VI.2. Психологик тестлар. Интеллектни, ижодий қобилиятларни аниқловчи тестлар чет элларда жуда кенг тарқалган. Эндиликда бизда ҳам улар кенг қœлланилмоқда. Илгари бизда иқтидор ва қобилиятлар билим ва кœникмаларни меҳнат фаолиятида фаол қœллаш жараёнида намоён қилинар эди.
Машғулот доираси қанча турли-туман бœлса, иқтидорни аниқлаш имконияти шунча кенг. Агар синфда аниқ фанлар бœйича қобилиятли ва бироз қобилиятсизлар орасида фарқ кœриниб турса (норасмий иерархия), адабиёт дарсларида вазият бирдан œзгариши мумкин. Расм дарсида яна œзгариш юз беради. Фанлар бœйича (масалан, информатика, биология, мусиқа) œқувчининг қœшимча машғулотларга бориши қобилиятлар ҳақидаги маълумотларга яна аниқлик киритади. Қобилиятлар бœйича хулоса шахс ва унинг фаолиятини ҳар томонлама œрганиш, шунингдек, тестлар натижасига асосан чиқарилади. Фақат тест натижаси бœйича шошилинч хулоса чиқариш хатога олиб келиши мумкин.
Интеллектуал коэффициентни аниқлаш тестларидан ташқари ижодий қобилият учун махсус тестлар ишлаб чиқилган:
Муаммо топиш тезлиги. Қоғозга оддий объект билан боғлиқ (масалан, дарахт) оддий бœлмаган муаммоларни ёзиш. Баъзи саволлар қуйидаги шаклда қœйилади: «Бу дарахт сизга берилса, уни нима қилар эдингиз?»
Фикр юритиш тезлиги. Шундай сœз айтиш таклиф этиладики, унга бирдан уч хусусият тегишли бœлсин. Масалан, юмшоқ, оқ, истеъмол маҳсулоти.
Ассоциациялашнинг осонлиги. Берилган сœз маъносига тескари сœзларни айтиш. Масалан, «эски» ёки «қуруқ» сœзларига.
Нутқ равонлиги. Бир хил юклама ёки қœшимча билан тугайдиган сœзларни œйлаб топиш.
Объектлар категориясини билиш қобилияти. Маълум бир таъриф барчасига тегишли бœлган сœзларни ёзиш (масалан, юмалоқ).
Гуруҳлаш қобилияти. Синалувчига сœзлар рœйхати берилади: œқ, ари, балиқ, яхта, тимсоҳ, қирғий, чумчуқ. Бу сœзларни имкон даражасида кœпроқ синфларга (қушлар, сузувчилар, тирик жонзотлар, йиртқич ва б. объектлар) ажратиб гуруҳлаш талаб қилинади.
Хулоса чиқариш. Вазият таърифи берилади ва унинг натижасини œйлаб топиш таклиф қилинади. Масалан, «Тœхтамасдан ёмғир ёғса нима бœлади?» (жавоб одатда – «ҳаммамиз ҳœл бœламиз», «соябонлар қимматлашади», «тоғларга кœчиб чиқамиз», «Тибетда аҳоли кœпайиб кетади», «сувости сузиш кийими қимматлашади» ва ҳ.к. тарзида бœлади).
Касб рамзи. Таниш предмет тасвирланган расмни, масалан, электр лампочкаси расмини синалувчига берамиз. Бу предмет қайси касблар учун рамз бœла олишини топиш керак. (Электрик, œқитувчи, олим ва ҳ.к.).
Символларни шакллантириш. 12 та катакка бœлинган қоғозда «одам кетяпти», «самолёт осмонга кœтариляпти», «ғазаб», «фахр» жумлалари берилган. Бу жумлаларни қалам билан символик (иллюстрация шаклида эмас) ифодалаш керак.
Сœраб топиш. Синалувчига сюжетли расм берилади. У расм сюжетида жавоби бœлмаган саволни бериши керак. Шунингдек, унга расмда тасвирлангандан олдинги вазиятлар ҳақида саволлар берилади.
Объектни яхшилаш. Œйинчоқни (кучукча, маймун) мукаммаллаштириш, яъни уни ёқимтойроқ қилиш керак. Фикр эгилувчанлиги, оригиналлик, кашфиётчилик баҳоланади.
Тасаввур. Таклиф қилинган 10 та mavzuдан бирига кичик ҳикоя яратиш. Mavzuда ғайритабиийлик бœлиши керак, масалан, «учадиган тимсоҳ», «йиғлаётган эркак» ва ҳ.к.
Расмни тугаллаш. Синалувчи тугалланмаган расмни ниҳоясига етказиши керак. Бунда расм моҳиятига чуқур кириб бора олиш, оригиналлик, фантазия эътиборга олинади.
Айлана ва квадратлар. Қоғозда тартибсиз 35 та айлана ва квадратлар жойлашган. Айлана асосий қисми бœлган турли предметлар чизиш керак. Расм остига предмет номи ёзилади. Одатда товоқ, ҳаво шари, монокль, ғилдирак чизадилар. Ғайритабиий расмга мисол – юқори лабга қœнган чивинга одамнинг бурни қандай кœринар эди. Енгил, эгилувчи фикр, оригиналлик баҳоланади.
Фикрни англата олиш. Фантастик вазият расми бœйича унинг мумкин бœлган оқибатларини таърифлаш. «Тасаввур қилинг, одам кир ювиш машинасига кириб, ундан ясси ва қуруқ бœлиб чиқди. Тест натижасида эркин фикр, оригиналлик баҳоланади.
Конструкторлик. Стандарт деталлардан – рангли қоғоз ёки картон парчаларидан сурат тузиш керак. Сюжет мазмунли бœлиши, унга сарлавҳа қœйилиши керак. Экспериментчи тасвир оригиналлигини, ахборот етказа олиш даражасини, фантазияни баҳолайди.
Фикр «енгиллиги», «эгилувчанлиги», «оригиналлиги» тушунчалари юқорида кœрсатилган вазифаларнинг бажарилишида намоён бœлади.
Фикр енгиллиги вазифаларни бажариш тезлигида ва берилган вақтда топилган жавоблар сони билан белгиланади. Фикр эгилувчанлиги – бир объект синфидан бошқа объект синфига кœчиш сони. «Консерва қутисидан нима қилиш мумкин?» - деган саволга синалувчи кастрюль ва пиёла дейиши мумкин. Фикр енгиллиги бœйича бу иккита жавоб ҳисобланади. Бироқ, кастрюль ҳам, пиёла ҳам суюқлик солинадиган идиш. Демак, фикр эгилувчанлиги баҳоланаётганда бу жавоблар битта деб ҳисобланади. Чунки, бу ерда бир объект синфидан бошқасига фикрни кœчириш юз бермади.
Оригиналлик берилган жавобнинг бир хил гуруҳга тегишли бœлмаслиги билан белгиланади. Агар синалувчиларнинг 15% бир хил жавоб беришса, баҳо нолга тенг. Агар 1 %дан кам синалувчи бир хил жавоб берса, унинг оригиналлиги энг юқори – 4 балл, агар 1 дан 2 % гача бœлса – 3 балл.
Бундай сœз (аудиал) тестлари вақти чегараланган қатъий тест шароитларида яхши натижа беради. Кœргазмали-фазовий (визуал) вазифаларни ечишда вақти чегараланмаган, максимал даражада уй шароитига яқин вазият кœпроқ яхши натижага сабаб бœлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |