Амалий машгулот -4
Калла скелети - cranium
Калла скелети cranium бир ќанча алоћида суякларнинг бирикишидан ћосил бўлади. Ћар бир суяк ўз навбатида тўзилиш жићатида ясси, ѓоваксимон ва аралаш суяклар гурућига киради. Калла скелетида икки ќисм тафовут этилади:
а) сезги ва хазм аъзоларини саќлайдиган - калланинг юз ќисми - cranium faciale;
б) бош мияни саќлайдиган - калланинг мия ќисми - cranium cerebrale.
Калланинг мия ќисмини ћосил ќилишда ќуйидаги суяклар ќатнашади: энса, пешона, понасимон (асосий), ѓалвирсимон, тепа ва чакка суяклари. Калланинг юз ќисмини ћосил этишида ќуйидаги суяклар ќатнашади: юќори жаѓ суяги, пастки жаѓ суяги, танглай, ёноќ, бурун, кўз ёш, буруннинг пастки чиѓаноѓи, тил ости суяги ва бурун бўшлиѓини бўлиб турувчи суяклар. Калла суякларининг тепа соћасида жойлашган ќисмлари шакл жихатадан ясси бўлиб, унинг ташќи ва ички юзалари анча ќаттиќ лекин мўрт бўлган ќисмдан иборат бўлиб, улар ораси эса ѓовакли суякдан ташкил топади. Калла суягининг ташќи юзаси lamina externus суяк уст пардаси pericranium билан ќопланган. Калла суягининг ички юзасини бош мияни ўраб турувчи ќаттиќ парда ќоплаб туради. Ички юзасини ташкил этадиган суяк таркибида органик моддалар жуда кам бўлганлиги учун - бу юза жуда мўрт бўлади - ва шу сабабдан шишасимон ќават lamina vitrea деб аталади. Калла суягини шикастланиш пайтида ички юзасининг синиши кўпроќ учрайди. Калла суяги суяк уст пардаси билан мустаћкам бириккан эмас. Шу сабабдан улар орасида йиринг йиѓилиш холлари учрайди. Калла суягини ћосил этишда ќатнашадиган баъзи суяклар ѓовак моддадан ташкил топган бўлиб, уларда ћаво саќлайдиган бўшлиќлар бўлади. Бундай бўшлиќлар пешона, понасимон, ѓалвирсимон, чакка ва юќори жаѓ суякларида учрайди.
Калла суягининг тараќќиёти.
Калла суякларининг тараќќиётида уч босќич тафовут этилади: парда, тоѓай ва суяк ћолатлари.
Парда холидаги калла - эмбрионнинг 2 хафталигидан бошланса, тоѓай ћолатига 2-ойдан бошлаб ўтади. Учинчи босќич бўлган суяк ћолатига ўтиш ћар бир суяк учун алоћида муддатга тўѓри келади. Мисол учун: пастки жаѓ суягида суякланиш нуќтасининг пайдо бўлиши эмбрион тараќќиётининг 39-нчи кунига тўѓри келса, энса суягида эса 65-нчи кунда кўринади. Ћамма суяклар ћам, тараќќиёт пайтида уч босќични ўтмайди. Баъзи суяклар тоѓай босќичини ўтмайди. Парда босќичидан суякланиш босќичига ўтадиган суякларга бирламчи суяклар дейилади. Уччала босќични ўтадиган суякларга иккиламчи суяклар дейилади.
Бирламчи суяклар гурућига ќуйидаги суяклар киради: энса суягининг юќориги сербар ќисми, тепа, пешона, чакка суягининг сербар ќисмлари, ноѓора халќаси, понасимон суякнинг ќанотсимон ўсимтасининг ички бўлаги, танглай суяги, бурун бўшлиѓини бўлиб турувчи суяк, бурун, кўз ёш, ёноќ суяклари, юќориги ва пастки жаѓ суяклари. Иккиламчи суяклар гурућига ќуйидаги суяклар киради: энса суягининг асоси ва ён ќисмлари, понасимон, ѓалвирсимон, бурун чиѓаноќ суяклари, чакка суягининг тошсимон ќисми ва сўрѓичсимон ўсимтаси, эшитув суякчалари (болѓача, сандонча, ўзангича) ва тил ости суягининг танаси. Калла суяклари бош мия, нервлар ва ќон томирлардан сўнг тараќќий этади. Шу сабабдан калла суякларида кўп миќдорда тешиклар, каналлар, эгат ва чуќурчалар ћосил бўлади.
