Амалий машғулот №9 Мавзу: Ичак инфекциялари. Эшерихиоз, сальмонеллалар, шигеллёзлар ва



Download 3,47 Mb.
bet22/45
Sana18.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#455532
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
9-амалий маш

Керакли анжомлар: стерил буюм ойначалари, қорин тифи қўзғатувчисининг моновалент зардоби, висмут-сульфитли агарда ўсган қултура, спирт лампа, қовузлоқ, изотоник натрий хлорид эритмаси.




Бажариладиган тадбирлар


Бажара билмади (балл)

Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)

1

Тоза стерил буюм ойначаси олинади ва спирт лампа алангасида ёғсизлантирилади.

0

10

2

Буюм ойначасида қалам билан 2 та доира шакли чизилади. Биттаси тажриба учун (О-билан белгиланади), иккинчиси контроль учун (К-билан белгиланади).

0

10

3

Доиранингнинг биттасига физиологик эритма пипетка билан томизилади. (К-қисмига)

0

10

4

Иккинчисига моновалент агглютинацияловчи моновалент зардоб томизилади. (О-қисмига)

0

10

5

Қовузлоқни спирт лампа алангасида қиздирилади.

0

10

6

Бактерия культураси ўсган висмут-сульфитли озиқ мухитин олиб олиб ундан қовузлоқ ёрдамида қорин тифи культурасидан намуна олиб физиологик эритмага аралаштирилади.

0

10

7

Иккинчи марта материал олишдан олдин қовузлоқ яна қиздирилади ва материал олиниб моновалент агглютинацияловчи зардоб билан аралаштирилади.

0

10

8

Реакция натижаси хосил бўлгунча буюм ойначасини хар томонга қийшайтириб натижа кузатиб турилади.

0

10

9

Агар натижа мусбат бўлса ойначанинг О-кисмида қум донасига ўхшаш хосилалар пайдо бўлади. К-қисми эса тиниқ холатда қолиши керак.

0

10

10

Ишнинг бажарилиши ва реакция натижаларини дафтарга ёзилади.

0

10

ЖАМИ

0

100


3 амалий ишнинг бажарилиши.
Максад: Қорин тифи ва паратифларнинг серологик диагностикаси: Видал агглютинация реакциясини қўйиш.
Керакли анжомлар: пробиркалар, штатив, физиологик эритма, бемор қон зардоби, диагностикум (антиген), пипеткалар.



Бажариладиган тадбирлар


Бажара билмади (балл)

Тўлиқ ва аниқ бажарди (балл)

1

Тажриба ўтказиш учун 5 та стерил пробирка танлаб олиш ва штативга териб чиқиш.

0

10

2

Биринчи пробиркага 49 томчи, қолганларига эса 20 томчидан пипетка ёрдамида физиологик эритма солиш.

0

10

3

Бемор қон зардобидан биринчи пробиркага пипетка ёрдамида 1 томчи солиш ва яхшилаб аралаштириш.

0

10

4

1-пробиркадан 20 томчи аралашмани 2-пробиркага солиб 1:100 нисбатдаги аралашма хосил қилиш.

0

10

5

Худди шу тарьтибда 4-пробиркагача титрлаш, яъни 1:50, 1:100, 1:200, 1:400 нисбатдаги аралашмаларни тайёрлаш.

0

10

6

5-пробирка контрол учун олинади ва шунинг учун бу пробиркага зардоб аралашмаси солинмайди.

0

10

7

Пробиркаларнинг барчасига диагностикумдан 2 томчидан солиб чиқилади.

0

10

8

Тайёрланган тажриба термостатга 37 0 қўйилади ва 1 соат кутилади.

0

10

9

1 соатдан кейин пробиркаларда агглютинация бор ёки йўқлиги ва қайси нисбатларда кузатилган аниқланади.

0

10

10

Олинган натижалар дафтарга ёзилади. АГ кузатилган бўлса бемор қонидаги АТ миқдори титрларда кўрсатилади.

0

10

ЖАМИ

0

100


Малака, кўникма ва билимларни текшириш усуллари

  • оғзаки;

  • ёзма;

  • вазиятли масала ечиш;

  • ўрганган амалий кўникмаларини намойиш килиш;


Назорат саволлари:

  1. Қорин тифи ва паратифлар марфологияси.

  2. Қорин тифи ва паратифлар учун қўлланиладиган озиқ мухитлар ва уларнинг ўсиши.

