VIII.2. Интуиция ва ижод. С. Рубинштейн таъкидлаганидек, муаммоли вазият ҳосил бœлган жойда тафаккур юритиш бошланади. Муаммоли вазият бу икки ёки ундан ортиқ имкониятни ёки йœлни танлаш керак бœлган вазият (мураккаб ва жиддий ҳолатларда œша имконият ёки йœлни ҳам излаш керак, чунки унинг мавжудлиги ошкор эмас, у ҳали онгсизлик даражасида).
Агар танланиши керак бœлган йœлдан бирининг устунлиги аниқ сезилиб турса бу муаммо қийин ҳисобланмайди. Қилинадиган қарорлар тенг ёки деярли тенг субъектив эҳтимолларга эга бœлса, бундай муаммо мураккаб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан «буридан ҳœтиги» энг мураккаб муаммоли вазиятга тушиб қолган. Бежизга у икки боғ сомоннинг œртасида туриб, қайси бирини ейиш лозимлигини билолмай, очдан œлмаган. Буридан ҳœтиги воқеаси бир мақол, холос. Аслида мияда махсус механизм мавжуд бœлиб, у тиғиз вазиятларда бир хил қимматга эга субъектив вариантлардан (қарорлардан) бирини танлашга мажбур қилади. Аммо, инсон нима учун айнан шу йœлни танлаганига œзига ҳисоб бермайди.
Қарор қабул қилиш мавҳумликдан чиқиш йœлидир. Мавҳумлик – идрок этилаётган нарсалар мазмунига хотира мазмунининг мос келмаслиги, жумладан, бор тажрибанинг шакллантирилган келажак моделига мос келмаслигидир. Бу номутаносиблик œзига ҳиссиётларни бириктиради ва муаммоли вазият моҳиятини ташкил этади ҳамда тафаккур юритишнинг бошанғич нуқтаси ҳисобланади.
Демак, тафаккур жараёнига йœл очувчи вазиятларнинг мантиқий тузилиши – ажабланиш ҳиссини қœзғовчи вазиятлар тузилишига œхшайди. Чунки ажабланиш ҳам кутилган ва ҳақиқий вазиятлар орасидаги номутаносибликдир. Шунинг учун ажабланиш ҳисси ақлий меҳнатнинг доимий компонентидир.
Биз қарор қабул қилишда онг иштирок этмаган ҳолатни кœриб чиқдик. Фикрлаш жараёни маълум вақт оралиғида фикрловчи субъект ихтиёрисиз кечиши мумкин. Лекин барибир у онгли фикр юритиш қонунлари бœйича кечади.
Интуиция ёки сезгирликнинг моҳияти – англанмаган тажрибалиликдир. Инсон œз англанмаган (онгсизлик даражасидаги) тафаккуридан фойдаланади. Œз фикрини пишитиш учун ишни кейинга олиб қœйган одам тœғридан-тœғри œз онгсизлик даражасидаги тафаккури фаоллигига ишонади.
Онгсизликда мураккаб вазифалар ечилиши мумкин. Бунда ахборотни ишлаб чиқиш жараёни англанмайди, онгда фақат натижа чиқади ва ретикуляр формация ёрдамида унга диққат қаратилади. Инсон бу жараённи баъзан «фикр илоҳий берилди» деб баҳолайди.
Интуиция ва мантиқ муносабати математик таҳлил мисолида кузатилади. Ҳосилани топиш – қатъий қоидалар билан белгиланган даврий жараён ва унда ҳеч қандай ижодий тафаккур талаб қилинмайди. Интеграллаш эса – ҳақиқий санъат. Усул ва йœлларни (қоидаларни эмас!) билишдан ташқари, у тажриба ва сезгирликни талаб қилади. Агар вазифанинг жавоби берилган бœлса, уни дефференциаллаб ва орқага қараб ишлаб интегрални топиш мумкин. Бироқ, аниқ ва тезкор йœл бу эмас, балки œзгарувчиларни алмаштириш ёки бирор ақлли ва айёрона усулни қœллашдир. Умуман, мавжуд далиллар умумлаштирувчи назарияга олиб келмаса, аксинча, назарияни далиллар билан солиштириш осонроқ. Шунинг учун ижоднинг оддий йœлларидан бири – вариантларни ақлан ишлаб чиқиш ва оптимал ёки ҳеч бœлмаганда ҳақиқатга яқин вариантни танлашдир. Бу усулдан олимлар, кашфиётчилар ва детективлар кенг фойдаланишади.
Илмий ижодда вариантларни «қараб чиқиш» англанмаган ҳолда (онгсизликда) кечади. Кераксиз йœллардан воз кечилади, ечимга олиб келувчи йœл эса «мияга келади». Бу œша англаш моменти ёки инсайтдир. Бу шундай субъектив ҳиссиёт бœлиб, у «ярқ этиб мия очилиб кетиши», «бирдан мияга фикр келиши» ёки ечимни тушда кœриш ҳолатлари билан кечади.
Вариантларни бир бошдан таҳлил қилиш ва танлаш ижоднинг кœп вақт талаб қиладиган усулидир. Эвристиканинг махсус усуллари мавжуд бœлиб, у «изланиш доирасини» сиқади ва тœғри қарор чиқариш эҳтимоли бœлган соҳани топади. Кœп одамлар œз эвристик усулларини англамайдилар ва ундан интуитив фойдаланадилар.
Mavzuни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Ижод босқичлари нима?
2. Интуитив билим нима?
3. Бадиий ва илмий ижоднинг фарқи нимада?
Амалий машғулотлар учун вазифалар
Психологик таҳлил йœли билан интуитив билимларингизни аниқланг.
Œз ижод жараёнингизда инсайт юз берган вақтни аниқланг.
Илмий ва бадиий ижод қонунларини œрганинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |