|
Понасимон суяк - os sphenoidale
|
bet | 5/16 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 262 Kb. | | #86671 |
| Bog'liq Anatomiya 4-amaliy (P. J)
Понасимон суяк - os sphenoidale
Понасимон суяк (асосий суяк) – os sphenoidale калла суягининг асосида жойлашади. Понасимон суяк тана corpus ќисмидан ва жуфт ўсимталардан ташкил топган. Бу ўсимталардан 2 жуфти горизонтал сатхда жойлашган бўлиб катта ќанот ala major ва кичик ќанот ala minor деб аталади. Буларга нисбатан перпендикуляр жойлашган ва пастга йўналган ўсимталарни ќанотсимон ўсимталар - processus pterygoideus деб аталади.
Понасимон суякнинг танаси кубсимон шаклга эга бўлиб, олтита юза тафовут этилади. Олдинги юзаси - бурун бўшлиѓидаги ѓалвирсимон суякнинг кўндаланг ќисми билан бирлашади. Бирлашиш жойидаги ќиррага crista sphenoidalis дейилади. Понасимон суякнинг танаси ѓовакли суяклар туркумига киради. Унинг ичида ћаво саќлайдиган бўшлиќ sinus sphenoidalis бўлади. Бу бўшлиќ олдинги юзада жойлашган ќирранинг икки ёнидаги aperturae sinus sphenoidalis воситасида бурун бўшлиѓига очилади. Хаво саќлайдиган бўшлиќ тўсиќ septum sinium sphenоdalium воситасида иккига ажралади.
Понасимон суяк танасининг калла бўшлиѓига ќараган юќори юзасининг ўрта ќисмида эгарга ўхшаган соћа sella turcica бўлиб, унинг ўртасида гипофиз бези жойлашадиган чуќурча - fossa hypophysialis бўлади. Чуќурчанинг олд тарафида жойлашган дўмбоќча tuberculum sellae, кўрув нервининг кесишмасидан ћосил бўлган эгат – sulcus prechiasmaticus дейилади. Бу эгатлар икки ён тарафга кўрув нерви ўтадиган каналчаларга - canalis optici тешигига давом этади. Турк эгари соћаси орќа томонда эгар суянчиѓи - dorsum sella билан чегараланади. Суянчиќнинг устки тарафидаги ўсимталарга processus clinoidei posteriores дейилади. Эгар дўмбоѓининг орќа соћасидаги тепаликка эса processus clinoidei media дейилади. Олдинги четлашган ўсимталар processus clinoidei anterior эса кичик ќанотнинг эгарга яќин учидан ћосил бўлади. Понасимон суяк танасини икки ёнида уйќу артерияси жойлашадиган эгатлар - sulcus coroticus бўлади.
Понасимон суякнинг кичик ќаноти суяк танаси билан горизонтал текисликда бирлашади. Бирлашиш жойида кўрув нерви ўтадиган канал canalis opticus ћосил бўлади. Кичик ќанотларнинг устки юзаси калла бўшлиѓига ќараган бўлса, пастки юзаси эса кўз косасини ћосил бўлишида ќатнашади. Кичик ва катта ќанотлар орасида кўз косасига очиладиган юќориги тирќиш - fissura orbitalis superior ћосил бўлади. Катта ќанотларда тўртта юза ва тўртта ќирра тафовут этилади. Ички юзаси facies cerebralis - мияга ќараган юзада ќуйидаги тешиклар кўринади: юмалоќ тешик foramen rotundum, чўзинчоќ тешик foramen ovale, ќиррали тешик foramen spinosum. Чакка юзаси facies temporalis - ташќи тарафда бўлиб, чакка ости ќирраси - crista infratemporalis воситасида икки юзага бўлинади. Устки юза - чакка чуќурчасини ћосил этишда ќатнашса, пастки юза эса чакка ости чуќурчасини чегаралаб туради. Катта ќанотнинг кўз косасига ќараган юзаси facies orbitalis - кўз косасининг ташќи деворини ћосил этишда ќатнашади. Бу юзалардан ташќари катта ќанотда юќори жаѓ юзаси - facies maxillaris юзаси ћам мавжуддир. Катта ќанот ќирралар воситасида чакка суягининг палласи билан, ёноќ, тепа ва пешона суяклари билан бирлашади: margo squamosus, margo zygomaticus, margo parietalis, margo frontalis дейилади.
Понасимон суякнинг танасидан пастки тарафга йўналган ќанотсимон ўсимталар processus pterygoidus ички ва ташќи пластинкалар laminae medialis et laminae lateralis га ажралади. Бу пластинкаларнинг орќа юзасидаги чуќурчага fossa pterygoidea дейилади. Бу икки пластинкалар орасида ўйма - incisura pterygoidea учрайди ва танглай суяги билан тўлдирилиб туради. Ќанотсимон ўсимталарнинг олдинги юзасида катта танглай эгатчаси - sulcus palatinus major бўлади. Бу эгатнинг танглай ва юќориги жаѓ суякларидаги худди шундай эгатлари билан ќўшилишидан танглай канали canalis palatinus major ћосил бўлади. Ќанотсимон ўсимталарнинг асосида canalis pterygoideus жойлашади. Ўсимтанинг ташќи пластинкаси ќисќароќ бўлади. Ички пластинкасининг учида эса илмоќсимон ўсимта - hamulus pterygoideus - жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|