  3. Қорин тифи ва паратифларнинг антиген тузилиши ва уларни аниқлаш.

  4. Қорин тифи ва паратифларнинг фермантатив ҳусусияти.

  5. Қўзғатувчиларнинг юқиш йўллари.

  6. Қўзғатувчиларнинг патоген факторлари ва уларнинг таъсир механизми.

  7. Қўзғатувчиларнинг организмда тарқалиш механизми.

  8. I-Хафтада қандай диагностика усули қўлланилади ва касалдан қандай материал олиб текширилади.

  9. II-Хафтада олинадиган материал ва текшириш усуллари.

  10. III-Хафтада касалдан олинадиган матириал ва текшириш усуллари.

  11. Иммунитети ва махсус профилактикаси.


Сальмонеллёз касалликларининг лаборатор
диагностикаси мавзуси бўйича.
Назарий кисм.
Овқатдан заҳарланиш (токсикоинфекциялар) ва ўткир сальмонеллёзли гастроэнтерит қўзғатувчилари
Овқатдан заҳарланиш, асосан, икки хил бўлади:
1) истеъмол маҳсулотларига турли кимёвий моддалар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ҳар хил ўғитлар, дефолиантлар, десикантлар тушган овқат, сув, ҳўл мевалар, сабзавотлар ва қўзиқориннинг айрим заҳарли турлари билмай ейилганда рўй беради. Бундай касалликлар юқмайдиган (ноинфекцион) заҳарланиш дейилади;
2) озиқ-овқат маҳсулотларига патоген микроблар ёки уларнинг токсинлари тушганда юзага келади. Бундай ҳолларда одатда заҳарланиш бир томондан овқат билан организмга кирган мик-роорганизмлар, иккинчи томондан эса патоген бактерияларнинг заҳари, яъни токсини ҳисобига вужудга келади. Беморда юқумли касалликдаги каби заҳарланиш (интоксикация) белгилари пайдо бўлади. Бундай касалликлар овқатдан заҳарланиш ёки овқат токсикоинфекцияси деб аталади.
Овқатдан заҳарланишнинг асосий сабаби туриб қолган ёки эскирган, шу жумладан турли шартли-патоген бактериялар билан ифлосланган овқатларни истеъмол қилишдир. Овқатдан заҳарланишнинг қўзғатувчилари жуда кўп. Уларнинг энг муҳимлари турли сальмонеллалар, тилларанг стафилококклар, стрептококклар, спора ҳосил қиладиган анаэроблар (Cl.perfingens), ичак таёқчаси, P.vulgaris, ботулизм қўзғатувчиси ва б.қ.
Salmonella уруғига 400 дан ортиқ уларнинг серологик вариантлари киради. Улар одамларда ўткир сальмонеллёз гастроэнтеритига сабаб бўлади. Касаллик қўзғатувчиси (S.cholera-suis)ни биринчи бўлиб 1885 йилда америкалик мутахасcислар Д. Сальмон ва Смит чўчқа вабоси эпидемияси пайтида аниқлашга муваффақ бўлган. 1896 йилда эса Бреславлда К.Кенше овқатдан заҳарланган кишилардан S.typhimurium нинг соф культурасини ажратиб олди. Сўнгги йилларда сальмонеллаларнинг бошқа турлари ва серологик вариантлари топилмоқда.
Морфологияси. Умуман сальмонеллаларнинг морфологик белгилари Enterobacteriaceae оиласига мансуб барча бошқа бактерияларга ўхшаш. Биргина қушларда учрайдиган S.pullorum, S.gallinarum бошқалардан ҳаракатсизлиги ҳамда хивчинларининг йўқлиги билан фарқ қилади.
Сальмонеллаларнинг катталиги 0,7–1,5 2–5 мкм атрофида бўлиб, чўзинчоқ, бир томони тўмтоқроқ, кўпчилиги ҳаракатчан (перитрих).
Ўсиши. Оптимал ҳарорат 35–37 С ҳисобланади. Озиқ муҳитларда катталиги 2–4 мм бўлган ялтироқ, ҳаворангсимон S-колониялар ҳосил қилади. Баъзан колонияларнинг катталиги 1 мм атрофида бўлиши мумкин. Улар Эндо ва Плоскирев муҳитларида яхши ўсади. Муҳит рН 4,1–9,0 бўлиши керак. Баъзан сальмонеллалар хира ва қуруқ, қирралари нотекис R-колониялар ҳам ҳосил қилади.

Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish