Амалий машғулот №9 Мавзу: Ичак инфекциялари. Эшерихиоз, сальмонеллалар, шигеллёзлар ва


Касалликнинг одамлардаги патогенези



Download 3,47 Mb.
bet24/45
Sana18.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#455532
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45
Bog'liq
9-амалий маш

Касалликнинг одамлардаги патогенези. Касаллик аксарият ҳолларда одамларга сальмонеллёз билан оғриган ҳайвон ёки парранданинг гўшти, тухуми каби маҳсулотларини яхши термик ишлов бермасдан истеъмол қилганда юқиб қолади. Касалликнинг юзага келиши ва ривожланиши меъда-ичак системасига овқат билан тушган сальмонеллалар миқдори, тури ва организмнинг реактивлигига боғлиқ. Организмнинг заҳарланиш аломатлари организмга микроб тушгандан сўнг бир неча соат ўтгач бошланади. Меъда-ичак системасига овқат маҳсулотлари орқали тушган сальмонеллалар бир қанча вақтдан кейин бўлина бошлайди, кўпаяди ва натижада кўп миқдорда эндотоксин ажралади. Шуни таъкидлаш керакки, истеъмол қилинган маҳсулот таркибида ҳам талайгина микроблар эндотоксини бўлади. Эндотоксин кейинчалик меъда-ичак системасидан қонга ўтади, оқибатда гастроэнтерит ва заҳарланишнинг клиник белгилари вужудга келади. Эндотоксин меъда-ичак тизими шиллиқ қаватининг “қаршилик” фаолиятини заифлаштиради, оқибатда янги сальмонеллалар яна қонга ўтади. 2–3% беморлар бактерия ташувчи бўлиб қолади. Улардан аксарият ҳолларда инфекция болаларга, қолаверса чақалоқларга тез юқади. Айниқса, болалар муассасаларида, туғруқхоналарда санитария-гигиена қоидаларига эътибор берилмаса, касаллик тез тарқалиб кетади. Бундай ҳолларда чақалоқларнинг шилимшиқли нажасидан, ҳалқумидаги ажралмалардан кўплаб сальмонеллалар топилади.
Сальмонеллёз билан ҳайвонлар ҳам кўп касалланади, шунинг учун бу инфекцияни антрапозооноз дейилади. Одатда сальмонеллаларнинг қуйидаги турлари S.typhimurium, S.choleraesuis, S.heidelberg, S.enteritidis, S.anatum, S.newpart, S.derby, S.virchov ва бошқалар одамларда тўлиқ клиник белгилари билан сальмонеллёз касаллигини келтириб чиқаради.
Иммунитети. Бемор соғайганидан сўнг қоладиган типмахсус иммунитет кучсиз ва узоқ давом этмайди. Беморнинг реконвалесцент зардобида паст титрларда (1:50–1:400) агглютинин, преципитин, бактериолизинлар ҳосил бўлади. Бир серологик вариантга қарши ҳосил бўлган иммунитет иккинчисидан ҳимоя қила олмайди. Шунинг учун бу касаллик билан кўп марта касалланиш мумкин.

Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish