Маслаҳат. Иш столида объектларни тизимлаштирганда энг яхшиси автоматик равишда жойни ўзгартириш режимини ўчириш, объектларни сичқонча ёрдамида ҳаракатлантириб, ўз дидингизга кўра жойлаштириш, ундан кейин эса нишонлар сафга тизилсин (Line up Icons) буйруғини қўллаш маъқулроқдир.
Тизим: Windows Me нинг компьютерга талаблар.
Агар сизнинг компьютерингиз:
150 МГц дан кам бўлмаган такт частотали микропроцессор ёки янада такомиллашган (Pentium, Celeron Pentium II, K6, K7 ва ҳоказолар) микропроцессор билан (талаб қилинган частотали процессорниннг бўлиши шарт бу Windows Me ни ўрнатиш дастури билан тенглаштиради);
сичқонча ёки бажарадиган вазифалари бўйича ўзшаш қурилма (албатта, бундай қурилмага эга бўлиш мажбурий эмас, аммо Windows Meни фақат клавиатурани ишлатиб бошқариш ноқулай);
CD-ROM тўпловчиси (биринчи навбатда у Windows Meни ўрнатиш учун зарур);
сиғими 128 М байтдан бўлмаган тезкор хотира;
VGA видеотизим ёки юқорироқ ечимдаги видеотизим билан таъминланган бўлса, Windows Me операцион тизим қониқарли тезликда ҳаракат қилиб ишлайди.
Windows Meнинг анча “кучсиз” компьютерда ҳам ишлаши мумкинлиги истесно қилинмайди, аммо унинг унумдорлиги қониқарли бўлмайди.
Ранглар миқдори кўп бўлганда юқори аниқликда қарор қабул қилишни таъминлайцдиган Super VGA видеотизимига эга бўлиш афзалроқдир, бу тасвирнинг сифатини яхшилайди, экраннинг «сиғимлигини» (ахборот сиғимини) оширади.
Windows Meни ўрнатиш учун қаттиқ дискда 400 М байтга яқин бўш жой талаб қилинади. Ҳатто Windows Me нинг мавжуд нусхасини алмаштириш билан такрорий инсталляция қилишдан олдин ҳам диск хотирасининг етарли даражада катта ҳажмини бўшатиш керак бўлади. Операцион тизимни ўрнатишдан олдин қаттиқ дискда иложи борича кўпроқ жойни бўшатиш тавсия этилади.
Windows Me нинг айрим компоненталари, айнан эса DVD (DVD Plаyer) ва Net Shou Player (Netshow) проигревателлари, шунингдек NetMeeting дастури – ускунага асосий талабларни қўядилар.
DVD бичимли дискларни қайта (такрор) ишлаб чиқариш учун DVDнинг ўз тўпловчисидан ташқари:
256 К байтли ёки унга эквивалент бўлган сиғими КЭШли Pentium-120 микропроцессор;
65536 рангдаги 800-600 нуқтали (ҳар бир нуқтанинг ранглари 16 разрядли код билан берилади) видеорежимда ишлашга қобил ва VPE (Video Port Extinsion) билан таъминланган видеотизим;
Декодер платаси ёки унинг ўрнини босувчи дастурий воситалар зарурдир.
DVD бичимли дискларни яхши қўллаб-қувватлаш учун Microsoft корпорацияси:
256 К байт сиғимли КЭШли Pentium-166 MMX ёки ундан яхши микропроцессори;
65536 рангли 1024-768 нуқтали ечимли видеорежимда ишлай оладиган ва икки ўлчамли ............... окселератор билан таъминланган видеотизимни;
NTSC\PAL стандартларининг телевизион чиқишини тавсия қилади.
Гарчи Net Show (NetShow Pleyer) дастури анча «кучсиз» компьютерда ишласа ҳам бу проигревателни ишлатиш учун Pentium-120 микропроцессорни, 250 рангни қўллаб-қувватловчи видеотизим ва маълумотларни узатиш тезлиги секундига 28 800 бит бўлган модемга эга бўлган яхшидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |