Windows XP Professional билан ишлаганда кўпгина янги анча самарали воситалар ва технологияларга йўллаш, уларни қўллаш, ишлатиш имконияти бор. Иш столи дистанцион бошқариш ёрдамида Windows сеансига бошқа компьютердан худди ўз компьютерингиздан ишлаётгандек, кириш йўллаш имконини қўлга киритиш мумкин. “Излаш бўйича ёрдамчи” воситаси ёрдамида керакли маълумотларни тезда топиш мумкин. “Windows файлларини ҳимоя қилиш” ва “Тизимни қайта тиклаш” воситалари муҳим файлларнинг тасодифан ўчирилишининг олдини оладилар ва муаммолар юзага келаганида тизимни бошланғич ҳолатга қайтарадилар. Тизим ёки дастур хато қилган ҳолларда майкрософт корпорациясига ҳисобот юбориш, шунингдек NetMeeting компонентини бошқа фойдаланувчилар билан тармоқ бўйича исталган пайтда мажлис ўтказиш учун ишлатиш мумкин. Экрани текис (худди кўтариб юриладиган компьюьерларникидек) мониторли компьютерда ишлаётганда экран шрифтларини акс эттириш учун ClearType технологиясидан фойдаланиш мумкин. (Бу Майкрософт корпорациясининг шрифтларининг акс этилишининг аниқлигини таъминловчи илғор технологиясидир). Бундан ташқари Dualview технологияси кўтариб юриладиган компьютерли алоҳида монитордан фойдаланиш имконини беради.
Иш столини масофадан туриб (дистанцион) бошқариш
Иш компьютери ва унинг ресурсларини уйда ишлатишни хоҳлайсизми? Биргаликда бажариладиган ишларни амалга ошириш учун ўз компьютерингизни иш столига ходимларнинг компьютерларидан кириш учун имконни қўлга киритиш керакми? Windows XP Professionalдан фойдаланилганида бу унча мураккаб иш эмас! “Иш столини дистанцион бошқариш” воситаси ёрдамида, бу пайтда ўзингиз бошқа компьютер орқасида туриб, ўз компьютерингиздаги Windows сеансига йўллашга имкон олишингиз мумкин. Масалан, иш компьютерларига уйда ўтириб уланиш, худди иш компьютерида ишлаётган пайтдагидек ҳамма файллар, иловалар ва тармоқ ресурсларига йўллаш имконини олиш мумкин. Шунингдек ходимнинг компьютерини орқасида туриб, ўз компьютерингиз иш столидаги файллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш мумкин. “Иш столини масофадан туриб бошқариш” воситасидан фойдаланилганида бир нечта фойдаланувчи битта компьютернинг ўзида фаол сеанслар ўтказишлари мумкин. Бундай ҳолда ҳатто тизимга бошқа фойдаланувчилар кирганларида ҳам ҳар бир фойдаланувчининг Windows сеансининг ҳолати ўзгармай қолавермайди, ишга тушурилган дастурлар эса аввалгидек бажарилаверади.