|
Чакка суяги - os temporale
|
bet | 6/16 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 262 Kb. | | #86671 |
| Bog'liq Anatomiya 4-amaliy (P. J)
Чакка суяги - os temporale
Чакка суяги os temporale бир жуфт бўлиб, энса, тепа ва понасимон суяклар орасида жойлашган. Шу сабабдан унинг margo occipitalis, margo parietalis, margo sphenoidalis ќирралари бўлади.
Чакка суягида ќуйидаги ќисмлар кўринади: палла ќисми - pars squamosa, ноѓора ќисми - pars tympanica, пирамида ёки тошсимон ќисми - pars petrosa. Чакка суягининг бу ќисмлари ташќи эшитув йўли - meatus acusticus externus атрофида жойлашган. Чакка суягининг ичида ўрта ќулоќ бўшлиѓи ва ички ќулоќни ташкил этадига эшитув ва мувозанат аъзолари жойлашади. Чакка суягининг палла ќисми калла суягининг ён деворини ташкил этади. Бу ќисмдан олд тарафга ёноќ суяклари билан бирлашадига ўсимта - processus zygomaticus йўналади. Бу ўсимтанинг асосида пастки жаѓ суягининг бошчаси билан бўѓим ћосил этиш учун - пастки жаѓ чуќурчаси - fossa mandibularis бўлади. Чуќурчанинг олдида бўѓимни мустаћкамлаб турувчи дўмбоќ - tuberculum articulare жойлашади. Чуќурчанинг орќа тарафидаги тепалик эса tuberculum retroarticulare дейилади ва орќа тарафда linea temporalis чизиѓига давом этади. Чакка суягининг ноѓора ќисмидан ташќи эшитув тешиги porus acusticus externus - ташќи эшитув йўли meatus acusticus externus га давом этади. Бу ќисм, чакка суягининг палла ќисми ва сўрѓичсимон ўсимталар билан бирикиб туради. Чакка суягининг ноѓора ва палла ќисмлари орасида тирќиш мавжуд бўлиб, унинг ўртасига тошсимон бўлакнинг ўсимтаси кириб туриши натижада бу тирќиш иккига бўлинади: тошсимон - палла тирќиши - fissura petrosquamosa, тошсимон - ноѓора тирќиши - fissura petrotympanica. Бу тирќишлардан нервлар ўтади. Чакка суягининг палла ќисмининг ташќи юзасида чакка артериясининг эгати – sulcus arteriae temporalis mediae кўринади.
Чакка суягининг тошсимон ќисми pars petrosa уч томонли пирамида шаклига эга. Бу юзаларнинг олдинги facies anterior ва орќа facies posterior ќисмлари калланинг ички юзасига, пастки facies inferior эса калланинг ташќи асосига ќараган бўлади. Олдинги юзада ички ќулоќнинг таъсирида бўртиб чиќиб турган тепалик - eminentia arcuata бўлади. Бу тепаликнинг олдида иккита тошсимон нервларнинг эгатлари жойлашади ва sulcius n. petrosi majoris et sulcus n. petrosi minoris деб аталади. Ћар бир эгат каналга очиладиган тирќишлар билан якунланади ва уларга hiatus canalis nervi petrosi majoris ва hiatus canalis nervi petrosi minoris деб аталади. Тепаликдан латералроќ соћада ўрта ќулоќ (ноѓора бўшлиѓи) нинг томи бўлган майдонча tegmen tympani кўринади. Пирамиданинг устки ќиррасига яќин жойда уч шохли нерв тугунининг изидан ћосил бўлган чуќурча - impessio trigemini ћосил бўлади. Пирамиданинг устки учи margo superior partes petrosae бўйлаб устки тошсимон вена ќон томирининг эгати - sulcus sinus petrosi superior йўналади. Пирамиданинг орќа юзасида ички эшитув тешиги - porus acusticus internus ва унинг давоми бўлган - ички эшитув йўли - meatus acusticus internus жойлашади. Бу тешикнинг орќасида ички ќулоќ бўшлиѓи билан бирикадиган тирќиш apertura externa aqueductus vestibuli бўлади. Ички эшитув тешигининг остида эса ички ќулоќ билан бирлашадиган яна бир тирќиш - apertura externa canaliculi cochleae жойлашади. Орќа юзанинг остида пастки тошсимон венанинг эгати sulcus sinus petrosi inferioris жойлашади.
Пирамида ќисмининг остки юзасидан бигизсимон ўсимта processus styloideus чиќиб туради. Орќа томонида эса сўрѓичсимон ўсимта processus mastoideus жойлашади. Бу икки ўсимталар орасидаги тешик foramen stylomastoideum деб аталади. Бу тешик орќали юз нерви чиќади. Сўрѓичсимон ўсимтада foramen mastoideum тешиги бўлади. Бигизсимон ўсимтанинг олдида бўйинтуруќ чуќурчаси fossa jugularis жойлашади. Шу соћада бўйинтуриќ ўймаси incisura jugularis бўлиб, энса суягидаги худди шундай ўйма билан бирикиши натижаисда бўйинтуриќ тешиги foramen jugularae ћосил бўлади. Тешик ичига бўртиб чиќќан ўсимтага processes intrаjugularis дейилади. Буйинтуруќ чуќурчанинг олдида уйќу артерияси ўтадига ташќи уйќу тирќиши apertura externa canalis carоtici ва унинг давоми бўлиб ћисобланган canalis caroticus жойлашади. Бу канал калланинг ички юзасига ички уйќу тирќиши apertura interna canalis carоtici воситасида очилади. Калланинг орќа деворида ноѓора бўшлиѓига очиладиган canaliculi caroticotympanici жойлашади ва бу каналлардан ўрта ќулоќ бўшлиѓига ќон томир ва нервлар йўналади. Ички уйќу тирќишига яќин жойда мускул-най канали canalis musculotubarius нинг кириш тешиги кўринади. Бу канал девор воситасида иккита ярим каналга бўлинади: semicanalis m. tenzoris tympani (мушак жойлашади) ва semicanalis tubae auditivae. Охирги ярим канални Евстахий найи деб ћам юритилади ва ўрта ќулоќ бўшлиѓини халќумнинг бурун ќисми билан бирлаштиради. Сўрѓичсимон ўсимтанинг ички медиал тарафида иккита эгат бўлади. Ички эгат бўйлаб артерия йўналади sulcus a. occipitalis, ташќи эгат сўрѓичсимон ўйма incisura mastoidea деб номланиб икки ќоринчали мушак бирлашади. Сўрѓичсимон ўсимта билан ноѓора ќисмлар орасидаги тирќиш fissura tympanomastoidea бўлиб, адашган нервнинг толалалари йўналади. Сўрѓичсимон ўсимтанинг энса суягига бирлашиш жойидаги тешик foramen mastoideum дан вена чиќади. Ўсимтанинг ички юзасид S-симон вена жойлашадиган эгат sulcus sinus sigmoidei яхши кўриниб туради. Сўрѓичсимон ўсимта ѓовакли суяклар туркумига киради. Унинг ичида ћаво саќлайдиган катакчалар cellulae mastoide бўлади. Бу катакчалар каттароќ бўшлиќга - сўрѓичсимон ўсимтанинг ѓори antrum mastoideum га очилади. Ўз навбатида бу бўшлиќ ўрта ќулоќ бўшлиѓи билан aditus ad antrum воситасида боѓланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|