Статистик жамлаш ва гурухлаш. Статистика фанидан Мустакил иш Статистик кузатиш маълумотларини тўплаш, бир тизимга солиш, қайта ишлаш, умумлаштириш босқичи сводкалаш ва гуруҳлаш деб юритилади. - Статистик кузатиш маълумотларини тўплаш, бир тизимга солиш, қайта ишлаш, умумлаштириш босқичи сводкалаш ва гуруҳлаш деб юритилади.
- Статистик сводкалаш – бу тўпланган маълумотларни илмий текширишдан кўзланган мақсад ва вазифалар нуқтаи назаридан қайта ишлашдир.
- Агар маълумотлар жуда кўп бўлмаса, уларни ўсиб бориш ёки камайиб бориш тартибида бир тизимга солиш, яъни ранжирланган қаторларни тузиш мумкин. Агар кузатиш маълумотлари кўпсонли бўлса, бу ҳолда уларни гуруҳлашлар ёрдамида бир тизимга солиш мумкин бўлади.
- Статистик гуруҳлаш деб ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни чуқур ва хар томонлама ўрганиш мақсадида муҳим белгилар бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. Гуруҳлаш ўрганилаётган ҳодисанинг характерли хусусиятини, ундаги қонуниятни аниқлашга имкон беради.
Мазмунига кўра гуруҳлаш қуйидаги уч турга бўлинади: Мазмунига кўра гуруҳлаш қуйидаги уч турга бўлинади: - типологик - ҳодисалар ижтимоий-иқтисодий типларга ажратилади (;
- тузилмавий - ижтимоий-иқтисодии ҳодисалар тузилмаси ўрганилади;
- аналитик - ҳодисалар ўртасидаги боғланиш аниқланади.
Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий, икки ва ундан ортиқ белгилар бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар эса мураккаб (комбинацион) гуруҳлашлар дейилади. Бундай гуруҳлашлар битта белги бўйича бажарилган гуруҳлашларга қараганда кенгроқ аналитик хусусиятга эга бўлади. Бунда гуруҳлар бошида битта белги бўйича шакллантирилади, кейин улар бошқа белгилар бўйича қуйи гуруҳчаларга бўлиб ташланади. - Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий, икки ва ундан ортиқ белгилар бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар эса мураккаб (комбинацион) гуруҳлашлар дейилади. Бундай гуруҳлашлар битта белги бўйича бажарилган гуруҳлашларга қараганда кенгроқ аналитик хусусиятга эга бўлади. Бунда гуруҳлар бошида битта белги бўйича шакллантирилади, кейин улар бошқа белгилар бўйича қуйи гуруҳчаларга бўлиб ташланади.
- Ҳар қандай гуруҳлашни амалга ошириш учун дастлаб гуруҳлаш белгиси ва оралиғи аниқлаб олинади. Агар булар нотўғри белгилаб олинган бўлса, у ҳолда гуруҳлаш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий ҳаётни бўяб кўрсатувчи натижаларни беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |