X.2. Психобиография (юнонча psyche – кœнгил ва biographia – ҳаёт йœли тафсилоти) маълум инсон шахсини, аввало сиёсий арбобларни психоанализ қилиш методи бœлган. У дастлаб З. Фрейднинг психоанализи доирасида пайдо бœлган. У шахс хулқ-атвори ва шаклланишида ижтимоий-тарихий омил таъсирига эътиборсизлик билан қараб, психик ҳодисаларни биологизаторча талқин этган. Ижтимоий ва сиёсий ҳодисаларни эса психологизаторча тушунтирган. Психобиография соҳасидаги биринчи иш АҚШ президенти В. Вильсон шахсини ёритиш бœлди. Бу ишда З. Фрейднинг œзи ҳам иштирок этган. Ҳозирги кунда АҚШнинг барча президентлари ва бошқа кœплаб сиёсий арбоблар психобиография объекти бœлишган. Америкалик олим Ж. Холтон Эйнштейн психобиографиясини яратди. Метод муаллифлари кœпроқ когнитив психология (билиш соҳасига доир) маълумотларидан фойдаланишади. Фикримизча, ушбу методдан бадиий ижод психоанализида ҳам самарали фойдаланса бœлади.
Хулоса қилиб айтганда, ёзувчи ёки шоир ижодини таҳлил этиш (идрок этиш – қабул қилиш) œша ижод жараёнини бошқатдан бошдан кечириш демакдир. Демак, масалан, Алишер Навоий ижодини тадқиқ этиш учун навоиёна тафаккур ва поклик хусусиятига эга бœлиш лозим. Акс ҳолда, риёкорлик юз беради, яъни онг ва онгсизлик номутаносиблиги шахсни невротик ҳолатга солади. Бу ерда невроз – касаллик эмас, руҳий ҳолат сифатида қаралмоқда.
Зеро, «Алишер Навоийнинг дунёқарашига кœра, адабий тафаккур инсон жисмоний ва руҳоний покланиш орқали қœлга киритган бойликдир»10. Œз навбатида, психоанализ қуроли ҳам шахс виждонига йœл очиш ва уни тозалашдан иборат.
Ижод антистимуллари сифатида санаб œтилган - хато қилишдан қœрқиш ҳолати, шахснинг œз комплексларини ошкор қилиб қœймасликка интилиши билан тенглашади. Яъни, ижоди орқали шахс œз билими ва қадриятлари даражасини кœрсатади. Агар унда бирор комплекслар бœлса, ёзган шеъри, кундаликлари ваҳ.к.ларни яширишга ҳаракат қилади.
Демак, ижод таҳлили психоанализга йœл очади.
X.3. Ижод ва руҳий эркинлик. Катарсис. Шахснинг барча мавжудотлардан фарқлилиги ва устунлигининг бир белгиси унинг яратувчилик қобилиятидир. Темир интизомга ва фикрини назорат қилиб туришга мойил инсонлар оригинал ижод қила олмайдилар. Ғоя – эркинликни ҳар қандай онгли фаолиятнинг биринчи шарти деб қабул қилувчи, ички ижодий тузилишга эга одамларни яхши кœради. Шахс айнан œз қœрқувидан, ҳасадидан ва бошқа салбий хислатларидан виждонини озод қилиши керак. Услуб (оригиналлик) айнан ички эркинликдан келади, бусиз эса ижоднинг бœлиши мумкин эмас11.
Психоанализда ҳам эркинлик – шахс тушунчасининг биринчи таркибий қисми ва психологик маслаҳат беришнинг биринчи тамойилидир.
Психоанализ таълимотида жамоавий онгсизлик (ёки онг ости) даражаси деган тушунча мавжуд. Буюк шеърият, санъат, фалсафа ва дин инсоният жамоавий онгсизлигининг онг доирасига чиқиши – инсайти демакдир.
Баъзи психотерапевтлар шахсни айбдорлик ҳиссидан озод қилишга интиладилар. Аммо, айнан айбдорлик ҳисси ижод учун имкониятларни очади. Айбдорлик ҳисси – бу бирор ҳолат (аҳвол, буюм, муносабат ва ҳ.к.) нинг ҳақиқатда қандайлиги ва қандай бœлиши лозимлиги œртасидаги фарқни англашдир. Демак, ижодкор шахси учун терапевтик мақсаддаги психоанализ хатарли экан.
Ижодкор (рассом) абстракционизмни танлаган бœлса, демак унинг кœнглига қулоқ солишимизга эҳтиёжи борлигини англаймиз. Шоир ёки ёзувчи эса реал ҳақиқатни моҳирлик билан кœрсатиш, образлар, тафаккур ва сœз (сигнал)лар œйини орқали кœнглини очади. Ижодкор фаолиятининг маҳсули психоанализ объекти ва бир вақтнинг œзида моҳиятни очувчи калит (предмет) бœлиб ҳам ҳисобланади.
Ижодкор илҳоми катарсисга12 моҳиятан жуда яқин. Катарсис – юнон тилида тозаланиш (халос бœлиш) демакдир. Катарсис – психологик ҳимоянинг бир тури бœлиб, у кœнгилни зада қилувчи омил таъсирини кучсизлантириш мақсадида қадриятлар тизимини œзгартиради. Бунинг учун ташқи, универсал қадриятлар тизими қœлланилади ва шу нуқтаи назардан кœнгилни жароҳатловчи вазият œз аҳамиятини йœқотади. Катарсис фақат одатий қадриятлар ва мотивлар нисбатини œзгартирувчи кучли эмоционал босим, қизғин эҳтирослар натижасида вужудга келади. Масалан, кучли қœрқувни бошдан кечириш ахлоқий янгиланишга, виждон уйғонишига, диний эътиқод пайдо бœлишига, руҳан янгиланишга олиб келади. Катарсиснинг асосий моменти кучли эмоционал тœлқин (портлаш) ҳисобланади.
Ижодкор катарсис ҳолатида œз «Мен»ини мутаносиблаштиради, уни синтезлайди. В. Шалимов айтганидек: «Рассом учун чизиш – бу оғриқдан халос бœлиш, оғриқни кучсизлантиришдир». Абдулла Қодирий «Œтган кунлар» романининг охирги бобларини йиғлаб ёзганлигини шу ерда эслатиб œтиш лозим. Катарсисда ижодкор ички зиддиятлардан тозаланади, субъектив фикрлари устидан ғалаба қилади. Санъат катарсис орқали ижтимоий онгнинг махсус, олий шаклларини ахлоқий янгиланиш ва шахс камолотига эришиш воситасида ишлаб чиқади.
Морено катарсиснинг икки турини кœрсатади: «ҳаракат катарсиси»ни муаллиф ҳис этади; интеграция катарсисини эса œқувчи ҳис этади. Бунда асар қаҳрамонига эмоционал муносабат ҳамдардликни кучайтириб, œқувчи шахсий тажрибасини беихтиёр фаоллаштиради. Œқувчи асар қаҳрамонини перцептив идрок қилади. Унинг асар қаҳрамонига раҳми келиб, бир вақтнинг œзида œзининг муҳим, оғриқли ёки безовта қилувчи кечинмаларини бошдан кечиради. Асар қаҳрамонини тушуниб, унга ҳамдард бœлиб, œқувчи баъзан шундай қœрқув, даҳшат, алам ҳис этадики, бу ҳиссиётлар қайнашидан катарсис ҳосил бœлади – руҳий зиддият ечилади, енгилади ва œқувчининг психик ҳолати нормаллашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |