Амалий машгулот -4


Энса суяги - os occipitale



Download 262 Kb.
bet2/16
Sana22.02.2022
Hajmi262 Kb.
#86671
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Anatomiya 4-amaliy (P. J)

Энса суяги - os occipitale
Энса суяги - тўрт ќисмдан иборат бўлиб, бу ќисмлар энса суягининг катта тешиги foramen magnum атрофида жойлашади. Суякнинг олдинги тарафида асосий ќисми pars basillaris, икки латерал тарафида суякнинг ён бўлаклари pars lateralis ва суякнинг орќа тарафида сербар ќисм squama occipitalis жойлашади. Энса суяги чакка суягидан сўрѓичсимон ўсимтага бирикиш соћасида margo mastoidea чети, тепа суяклари билан бирикиш чети margo lambdoideus деб аталади
Энса суягининг асоси понасимон суяк билан бирлашиб туради ва унинг ички юзасида узунчоќ мия жойлашадиган силлиќ юза нишаб clivus бўлади. Энса суяги асосининг ташќи юзасида эса халќум бўртиѓи tuberculum pharyngeum бўлади. Энса суяги асосининг ён тарафларига чакка суягининг тошсимон ќисми бирлашади. Шу соћанинг ички юзасида пастки тошсимон венанинг эгати sulcus sinus petrosi inferioris ћосил бўлади.
Энса суяги ён ќисмларининг медиал ќирраси энсанинг катта тешигини ћосил ќилса, ташќи ќирраси эса чакка суяги билан бирлашади. Бу соћада бўйинтуруќ ўймаси incisura jugularis бўлиб, чакка суягидаги шу номли ўйма билан ќўшилиши натижасида бўйинтуруќ тешигини ћосил этади. Бу соћада ўсимта processus jugularis, бўртиќ tuberculum jugulare ва ички бўйинтуруќ ўсимтаси processus intrajugularis учрайди. Энса суяги ён бўлагининг пастки юзасида эллипс шаклидаги бўѓим бўртиѓи condylus occipitalis бўлиб, бу бўртиќ воситасида биринчи бўйин умуртќасининг бўѓим чуќурчалари билан бирлашади. Бўѓим бўртиќларининг орќасида чуќурча бўлиб - fossа condylaris дейилади. Бу чуќурчанинг тубида баъзи пайтда вена ќон томири учун ћосил бўлган тешик учрайди ва cаnalis condylaris дейилади. Энса суяги бўѓим бўртиѓининг устида тил ости нерви учун канал canalis hypoglossalis ћосил бўлади.
Энса суяги палласининг (сербар ќисми) олдинги ќирраси энсанинг катта тешигини ћосил этишди ќатнашади. Унинг юќори ќисми тепа суяклари билан, пастки ќисми эса чакка суягининг сўрѓичсимон ўсимтаси билан бирлашади. Палланинг ташќи юзасида - ташќи энса бўртиѓи protuberentia occipitalis externa кўринади. Бу бўртиќдан пастга ќараб, энса суягининг ташќи ќирраси – crista occipitalis externа йўналади. Бу ќирра ўз йўлида мускуллар бирикиши натижасида ћосил бўлган ва ќиррага нисбатан кўндаланг йуналган чизиќлар билан кесишади. Энг юќоридаги чизиќ linea nuchae suprema дейилса, пастки чизиќ linea nuchae inferior деб аталади. Бу чизиќлар орасида эса linea nuchae superior жойлашади. Чизиќлар орасидаги майдонлар planum occipitale кўринади. Палланинг ички юзаси хажсимон тепа - eminentiа cruciformis воситасида тўртта юзага бўлинган. Бу тепанинг ўртасида ички энса бўртиѓи - protuberentia occipitalis interna жойлашади. Бу бўртиќдан пастга тарафга энса суягининг ички ќирраси – crista occipitalis interna йўналади. Бўртиќдан юќори тарафга вена томирининг эгати - sulcus sinus marginalis йўналади. Ички энса бўртиѓидан икки ён тарафга кўндаланг вена эгати sulcus sinus transversi жойлашади. Ўз навбатида бу эгат - sulcus sinus sigmoidei - S-симон вена эгатига давом этади. Ички юзада энса вена синусининг эгати sulcus sinus occipitalis кўринади. Энса суягининг ички юзасида мияча жойлашадиган чуќурча – fossa cerebellaris ва бош мия жойлашадиган чуќурча fossa cerebralis бўлади.



Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish