Пешона суяги - os frontale
Пешона суягида ќуйидаги ќисмлар тафовут этилади: сербар палла ќисми - squama frontalis, бурун ќисми - pars nasalis ва жуфт бўлган кўз косаси ќисми - partes orbitales. Пешона суягининг палласи икки юзадан иборат: ташќи юзаси - facies externa, ички юзаси - facies interna. Ташќи юзасида иккита бўртиќ - tuber frontale тафовут этилади. Бу бўртиќларнинг остида яримойсимон шаклдаги ќош усти равоѓи - arcus superciliari жойлашади. Бўртиќлар ва равоќлар орасидаги юзага бурун усти соћаси - glabella дейилади. Пешона суягининг икки ёнида ёноќ суяги билан бирикадига ўсимталар - processus zygomaticus бўлади. Бу ўсимталардан юќори тарафга чакка мушаги бирикишидан ћосил бўладиган linea temporalis йўналади. Пешона суяги ташќи юзасининг кўз косасига ўтиш чегарасидаги ќиррача margo supraorbitalis дейилади. Бу ќиррада нерв ва ќон томирлар йўналишидан ўйма ћосил бўлиб - incisura supraorbitali дейилади. Баъзан бу ўйма тешик foramen suproorbitale сифатида учрайди. Ташќи юзада пешона ўймаси incisura frontalis ёки тешик foramen frontalis ћосил бўлади. Пешона суягининг чакка юзаси faciеs temporalis да чакка мушаклари бирикадиган linea temporalis чизиќлари кўринади. Унинг тепа суяклари билан бирикадиган чети margo parietalis дейилади.
Пешона суяги палласининг ички юзаси facies interna да ўртадан ўтган ќирра crista frontalis юќорига вена ќон томирининг эгати - sulcus sinus sagittalis superior га - давом этади. Ќирранинг олд томонида эса "кўр тешик" foramen caecum деб номланадиган чуќурча бўлади. Пешона суягининг бурун ќисми рars nasalis ѓалвирсимон суяк билан тўлдирилиб турадиган ўйма incisura ethmoidalis бўлади. Бурун ќисми - юќори жаѓ суягининг пешона ўсимтаси ва бурун суяклари билан бирлашиб туради. Бу соћада бурун ќиррали ўсимтаси spina nasalis чети margo nasalis учрайди. Pars orbitalis пешона суягининг кўз косасига ќараган юзаси силлиќ бўлиб, ён ќисмида кўз ёш бези жойлашадиган чуќурча fossa glandulae lacrimalis бўлади. Кўз косаси юзаси faciеs orbitalis ѓалтаксимон мушак бирикадиган spina trochlearis ўсимтаси ва чуќурча fovea trochlearis бўлади. Пешона суягининг понасимон суякга бирикиш чети margo sphenoidalis дейилади. Пешона суяги ѓовакли суяклар туркумига киради, чунки унинг ичида ћаво саќлайдиган бўшлиќ sinus frontalis бўлади ва бурун бўшлиѓига очилади. Бурун бўшлиѓига очилиш тешиги apertura sinus fronralis деб аталади. Пешона суяги ичидаги ћаво саќлайдиган бўшлиќ тўсиќ septum sinium frontalium воситасида бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |