Амаллар тизимлари


Стандарт панеллардан фойдаланиш



Download 10,99 Mb.
bet24/36
Sana09.07.2022
Hajmi10,99 Mb.
#760267
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
Operatsion tizimlar 2-qism

Стандарт панеллардан фойдаланиш


Windows Me муҳитида ишлаш пайтида сизнинг ихтиёрингизда бешта стандарт панел бўлади. Уларнинг тўрттаси: Манзил (Adress), Таянч (Links), иш столи (Desktop) ва тез ишга тушуриш (Quick Launch) ни вазифалар панелида ёки бевосита иш столида жойлаштириш мумкин. Кўрсатигна панеллар тез-тез ишлатиладиган объектларга йўллашни осонлаштиради. Агар сиз ўз хусусий панелигнизни яратмоқчи бўлсангиз «Windows Me ни созлаш” бўлимининг “Панель яратиш” кичик бўлимига мурожат қилинг. Панелларни бошқариш имкониятлари ҳам ўша бўлимда кўриб чиқилади.
Манзил (Adress) панелининг кўриниши кўп ишлатиладиган объектлар (папкалар, ҳужжатлар, иловалар, Web-саҳифалар)нинг манзилларини ўз ичига олувчи рўйхатли майдонга ўхшайди. Тўғри, бу рўйхатга иловаларнинг манзилларини киритиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки уларга бошқа панеллардан ёки бошқа усуллар билан ёўллаш осонроқдир.
Қолган учта панель тугмачалари бор чизғич кўринишга эга. Таянч-ссылка (Links) панели “Microsoft” корпорациясидагилар энг яхши деб ҳисоблайдиган Web қисмларга йўллашни таъминлайди. Иш столи (Desktop) тугмачалар тўпламига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири иш столида жойлашган объектни намоён қилади. Бу панелдан фойдаланиш сизни иловалар дарчасини бу объектлардан бирини очиш учун ёпиш заруратидан ҳавас қилади.
Тез ишга тушириш панели (Quick Lanunch) панели бешта тугмача: дарчаларининг ҳаммасини ёпиш (тиклаш, Internet Explorer шарҳловчисини ишга тушириш, Outlook Express электрон почтасини жўнатиш ва қабуллаш дастурини ишга тушуриш, интернетда узатилаётган телекўрсатувларни кўриб чиқиш учун WebTV дастурини ишга тушириш, мультимедия файлларини қайта тиклаш учун Windows Media проигриватель (Windows Pleyr проигреватели) дастурини ишга тушириш тугмачаларидан иборатдир.


Ҳаракатлар тартиби
Агар зарур панель вазифалар панелида тақдим этилмаган бўлса, сичқончанинг ўнг тугмачасини унинг бўш майдони устида чертиб, охирида конвекст менюсини очинг. Сўнгра асбоблар панели (Toolbars)ни кўрсатинг ва очилган остки менюдаги керакли панелнинг номининг устига чертинг. Акс эттирилаётган панеллар асбоблар панели остки менюсида (Toolbars) да ва махсус белги (V) билан белгилаб қўйилган. Шунга ўхшаш остки меню ҳар бир панелда бир вазифалар панелидан керак бўлмаган панелни олиб ташлаш учун юқорида баён қилинган ҳаракатларни бажаринг ёки контекст менюсидаги панеллар ёпилсин (Close) буйруғидан фойдаланинг. Бунда () белгиси йўқолади.
Экранда панель тўлиқ кўрнимай турганда сичқончани уни чап ва ўнгдан чекловчи тугмачаларни босинг (чертинг).
Агар панелдаги тугмачанинг нимага мўлжаллангани тушунарсиз бўлса уни сичқонча билан кўрсатинг. Шунда сиз тугмачанинг номини ва эҳтимол кнопка ўзи билан намоён қилаётган объектнинг вазифаларининг қисқача таърифини кўришингиз мумкин.
Кнопка намоён қиладиган объектни очиш маълум бир ҳаракатларни бажариш учуг тугмачани сичқонча билан чертиб, кейинт уни босинг.
Манзил (Address) панели бошқача тузилмага эга бўлганидан у билан ишлаш тартиби ҳам юқорида таърифланганлардан фарқ қилади. Панел манзилини сақлаб турган объектни очиш учун ўнг тарафдаги майдоннинг кўринишини чеклаб турувчи тугмачани сичқонча билан чертиб рўйҳатни ёйинг, шундан сўнг рўйхатдаги объектнинг манзилиги чертинг. Манзилни бевосита майдонда бериш мумкин. Бунинг учун майдонга сичқонча билан чертинг, клавиатурада объектнинг манзилини теринг ва Enter тугмачасини босинг. Шундай тарзда берилган ҳар бир манзил кейинчалик фойдаланиш учун рўйхатда сақланади. Бу сизнинг ҳаракатларингизнинг изчиллигини сақловчи манзиллар руйхатини тўлдиришнинг ягона усулидир.
Агарда сиз Манзил (Аddress) панели майдонида рўйхатга аллақачон киритилган объектнинг манзилини тера бошласангиз, майдоннинг мазмуни (яъни ундаги мавжуд маълумотлар) шу манзилгача автоматик равишда тўлдирилади. Бундай имконият очилмаган рўйхатдан зарур манзилни тезда чиқариб олиш имконини беради. Иш столида жойлашган оъект (папкалар, файллар, ёрлиқлар)нинг номини автоматик тарзда қўшиб ёзиш ҳам ҳудди шундай усулда таъминланади – бунинг учун унинг номини тера бошлаш керак. Масалан, агар сиз майдонга Му рамзларини киритсангиз, қатор автоматик равишда киритсангиз, қатор автоматик равишда Му Computer тўлдирилади.
Автоматик якунлаш (Auto Complete) механизмининг алоҳида кўринишлари шундай. У ҳақда тўлароқ тасаввур олиш учун Internet Explorer: “Windows Me операцион тизимлари интернет ресурсини” бўлими манзили бўйича Web-саҳифасини очиш кичик бўлимига мурожат қилиш керак.
Фойдаланувчининг интерфейси: типининг берилиши.
Имкон қадар кўпроқ миқдордаги фойдаланувчиларнинг талабларини қондириш учун операцион тизимни ишлаб чиқарувчилар уни икки типи: Wев га ўхшаш ва классик типдаги фойдаланувчи интерфасини қўллаб-қувватлаш қобилияти билан таъминлаганлар.
Фойдаланувчининг Webга ўхшаш интерфейсида ҳамма папкаларда ва иш столида очидалиган ҳамма объектлар (хусусан папкалар ва файллар)нинг ҳаммасининг номлари остига чизилади, объектлар фақат сичқончанинг кўрсаткичи билан ажратилади, сичқончанинг бир марта чертиши билан очилади. Иш столини фаол қилиш мумкин. Фон расми сифатида унга исталган иллюстрациядан ва ҳатто HTNL ҳужжатдан ҳам фойдаланишга рухсат этилади. Папкалар айни бир дарчанинг ўзида очилади. Буларнинг ҳаммаси сизда ҳудди Web шарҳловчида ишлаётганингиздек ёлғон тасаввур пайдо қилиши мумкин.
Объектларни тенглаштириш, тенглашиши учун иш столини фонининг контекст менюсидаги нишонлар сафлантирилсин (сафга тортилсин) (Line up Icons) буйруғидан фойдаланинг.

Download 10,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish