Амалий машгулот -4


Юќори жаѓ суяги - maxilla



Download 262 Kb.
bet11/16
Sana22.02.2022
Hajmi262 Kb.
#86671
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Anatomiya 4-amaliy (P. J)

Юќори жаѓ суяги - maxilla
Юќори жаѓ - maxilla - калланинг юз ќисмини ћосил этишда ќатнашадиган, ѓовакли суяклар гурућига киради. Бу суякда танаси – corpus maxillae ва тўрт ўсимтаси тафовут этилади. Пешона суяги билан бирлашадиган, юќори тарафга йўналган ўсимта - processus frontalis, танглай суяги билан бирлашадига ўсимтага - processus palatinus, ёноќ суяги билан бирикувчи ўсимтага - processus zygomaticus, тишлар жойлашадиган ўсимтага - processus alveolaris дейилади. Юќори жаѓ суягининг ичида катта, ћаво саќлайдиган бўшлиќ - sinus maxillaris бўлиб, бурун бўшлиѓи билан алоќа боѓлайди. Юќори жаѓ суягининг танасида тўртта юза тафовут этилади. а) олдинги юза – focies anterior; б) кўз косаси юзаси – fаcies orbitalis ; г) чакка ости юзаси – fаcies infratemporalis; д) бурун юзаси – fаcies nasalis. Олдинги юза - facies anterior юќори ќисмида кўз косасининг остки ќирраси - margo infraorbitalis билан чегараланади. Олдинги юзанинг латерал ён ќисмида ёноќ-алвеоляр ќирра билан ёноќ ўсимталари жойлашади. Олдинги юзанинг пастки ќисмида тишлар жойлашадиган алвеоляр ўсимта ойлашади. Икки тарафда эса бурун бўшлиѓини ћосил этишда ќатнашадиган бурун ўймаси - incisura nasalis кўринади. Бурун ўймаси пастда ќиррали ўсимта – spina nasalis anterior билан якунланади.
Margo infraorbitalis нинг остида - кўз косасининг остидаги тешик - foramen infraorbitale жойлашади. Бу тешик орќали юзга нерв ва ќон томирлар чиќади. Унинг остида эса чуќурча бўлиб - fossa canina дейилади. Юќори жаѓ суягининг чакка ости юзаси - facies infratemporalis - ќабариќ юзадан иборат бўлиб, чакка ости ва ќанот-танглай чуќурчаларини ћосил этишда ќатнашади. Бу юзада юќори жаѓ суягининг бўртиѓи - tuber maxillae кўринади. Бу бўртиќ юзасида 3-4 та нерв ва ќон томир ўтадиган устки жаѓнинг орќа алвеоляр тешиклари - foramina alveolaria superior posteriora жойлашади. Бу тешиклар суяк ичига canales alveolaris бўлиб давом этади.
Юќориги жаѓ суягининг кўз косасига ќараган юзаси facies orbitalis билан олдинги юза чегарасидаги ќиррага margo infraorbitalis дейилади.
Кўз косаси ичидаги юзанинг тубида эгат бўлиб, sulcus infraorbitalis дейилади ва бу эгат кўз косасининг тубидаги пастки кўз косасининг тирќиши fissura orbitalis inferior дан бошланади. Эгат олдинги тарафда, шу номли канал canalis infraorbitalis га давом этади. Канал эса юќори жаѓ суягининг олдинги юзасига шу номли тешик бўлиб очилади. Кўз косасининг остидаги канал тубида юќори жаѓ суягининг ичида олдинги ва ўрта алвеоляр тешиклар - foramina alveolaria superiora anteriora et media очилади. Бу тешиклар орќали кесув ва кичик озиќ тишларига нерв ва ќон томирлар йўналади. Юќори жаѓ суяги кўз косаси юзасининг медиал соћасида кўз ёш суяги бирикадиган ўйма incisura lacrimalis бўлади. Юќори жаѓ суягининг бурун бўшлиѓига ќараган юзаси - facies nasalis бўшлиќнинг латерал деворини ћосил этишда ќатнашиб, танглай суягининг перпендикуляр ќисми, пастки чиѓаноќ, ѓалвирсимон суяклар билан бирлашади. Шу юзага юќори жаѓ суягининг бўшлиѓининг тирќиши hiatus maxillaris воситасида очилади. Юќори жаѓ суягининг бурун юзасида чиѓаноќ ќирраси crista conchalis кўринади Бурун бўшлиѓи юзасининг олдинги-юќори ќисмида кўз-ёш эгати sulcus lacrimalis бўлиб, кўз ёш суягидаги шундай эгат билан ќўшилиб бурун-кўз ёш канали canalis nasolacrimalis ћосил этади. Бурун бўшлиѓи юзасининг орќасидаги катта танглай эгати sulcus palatinus major бўлиб, танглай суягининг худди шундай эгатларининг бирикувидан катта танглай канали - canalis palatinus major ћосил бўлади. Юќори жаѓ суягининг пешона ўсимтаси ички тарафдан бурун суяги билан, юќоридан эса пешона суягининг бурун ќисми билан, орќа тарафдан кўз ёш суяги билан чегараланиб туради. Бу ўсимтанинг ички юзаси бурун бўшлиѓига ќараб туриб, бу юзада ѓалвирсимон суякнинг ўрта чиѓаноѓининг бирикиши учун ќирра - crista ethmoidalis кўринади. Ўсиќнинг юќори ќисмида кўз ёш ќирраси - crista lacrimali anterior ва кўз ёш эгати тафовут этилади. Бу эгат кўз ёш суягидаги худди шундай эгат билан ќўшилиб, кўз ёш халтачаси жойлашадига чуќурча - fossa sacci lacrimalis ћосил бўлади. Ёноќ ўсимтаси - processus zygomaticus - ёноќ суяги билан бирлашади. Бу ўсимтанинг пастки ќиррасидан, биринчи катта озиќ тишининг алвеоляр чуќурчасигача - crista zygomaticoalveolaris ќирраси йўналади. Юќори жаѓ суягининг танглай ўсимтаси - processus palatinus - орќа тарафдан танглай суягининг горизонтал пластинкаси билан бирикади, ён тарафдан алвеоляр ўсимтага давом этади, ўртада эса иккала тарафдаги ўсимталар ўзаро бирикади. Танглай ўсимтасининг ички тарафида бурун ќирраси - crista nasalis - димоѓ суяги билан бирлашади. Юз тарафда эса бу ќирра буруннинг олдинги ўткир ќирраси - spina nasalis anterior билан якунланади. Танглай ўсимтасининг юќори юзаси - бурун бўшлиѓининг тубини ћосил этишда ќатнашади. Бу ўсимтанинг пастки юзаси ќаттиќ танглайни ћосил этишда ќатнашади. Бу юзада ќон томир ва нервлар жойлашишидан ћосил бўлган эгатлар - sulci palatini кўринади. Баъзи пайтда ўсимталарнинг ўзаро бириккан медиал ќирралари соћаси ќалинлашган бўлади ва бўйлама танглай тепалиги - torus palatinus ћосил бўлади. Кесув тишлари жойлашадиган чуќурчалар соћасида тешик foramen incisivum - каналга - canalis incisivus га давом этади. Бу канал бурун ва оѓиз бўшлиќларига очилади. Юќори жаѓ суягининг тишлар жойлашадиган алвеоляр ўсимтаси - processus alveolaris ва ўсимтанинг тишлар жойлашадиган равоѓи arcus alveolaris дейилади.
Бу ўсимтанинг ташќи юзаси оѓиз бўшлиѓи дахлизининг деворини ћосил ќилганлигидан facies vestibularis дейилади. Танглай тарафдаги юза эса facies palatinus деб аталади. Ўсимтанинг тишлар жойлашадиган юзаси limbus alveolaris дейилиб, бу юзада тиш илдизлари жойлашадиган чуќурчалар - alveoli dentales бўлади. Бу чуќурчалар оѓиз бўшлиѓининг дахлизига бўртиб туради ва juga alveolaris дейилади. Чуќурчалар орасида тўсиќлар бўлиб septa interalveolaria дейилади. Кичик ва катта озиќ тишлардаги илдизлар бир нечта бўлганлигидан бу тишлар жойлашадиган чуќурчаларнинг туби septa interradiculari воситасида бўлиниб туради. Охирги тишлар жойлашадиган чуќурчаларнинг орќасида алвеоляр бўртиќ - tuber alveolaris ћосил бўлади. Юќори жаѓ суягининг ћаво саќлайдиган бўшлиѓи - sinus maxillaris - бурун бўшлиѓига очиладиган бўшлиќларнинг энг каттаси бўлиб, тўрт девори бўлади. Юќори девори кўз косасининг пастки деворига тўѓри келади. Бу девордаги кўз косасининг пастки эгат ва каналлари бўшлиќдан юпќа пластинка билан ажралиб туради. Бу каналлардан ўтаётган ќон томир ва нервлар баъзида фаќат суяк уст пардаси билан ажралиши ћам мумкин. Бўшлиќнинг ички девори бурун бўшлиѓи билан ажралиб туради. Бу соћадаги ўрта ћаво йўлларига бўшлиќнинг тирќиши - hiatus maxillaris очилади. Бўшлиќнинг олдинги ва ён деворлари юќори жаѓ суяги танасининг шу соћаларига тўѓри келади. Бўшлиќнинг остки деворини юќори жаѓ суягининг танглай ўсимталари ва алвеоляр ўсимталар ташкил этади.



Download 262 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish