МУНДАРИЖА
№
|
Амалий машғулотнинг номи ва қисқача мазмуни
|
Дарс соатлари хажми
|
1
|
Бино ва иншоотларда жисмоний емирилишни келиб чиқиши бўйича аниқлаш
|
2
|
2
|
Қайта тикланадиган ва тикланмайдиган жисмоний емирилишларни аниқлаш бўйича масалалар
|
2
|
3
|
Бино ва иншоотларда жисмоний емирилиш даражасини аниқлаш бўйича масалалар
|
2
|
4,5
|
Бино конструкцияларининг жисмоний емирилишини аниқлашнинг меъёрий усулларини ўрганиш бўйича машқлар
|
2
|
6
|
Бино конструкцияларининг жисмоний емирилишини аниқлашнинг эксперт усулларини ўрганиш бўйича машқлар
|
2
|
7
|
Бетон ва темирбетон конструкцияларидаги дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларини аниқлаш
|
2
|
8
|
Металл конструкцияларидаги дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларини аниқлаш
|
2
|
9
|
Ёғоч конструкцияларидаги дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларини аниқлаш
|
2
|
10
|
Ғишт-тош конструкцияларидаги дефектлар, шикастланиш ва деформация ҳолатларини аниқлаш
|
2
|
11
|
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш бўйича машқлар
|
2
|
12
|
Объектни меъморий ва конструктив таҳлили
|
2
|
13
|
Объектда ўлчов ишларини олиб бориш
|
2
|
14
|
Объектни конструктив ечими ва сейсмик талаблар бўйича текширишга доир машқлар
|
2
|
15
|
Объектни синчклаб текшириш. Бузувчи ва бузмайдиган усуллардан фойдаланиш бўйича машқлар
|
2
|
16
|
Объектни техник ҳолати ҳақида техник хулоса
|
2
|
17
|
Замин ва пойдеворларда учрайдиган дефект ва шикастланиш ҳолатларини аниқлаш усуллари
|
2
|
18
|
Деворларда учрайдиган дефект ва шикастланиш ҳолатларини аниқлаш усуллари
|
2
|
1 - Мавзу: Бино ва иншоотларда жисмоний емирилишни келиб чиқиши бўйича аниқлаш.
Режа:
Бино ва иншоотларнинг жисмоний емирилиши.
Жисмоний емирилишнинг турлари.
Табиий эскириш. Механик шикастланиш.
Таянч сўз ва иборалар: бино, иншоот, жисмоний емирилиш, табиий эскириш, механик шикастланиш.
Бино ва унинг конструктив элементларини техник ҳолатини баҳолашнинг мезони жисмоний емирилиш бўлиб, бу бинонинг дастлабки сифат кўрсаткичларининг табиий-иқлимий факторлар ва инсоннинг ҳаётий фаолияти таъсирида аста-секин пасайишида намоён бўлади. Узоқ йиллик эксплуатация жараёнида турли факторлар таъсирида конструктив элементларнинг физик-механик хоссалари вақт утиши билан ўзгариб боради. Техник-эксплуатацион сифатларинининг йўқотиши деганда бино конструктив элементларининг мустаҳкамлиги, бикирлиги ҳамда атроф-муҳитнинг бузувчи таъсирига чидамлилигининг пасайиб бориши тушунилади. Бу сифатлардаги салбий ўзгаришлар натижасида бино вақт ўтиши билан эскириб, унда емирилиш, шикастланиш ҳамда бузилиш аломатлари пайдо бўла бошлайди.
Жисмоний емирилиш табиий ва механик турларга бўлинади.
Табиий равишда жисмоний емирилиш - бу қурилиш конструкциясининг дастлабки сифат кўрсаткичларининг турли омиллар таъсирида вақт ўтиши билан пасайиб боришини англатади.
Механик емирилиш - бу қурилиш конструкциясида турли хилдаги динамик, технологик жараёнлар таъсирида фавқулодда ёки аста-секинлик билан шикастланиш ёки деформацияланиш ҳолатларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолатдир. Емирилиш назарияси бўйича бинолардаги емирилиш икки хил бўлиб, емирилишнинг қайта тикланадиган ва қайта тикланмайдиган турларига бўлинади.
Қайта тикланадиган емирилиш деганда, бинодаги иккинчи даражали конструктив элементлар (масалан, эшик-дераза, пол, осма шифт конструкциялар ва ҳ.к.) нинг вақти-вақти билан таъмирлаш ёки алмаштириш орқали конструктив элементнинг барча сифат кўрсаткичлари дастлабки ҳолатга келтирилиши тушунилади.
Қайта тикланмайдиган емирилиш эса асосан бинодаги асосий юк кўтарувчи конструкцияларга тегишли бўлиб, уларнинг вақт ўтиши билан ёки механик тарзда олган шикастланиш ва деформация ҳолатлари, конструкция ашёсининг таркибий ўзгариши, емирилиши, коррозияга учраши ва ҳ.к.лар таъсирида юк кўтариш қобилияти, бикирлиги ва устиворлик кўрсаткичларининг пасайиши натижасида бинонинг умрбоқийлик даври билан белгиланади. Уларни қайта тиклаш мақсадга мувофиқ бўлмайди, айрим ҳоллардагина махсус лойиҳалар асосида қайта тикланиши мумкин (бу асосан меъморий тарихий обидаларда ёки махсус аҳамиятга эга бўлган объектларга хосдир).
Шу соҳадаги адабиётлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлили натижасида бино конструкцияларининг техник ҳолати билан жисмоний емирилганлик даражасини қуйидагича ифодалаш мумкин (1.1-жадвал)
1.1- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |