Windows 2000 Professional тизимида корпоратив тармоқларда тизимидан фойдаланишга кетадиган ҳаражатларни пасайтиришга даъват этилган кўплаб ечимлар қўлланилган. Windows 2000 Professionalни ўрнатишда мавжуд тизимларни янгилаш имкониятлари кенгайтирилган, тизимни инсталляциялаш жараёнининг ўзи соддалаштирилган ва автоматлаштирилган. Тизим чиқарилган маъмурлаштириш, дастурларни ўрнатиш ва чиқариб ташлашнинг ривожланган воситаларига ҳамда компьютерга қўшиб ўрнатилган, юкланиш жараёнини диагностика қилишнинг такомиллашган воситасига эга.
Windows 2000 Server тизими билан қўшилиб Windows 2000 Professional ўзида маъмурлаштиришнинг янги воситалари: корпоратив тармоқни ҳавфсизлик сиёсати андозаларидан ва Active Directory дан фойдаланиб марказлаштирилган ҳолда маъмурий бошқариш; дастурий маҳсулотларни инсталляциялаш, янгилаш, тиклаш ва чиқариб ташлашни бошқаришни бирлаштирган IntelliMirror технологиясининг имкониятларини амалга оширади.
Windows XP Professionalнинг янги имкониятлари Windows XP Professional двастурларнинг фон режимида ишлаши учун яхшиланган имкониятларга эга. Умумий ҳимоя сезиларли равишда яхшиланган, шунинг учун энди интернетнинг шарҳловчисини ишлатиш ва унда харидлар қилиш анча ҳавфсиз. Шунингдек шахсий маълумотлар файлларининг махфийлиги сақланишдан хавфсирамасдан тармоқлар бўйича бошқа фойдаланувчилар билан ҳам мулоқот қилиш мумкин. Ҳаракатларнинг тезлик билан амалга оширилиши дастурларнинг катта миқдорини бир вақтнинг ўзида ишга тушириш, имконини беради, бунда дастурлар максимал тезликда ишлайдилар. Windows XP Professional ишончли ва барқарор. Шунинг учун ҳар доим компьютернинг тез ҳаракат қилиши ва самарали ишлашига ишониш мумкин. Бундан ташқари бошқа дастурлар билан мослашиш, биргаликда ишлашнинг максимал равишда мумкин бўлган даражасига эришилган.
Кўриниб турибдики, Windows XP Professional воситалари компьютердан фойдаланишни соддалаштириш имкониятини берадилар, иш самарадорлигини ва компьютердан кўнгил очиш учун фойдаланиш имкониятларини таъминлайдилар. Масалан, “Иш столини дистанцион бошқариш воситаси ёрдамида ишчи компьютери ва унинг ресурсларига уйдан туриб йўллаш имконига эга бўлиш, ходимнинг компьютерининг иш столидаги файллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш мумкин. “NetMeeting дастури ёрдамида ер шарининг исталган нуқтасида жойлашган фойдаланувчилар билан тармоқ бўйича виртуал мажлислар ташкил қилиш, шунингдек аудио ва видео ускуналар ва «сўзлашув» дастуридан фойдаланиб, муҳокамаларда қатнашиш мумкин. Маълумотнома олиш бунда жуда (максимал даражада) соддалаштирилган. «Чиқариб ташланган ёрдамчи» воситаси ёрдамида электрон почта орқали компьютерлар бўйича мутахассисга ёки қўллаб-қувватлаш хизмати ходимига хабар юбориш мумкин, у юзага келган муаммони ўзи турган жойда ҳал қилишга ёрдам беради. Windows XP Professional тизимида ишлаганда операцион тизимнинг ҳамма воситалари ҳақида ахборотни ҳамда муаммони ечиш ҳал қилиш эҳитимоли бўлган қўшимча маълумотларни олишга ёрдам берувчи электрон дарсликни ўз ичига олган кенгайтирилган интерфаол маълумотлар тизимидан фойдаланиш имкони бор.
Windows XP Professional бошқа кўплаб янги воситалар чекловларсиз фойдалана олади.