Меъёрий усул. Бу усулга асосан жисмоний емирилиш бинонинг ҳақиқий хизмат даврини меъёрий хизмат даврига нисбати билан аниқланади.
(3.4)
бу ерда Тф- бинонинг ҳақиқий хизмат даври, йил;
Т- бинонинг меъёрий хизмат даври, йил.
Кўриниб турибдики, бу усулда бино конструктив элементларининг ҳақиқий жисмоний ҳолати инобатга олинмайди. Бу усулни қўллаш бинонинг меъёрий хизмат даври унинг ҳақиқий хизмат даври билан деярли мос бўлган ҳолдагина самаралидир. Бироқ, амалиётда аксарият ҳолларда улар бир бирига мос эмас, чунки бу нарса конструкцияга таъсир қилувчи жуда кўп ташқи омилларга боғлиқдир.
Эксперт усули. Бу усулга асосан, мутахассис томонидан ҳар бир конструктив элемент бўйича текширув ишлари амалга оширилиб, текширув натижалари асосида бутунлай бино бўйича ҳамда уни ташкил этувчи конструктив элементларнинг техник ҳолати ҳақида реал кўринишда намоён бўлиб, (3.1) формула асосида аниқланади.
Жисмоний емирилишни аниқлашда эксперт усули ҚМҚ 2.01.16-97 га мос равишда амалга оширилади. Бу меъёрий ҳужжат фақатгина турар жой биноларида жисмоний емирилиш даражасини аниқлаш учун яратилган бўлиб, бошқа вазифадаги бино ва иншоотлар учун эса меъёрий ҳужжат ҳозирча мавжуд эмас.
Турар жой биносининг жисмоний емирилиш даражасини аниқлаш.
Мисол: Бино 40 йил эксплуатация қилинган. Капиталлик гуруҳи-2 ва мос равишда меъёрий хизмат даври 125 йил. Мисолда иккита вариант қаралади:
А). Бино нормал шароитда (барча турдаги таъмирлаш ишлари ўз вақтида бажарилган ҳолатда) эксплуатация қилинган. Бу ҳолда бинонинг ҳақиқий хизмат даври назарий жиҳатдан унинг меъёрий хизмат давридан кам бўлмаслиги (ёки мос келиши) лозим.
Б). Бино нормал шароитда, бироқ ҳеч қандай режавий-профилактик ёки бошқа турдаги таъмирларсиз эксплуатация қилинган. Бу ҳолда бинонинг ҳақиқий хизмат даври назарий жиҳатдан меъёрий хизмат давридан кам бўлиши лозим.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эксплуатация мобайнида бино ҳеч қандай режавий-профилактик ёки бошқа турдаги таъмирларсиз эксплуатация қилинган бўлса, у ҳолда табиий емирилиш таъсирида унинг хизмат муддати тахминан 40% гача камаяр экан.
Меъёрий усул. Бу усулга асосан, 4.4 формуладан фойдаланиб емирилиш даражаси қуйидагича топилади
Ф = (40/125)*100% = 32 %
Кўриниб турибдики, меъёрий усулдан фойдаланилганда конструктив элементларнинг ҳақиқий ҳолати эътиборга олинмайди.
Эксперт усули. 45 йил эксплуатациядан сўнг, нормал эксплуатация шароитида, барча зарурий профилактик ишлар бажарилган ҳолда, ҳар бир конструктив элемент учун жисмоний емирилиш даражаси тахминан қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |