Амалий машғулот №9 Мавзу: Ичак инфекциялари. Эшерихиоз, сальмонеллалар, шигеллёзлар ва



Download 3,47 Mb.
bet23/45
Sana18.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#455532
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
9-амалий маш

Биокимёвий хусусияти. Сальмонеллаларнинг ферментатив хусусияти уларни ажратиб олишда (ҳатто сероваригача) асосий омил ҳисобланади. Улар глюкоза ва маннитни кислота ҳамда газ ҳосил қилиб парчалайди, желатинани эритмайди, водород сульфид ва индол ҳосил қилмайди. Сальмонеллалар адонит, лактоза, сахароза ва салицинни ферментламайди. Мочевинани эса парчаламайди.
Антиген тузилиши. Сальмонеллалар антиген тузилишига кўра ўта мураккаб ва бир неча хил антигенларга эга. Жумладан, О-антиген термостабил, қайнатганда 2–2,5 соат, автоклавланганда (1200С) 30 дақиқага бардош бера олади. Н-антиген термолабил, 75-1000С да тез парчаланади. HCl таъсирига чидамсиз, аммо формалинга чидамли ҳисобланади.
Токсин ҳосил қилиши. Эндотоксин, айрим штаммалари эса энтеро-токсин ёки цитотоксин ҳосил қилади, уларнинг касаллик патогенезида аҳамияти катта.
Чидамлилиги. Бу гуруҳга киритилган сальмонеллалар қорин тифи ва паратиф сальмонеллаларига нисбатан бирмунча чидамли, шунинг учун улар узоқ вақт сақланиб қолиш хусусиятига эга. Айниқса музлатилганда анча вақтгача ҳаётийлигини сақлаб қолади. Уй ҳароратида 2–3 ой, очиқ сув ҳавзаларида ва ичимлик сувларида 10 кундан 120 кунгача, тупроқда 1 ойдан 9 ойгача, тухумда 12 ойгача, гўштда 13 ойгача, сабзавот ва ҳўл меваларда 2 ҳафтадан 2,5 ойгача яшаши мумкин. NaCl ва сирка кислотасининг таъсирига чидамли.
Сальмонеллалар эндотоксини пишмаган гўшт, котлет ва кабобларда узоқ сақланади. Шуниси эътиборлики, сальмонеллалар билан зарарланган овқат маҳсулотларининг органолептик хусусиятлари (таъми, ранги ва ҳ.к.) ўзгармайди.
Ҳайвонларга нисбатан патогенлиги. Оқатдан заҳарланишнинг қўзғатувчилари – сальмонеллалар бузоқларда паратиф, чўчқа болаларида тиф ва паратиф, қорамолларда энтерит, товуқлар ва кемирувчиларда тифни келтириб чиқаради. Тадқиқотларда оқ сичқонлар касалликка энг мойили эканлиги аниқланган. Уларнинг оғзи ёки қорин бўшлиғи орқали инфекция (S.typhimurium, S.cholerаe-suis, S.enteritidis) юборилса, қонида микроблар кўпайиб сепсисга олиб келади.

Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish