламчи буйрак безларининг етишмовчилиги бирламчига нисбатан енгилроқ кечади, чунки бирламчида буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг хамма зоналари шикастланади. Тутамсимон ва тўрсимон зоналари гипаталамо-гипофизар – буйрак усти бези системасининг бир қисми бўлиб, АКТГ га уларнинг асосий секретор ва трофик стимуляторидир. АКТГ га секрецияси эса кортикотропин - рилизинг гормони (КРГ) орқали қайта боғланиш принципига асосан бошқарилади. Кортизоннниг плазмадаги концентрациясининг суткалик динамикаси АКТГ секрециясининг циркадли ритмига боғлиқдир. Иккала гормоннинг максимал секрецияси эрталаб соат 6 га минимал секрецияси эса кечки соат 20-24 ларга тўғри келади.
Ренин ангиотензин - альдостерон системаси фаолияти сув, электролитлар гомеростазини регуляция қилиш ва артериал босимнинг ушлаб туришдан иборат. Ангиотензин II ўзи кучли физиологик вазоконструктор бўлиб, коптокчасимон зонани хужайралар плазматик мембраналари рецепторлари орқали стимуляция қилади. Ангиотензин II нинг рецепторлари билан боғланиши фосфолипоза ферментини активлаштиради ва хужайра ичидаги кальций ионлари концентрациясини кўпайтиради. Бу холатда 20, 22- десмолаза (Р 450 SСС) ферменти активлашади ва оқибатда альдостерон синтезини стимуллайди. Коптокчасимон зонаси хужайралардаги ангиотенгзин II га бўлган, рецепторлар сони қон плазмасидаги калий миқдорига тўғридан –тўғри боғлиқдир. Калий ренин - ангиотензин - альдостерон системасидаги қайта боғланишнинг охирги тугатувчи халқаси бўлиши бўлади, бир вақтда унинг кучли стимулятори ҳамдир. Қон плазмасидаги калий миқдорининг атига 0,1ммоль/л га ўзгариши альдостерон концентрациясини 50% га у ёки томонга ўзартиради. Қондаги калий концентрациясининг катта миқдорлари альдостерон секрециясининг кўпайишига тўғридан-тўғри коптокчасимон зона хужайралари плазматик мембраналарини деполяризацияси ва калций каналларининг очилиши, калцийнинг хужайрадаги миқдорларининг ортиши кальцийга боғлик жараёнларни ишга тушиши хисобига таъсир қилиш мумкин. Альдостероннинг асосий нишон-органи буйраклардир. Буйраклар йиғувчи найчаларнинг дистал каналчаларида натрий кальий - АТФаза генини эксрециясини стимуляцияланган холда натрий реобсорбциясини кучайтиради. Бундан ташқари минералокортикоидлар буйраклар орқали кальций водород амонний ионларини чиқарилишига олиб келади.
Минералокортикоидлар етишмовчилиги организмда кальцийни ортиши натрийнинг камайиши ва метаболик ацидознинг ривожланишинига олиб келади. Шу йўсинда альдостерон тер, сўлак ва ичак безларига хам таъсир қилади. Альдостерон секрециясининг ортиши гипонатримияда, гиперкалиемияда, қон плазмасини хажмини камайишида кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |