Калла тубининг ички юзаси basis cranii interna да учта чуќурча кўринади: олдинги, ўрта ва орќа fоssa cranii anterior, media et posterior. Олдинги ва ўрта чуќурчаларда бош мия жойлашса, орќа чуќурчада мияча ва ўзунчоќ мия жойлашади. Олдинги ва ўрта чуќурчалар орасидаги чегара асосий суякнинг кичик ќанотлари орќали ўтади. Ўрта ва орќа чуќурчалар орасидаги чегара чакка суяги пирамидаларининг юќори ќирраси бўйлаб жойлашади.
Олдинги чуќурча пешона суягининг кўз косасини ћамда бурун бўшлиѓини ћосил этишда ќатнашадиган ќисмлари билан ћосил бўлади. Бундан ташќари олдинги чуќурчани ћосил этишда асосий суякнинг кичик ќанотлари ва ѓалвирсимон суякнинг горизонтал ўсимталари ќатнашади. Ѓалвирсимон ќисми тешиклари орќали I жуфт бош мия нервининг n. olfactorius толалари бурун бўшлиѓига ўтади. Унинг ўртасида эса хўроз тожи crista galli деб номланадиган ќиррали ўсимта бўлиб, унинг олдида жойлашган чуќурчани "кўр тешик" foramen coecum дейилади. Олдинги чуќурчада мия пушталарининг излари кўринади: бўртиб турган соћалар juga cerebrale ва ботиќликлар эса "бармоќ чуќурчалари" inpessio digitales дейилади. Асосий суяк кичик ќанотининг орќа чеккасида олдинги четлашган ўсимта processus clinoidei anterior жойлашади. Ўрта чуќурча асосий суякнинг танаси, катта ќанотлари ва чакка суягининг пирамидасининг олдинги юзалари ћисобига ћосил бўлади. Бу ўрта чуќурчанинг марказида турк эгари sella turcica деб номланадиган ћосила бўлади. Унинг ўртасида гипофиз бези жойлашадиган чуќурча fossa hypophysialis, олд тарафида эгар дўмбоѓи tuberculum sellae, орќа томонда эга суянчиѓи dorsum sellae жойлашади. Суянчиќнинг устки тарафидаги ўсимталарга processus clinoideus posteriores дейилади. Эгар думбоѓининг орќа соћасидаги тепаликка эса processus clinoidei medii дейилади. Понасимон суяк танасининг икки ёнида уйќу артерияси жойлашадиган эгатлар sulcus coroticus бўлади. Эгар думбоѓидан олдироќда жойлашган эгатлар кўрув нервларининг кесишмаси жойлашадига эгат sulcus prechiasmatis бўлиб, бу эгатлар икки ён тарафга кўрув нервлари ўтадиган каналлар canalis optici тешигига давом этади.
Кичик ва катта ќанотлар орасида кўз косасига очиладиган юќориги тирќиш fissura orbitalis superior ћосил бўлади. Ўрта чуќурчани ташкил этишда ќатнашадиган асосий суякнинг катта ќанотида ќуйидаги тешиклар кўринади: юмалоќ тешик foramen rotundum, овал тешик foramen ovale, ќиррали тешик foramen spinosum.
Ўрта чуќурчани ташкил этишда чакка суягининг тошсимон ќисмининг олдинги юзаси ћам ќатнашади. Шу сабабли ўрта чуќурчада ички ќулоќнинг таъсиридан бўртиб чиќиб турган тепалик eminentia arcuata, унинг орќасида ноѓора бўшлиѓининг томи tegmen tympani, олд тарафида эса уч шохли нерв тугунининг таъсиридан ћосил бўлган чуќурча impressio trigemini жойлашади. Бу соћада иккита тошсимон нервлар жойлашадиган эгатлар sulci n. petrosi majoris et sulci n. petrosi minoris бўлади. Ћар бир эгат канал ичига очиладига тирќишлар билан якунланади hiatus canalis n. petrosi majoris et hiatus canalis n. petrosi minoris. Пирамиданинг устки учи бўйлаб,устки тошсимон вена жойлашадиган эгат sulcus sinus petrosi superior бўлади.
Орќа чуќурча fossa cranii posterior асосан энса суяги вa чакка суяги пирамидасининг орќа юзасидан ћосил бўлади. Бу чуќурчанинг марказида катта тешик foramen magnum бўлади. Унинг олд тарафида ўзунчоќ мия жойлашадиган силлиќ юза - нишаб clivus жойлашади. Катта тешикнинг орќа тарафи хажсимон тепа eminenti cruciformis воситасида тўртта юзага бўлинган. Бу тепанинг ўртасида ички энса бўртиѓи protuberentia occipitalis interna жойлашади. Бу бўртиќдан паст тарафга энса суягининг ички ќирраси crista occipitalis interna йўналади. Бўртиќдан юќори тарафгa ќараб сагитал вена эгати sulcus sinus sagittalis йўналса, икки ён тарафга эса кўндаланг вена эгати sulcus sinus transversi йўналади.
Ўз навбатида кўндаланг эгат S-симон вена эгати sulcus sinus sigmoidei га давом этади. Бу эгат эса бўйинтуруќ тешиги foramen jugulare билан якунланади. Орќа чуќурчани ћосил этишдa ќатнашган пирамиданинг орќа юзасида ички эшитув тешиги porus acusticus internus жойлашади. Бу тешик юз каналига canalis facialis га давом этади ва бу тешикдан VII ва VIII жуфт бош мия нервлари ўтади. Пирамиданинг асосида юќоридан пастга ќараб остки тошсимон вена жойлашган эгат sulcus sinus petrosi inferior йўналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |