О’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QISHLOQ VA SUV XO`JALIGI VAZIRLIGI
“AMU- BUXORO” IRRIGATSIYA TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI
|
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚИШЛОК ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
« АМУ-БУХОРО» ИРРИГАЦИЯ ТТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА
БОШҚАРМАСИ
|
705007,Buxoro sh. B.Naqshband ko`ch.297/1
Теl: 8-365 225-60-78, 225-00-19
Fax: 8-365 225-00-19
|
|
705007.Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўч.297/1
Тел: 8-365 225-60-78, 225-00-19
Факс: 8-365 225-00-19
|
_________№___________.
|
Ирригация тизим бошқармалари
рахбарларига
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 30 майдаги №03/26-746 сонли хатида Қишлок ва сув хўжалиги вазирлигида жорий йилнинг 11 апрелидан 30 апрелига кадар Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимлари томонидан вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг 2017 йилги харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, тасдиклаш ва рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва бошка меъёрий хужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилганлиги тўғрисида маълум қилинади.
Ўрганишларда вазирлик тизимидаги ташкилотларда бухгалтерия хисобида акс эттирилган товар-моддий бойликларнинг “Инвентар ва хўжалик моллари” 063-счетида инвентарлар, асосий воситалар, эхтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, канцелярия, оргтехника ва хўжалик моллари ҳисобида аралаштириб юритилганлиги кайд этилган.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, ташкилотларда мавжуд асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни 2017 йил 1 январь ҳолатига тўлигича хужжатли хатловдан ўтказиш ҳамда ўтган 2016 йилдаги ҳақиқий харажатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруги билан тасдиқланган “Товар-моддий захиралар тўғрисида”ги 4-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлигининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруги билан тасдикланган “ Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўгрисида"ги йўрикнома талаблари даражасида гурухлаш ва тегишли тугрилаш (гуруҳдан гуруҳга ўтқазиш) бухгалтерия проводкаларини бериш оркали хисоботларга тегишли тузатишлар киритиш ва товар-моддий захираларнинг белгиланган меъёрдан ортикчалиги аникланган такдирда тегишли маблагларни кискартириш ва натижаси юзасидан Молия вазирлигига ахборот киритиш тавсия килинган.
Юкоридагилардан келиб чикиб, ташкилотнинг буйруги асосида Ишчи гурухи тузиб, аникланган холатларни урганиш ва натижалари буйича белгиланган тартибларга мувофик гурухлаш ва тугрилаш (гуруҳдан гуруҳга ўтқазиш) бухгалтерия проводкаларини бериш оркали жорий йилнинг 2-чорак хисоботларида акс эттириш вазифаси топширилади.
Шу билан бирга, бухгалтерия хисоботларига киритилган узгартиришлардан келиб чикиб, товар-моддий захираларнинг белгиланган меъёрдан ортикчалиги аникланган такдирда тегишли маблаглар 2017 йил харажатлар сметасидан кискартирилиши масаласи куриб чикилишини маълум киламиз.
Бажарилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 15 июнигача ҳавза бошқармасига ёзма ахборот беришингизни сурайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |