Амалий машғулотлар учун вазифалар
Интеллектуал тестлар билан œз ижодий қобилиятларингизни аниқланг.
Қобилиятлар учун махсус тестлар тœпланг.
Қобилиятлар mavzuсида иншо ёзинг ва унинг илмий мақоладан фарқларини таҳлил қилинг.
VII mavzu. ИЖОДКОР ШАХСИ
Darsning maqsadi: talabalarda ijodiy fajliyat mohiyati to’g’risida tushuncha hosil qilish. Ijodning umumiy tuzilishi va motivlari haqida, uning ahamiyati va vazifalari haqidagi tushunchalarni shakllantirishdir.
Tayanch iboralar: tafakkur, o’ng va chap yarim sharlar, motivatsiya, psixika.
Dars o’tish usuli: ma’ruza.
Pedagogik texnologiyalar: interaktiv usullar, aqliy hujum, klaster, an’anaviy usullar.
Dars o’tish vositalari: kompyuter texnologiyalari tadbiqi: slaydlar, animasiyalar, elektron darslik, elektron ma’ruza, elektron qo’llanmalar.
Mashg’ulotning xronologik xaritasi: kirish, masalaning qo’yilishi – 10 minut; 1-savol – 20 minut; 2-savol – 20 minut; 3-savol – 20 minut; xulosalar – 10 minut.
Darsning mazmuni:
Ижод жараёнини œрганиш санъат ва илмий фаолиятини œрганиш билан чегараланмайди. Бугунги кунда ижод меҳнатнинг ажралмас қисми деган нуқтаи назар тарқалиб бормоқда. Ижодга тааллуқли барча масалалар бир асосий масала атрофида жипслашади. Бу – ижодкор, яратувчи шахс масаласи.
VII.1. Ижодий потенциал ва руҳий соғломлик. Ҳар бир инсон œз ижодий қобилиятларига эга. Ижодий потенциалдан фойдаланиш инсонни руҳан енгил қилади. Баъзи афсоналарда гениаллик ва руҳий барқарорлик, ҳаётдан қониқмаслик ва ниманидир кутиш (фрустрация) бир образда гавдаланиши бежиз эмас. Психоневрологларнинг фикрига кœра, ҳар қандай психотерапиядан мақсад, неврозни беморнинг ижодий кучини уйғотиш йœли билан даволашдир. Ижодий қобилиятларни тарбиялаш хулқ-атворни ишлаб чиқиш (шакллантириш) психотерапевтик муолажасига тенглаштирилади, бу невротик субъектларнинг (руҳан эзилган одамларнинг) улар учун қийин бœлган вазиятларни енгишларига ёрдам беради. Ҳаётий вазифаларни ечиш стратегиясини ишлаб чиқиш машғулотлари инсон руҳий барқарорлигини оширади. Бунда, муҳими, олинган билимлар эмас, балки тактикани œзгартиришга сабаб бœлувчи ва шу билан бирга, хулқ-атворни нормаллаштирувчи ақл эгилувчанлигидир. Демак, «ижодий иқтидорли шахс» ва «руҳан соғлом одам» тушунчалари бир-бирига жуда яқин.
Ижодий иқтидорли одамлар одатда юқори интеллектга эга бœладилар. Тœғри, интеллект ва талант œртасида бевосита боғлиқлик йœқ. «Интеллект даражасининг чегараси» мавжуд бœлиб, у 120 ИК га тенг. Ундан паст бœлса, ижодий қобилиятлардан фойдаланиб бœлмайди. ИК нинг 120 дан ошиб кетиши ҳам инсон ижодий имкониятларига қœшимча самара бермайди.2
Do'stlaringiz bilan baham: |