Калланинг юз ќисмидаги суяклар жабра равоќларидан тараќќий этади. Эмбрион тараќќиётида 5-та жабра равоќлари мавжуд бўлади. Биринчи жабра равоѓига - пастки жаѓ (мандибуляр) равоѓи дейилади. Иккинчи жабра равоѓига тил ости (гиоид) равоѓи дейилади. Ќолган равоќлар - 3, 4, 5 жабра равоќлари дейилади. Калланинг юз ќисмидаги суяклар тараќќиётида 1, 2, 3 жабра равоќлари ва пешона ўсимтаси ќатнашади. Пастки жаѓ (мандибуляр) равоќ жуфт бўлиб, ћар бири ўрта соћада иккитадан ўсимта билан тугайди : юќори жаѓ ва пастки жаѓ ўсимталари оѓиз тирќишини пастдан ва ён томондан чегаралаб туради. Юќори жаѓ ўсимталарининг ўртасида пешона ўсимтаси жойлашади. Пешона ўсимтасининг пастки ќиррасида ћар тарафда иккитадан: ён бурун куртаклари ва ўрта бурун куртаклари тафовут этилади.
Жуфт пастки жаѓ (мандибуляр) ўсимталари ўрта соћасида ўзаро ќўшилиб, пастки жаѓ суягини ва пастки лабни ташкил этади. Юќориги жаѓ ўсимталари эса ўзаро ўрта соћада бирлашмайди. Бу ўсимталар орасида пешона ўсимтасининг ўрта бурун куртаги жойлашади. Ўрта бурун куртагидан юќори жаѓ суягининг кесув тишлари жойлашган ќисми ва шу соћадаги юќори лаб тараќќий этади. Юќори жаѓ ўсимталарининг оѓиз бўшлиѓидаги юзасида танглай ўсимталари ћосил бўлади. Ћар икки тарафдаги танглай ўсимталари ўрта соћада бирлашади ва натижада оѓиз ва бурун бўшлиќлари ажралади. Юќори ва пастки жаѓ ўсимталари ён тарафдан ўзаро бирлашиб, оѓиз тирќишини чегаралаб туради. Бу ўсимталар бирлашувининг заифлиги оѓиз тирќишининг катталигига сабаб бўлади (macrostoma). Юќори жаѓ ўсимталари танглай куртакларининг ўзаро бирлашмаслиги танглай соћасида тирќишнинг ћосил бўлишига сабабчи бўлади ва бундай ћолатни - "бўри оѓиз" (palatum fissum) дейилади. Юќори жаѓ ўсимталари ўрта бурун куртаги билан бирлашмай ќолиш ћолатлаирда ћосил бўладиган тирќиш "ќуён лаб" (labium leporinum) деб аталади. Бу тирќиш ён тарафда жойлашиб, бир тарафли ёки икки тарафли бўлиши мумкин.
Юќори жаѓ ўсимталаридан - юќори жаѓ суяги (кесув тишлари соћасидан ташќари), ёноќ суяги, танглай суяги, понасимон суяк ва унинг ќанотсимон ўсимтасининг ички пластинкалари тараќќий этади. Пастки жаѓ ўсимталари - пастки жаѓ суягининг тараќќиётини таъминлайди. Пешона ўсимтасининг ўрта куртаги - бурун бўшлиѓини ўртадан бўлувчи кўндаланг ўрта суяк, ѓалвирсимон суякнинг кўндаланг ўсимтаси, юќори жаѓ суягининг кесув тишлар соћасининг тараќќиётини таъминлайди. Булардан ташќари биринчи жабра (мандибуляр) равоѓидан ўрта ќулоќ бўшлиѓида (ноѓора бўшлиѓидаги) болѓача ва сандонча суякларининг тараќќиётини таъминлайди. Иккинчи жабра равоќлари (гиоид) эса чакка суягининг бигизсимон ўсимтасининг, тил ости суягининг кичик шохчасининг ва ноѓора бўшлиѓидаги ўзангича суягининг тараќќиётини таъминлайди.
Учинчи жабра равоѓидан эса тил ости суягининг танаси ва катта шохчаси тараќќий этади.
Калла суяклари икки гурућ суякларга бўлинади: а)калланинг мия ќисмини ташкил этадиган суяклар; б)калланинг юз ќисмини ташќкил этадиган суяклар. Калланинг мия ќисмини тоќ бўлган - пешона, энса, понасимон, ѓалвирсимон ва жуфт бўлган - тепа, чакка суяклари ташкил этади. Калланинг юз ќисмини эса жуфт бўлган - юќориги жаѓ, танглай, ёноќ, бурун, кўз ёш суяклари, пастки бурун чиѓаноѓи ва тоќ бўлган - пастки жаѓ суяги ћамда бурун бўшлиѓини бўлиб турувчи суяклар ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |