10
Шундай килиб, ўйиннинг ижтимоий воқеа эканлигини, ўйинда теварак-
атрофдаги борлиқ акс эттирилишни илғор олим ва педагоглар ўзларининг
кузатпш ва амалий тадқиқотлари орқали исботлаб бердилар.
Шу тариқа ўйин тарихий тараққиёт жараёнида меҳнат
фаолияти
натижасида пайдо бўлган ижтимоий фаолиятдир. Ўйин доимо ҳақиқий
ҳаётни акс эттиради. Демак, ижтимоий ҳаёт ўзгариши билан унинг мазмуни
ҳам ўзгаради; ўйин маълум мақсадга йўналтирилган онгли фаолият бўлиб,
унинг меҳнат билан кўп умумийлиги бор ва ёшларни меҳнатга тайёрлашга
хизмат қилади. Ўйин фаолияти асосида боладаги ўқув фаолияти
ривожланади, бола қанчалик яхши ўйнаса, у мактабда шунчалик яхши
ўқийди;
Болаларнинг ўйини назарияси (20-30 йилларда) Е.А. Флерина,
Е.И.Тихеева, Е.А. Аркин каби олимлар асос солдилар,
кейинчалик
Р.Я.Лехтман-Абрамович, Ф.И. Урадкина, Н.М. Аксарина, А.П. Усова,
Д.В.Менджерицкая, Р.И. Жуковская, Т.А. Маркова, С.Л. Новосёлова,
Е.В.Зворигина ва бошкаларнинг тадқиқот ишлари болалар ўйини
мавзуини
ишлаб чиқишга бағишланади.
Болалар ўйинининг тарихи, табиати, унинг ривожланиш қонуниятлари
Л.С.Виготский
А.Н.Леонтьев,
Д.Б.Эльконин,
А.В.Запорожец
каби
психологлар ва уларнинг давомчилари илмий тадқиқот ишларида ўз аксини
топди.
А.В.Запорожец болалар ўйинининг илк ёшдан бошлаб кузатиб бориш
натижасида уни хfракатга келтирувчи сабаблар, ривожланиш қонуниятлари,
ҳар хил ёш босқичларида болалар ўйинининг ўзига хос томонлари, мазмуни
ва тузилишини ўрганиш зарурлигини таъкидлайди.
Илк ёшли болалар ўйин фаолиятининг биринчи босқичи таништирувчи
ўйин бўлиб, у нарса-буюм-ўйин фаолиятидир. Унинг мазмуни қўл
ишдаги
мураккаб ва нозик ҳаракатлардир.
Кейинги босқич акс эттириш ўйини ҳисобланади. Бу илк ёшли болалар
ўйини психологик мазмунининг ривожланишида энг юқори нуқта
11
ҳисобланади. Катталар таълим-тарбиявий ишларини маълум изчиллик билан
олиб борсалар, бу ёшдаги болалар нарса ва буюмлар номини, нимага
ишлатилишини билиб оладилар ва бу янги билимларни ўз ўйинларида қўллай
бошлайдилар.
Бу ёшдаги болалар ўйин мазмуни жиҳидан
предметли фаолиятни акс
эттиради.
Биринчи ёшнинг охири ва иккинчи ёшдаги болалар ўйинида сюжетни
акс эттириш юзага келади. Бола қуйидаги буюм билан ундан қандай
фойдаланиш кераклигини акс эттиради. Масалан, қошиқ билан овқат
ейилади, пиёладан чой ичади, каравотда ётилади, қўғирчоқни «онаси»
эркалайди ва ҳоказо. Шунииг асосида сюжетли-ролли ўйиннинг дастлабки
қирралари юзага кела бошлайди.
Навбатдаги босқич роли ўйин бўлиб, унда болалар ўзларига таниш
бўлган катталар меҳнати ва кишиларнинг ижтимоий
мупосабатларини акс
этирадилар.
Болалар ўйин фаолиятипинг босқичма-босқич ривожланиши
тўғрисидаги умумий тасаввурлар ҳар хил ёш гуруҳларида болаларнинг ўйин
фаолиятига раҳбарликнииг аниқ системали тавсияларипи ишлаб чиқиш
имкониятини яратади.
Шундай қилиб, болалар боғчасининг педагогик жараёнида ўйиннинг
тутган ўрни жуда кагга бўлиб, ўйиндан мактабгача тарбия ёшдаги болаларни
тарбиялаш ва уларга таълим бсришда кснг фойдаланилади. Зеро:
ўйин болаларнинг мустақил фаолияти бўлиб, унда боланинг руҳияти
намоён бўлади;
ўйин мактабгача тарбия ёшдаги болалар ҳаётини ташкил этиш
шаклидир;
ўйин болаларни ҳар томонлама тарбиялаш воситаларидан биридир;
ўйин болаларга таълим ва тарбия
бершининг метод ва усулидир;
ўйин болаларни ўқув фаолиятига тайёрлаш воситасидир;
12
Таниқли педагог олимларнинг олиб борган тадқиқотлари ўйинга
комплекс раҳбарлик қилити орқали болаларга ахлоқий муносабатлари,
болалар ўйинининг ривожланиши даражасига таъсир этиш мумкинлигини
кўрсатади.
Болалар ўйини ўзининг мазмуни, ҳусусияти, ташкил этилишига кўра
хилма-ҳилдир, шуниигучун уни қуйидагича туркумларга ажратилади:
1. Ижодий ўйинлар.
2. Қоидали ўйинлар.
Ижодий ўйинлар болалар ўзлари ўйлаб топишади.
Унда олдиндан
белгиланган қоидалар бўлмайди. Ўйин қоидасини болалар ўзлари ўйин
жараёнида белгилашади.
Ижодий ўйинларга драммалашган ўйинлар, қурилиш ўйинлари,
табиий материаллар билан ўйналадиган ўйинлар киради.
Қоидали ўйипларнинг мазмуни ва қоидаси катталар томонидан
белгиланади. Қоидали ўйинларга қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: