Амалий машғулот №9 Мавзу: Ичак инфекциялари. Эшерихиоз, сальмонеллалар, шигеллёзлар ва



Download 3,47 Mb.
bet26/45
Sana18.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#455532
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
9-амалий маш

Ботулизм.
Морфологияси. Касаллик бактериялари узун таёқча шаклида бўлиб, икки чети бир оз букилган, узунлиги 4-9 мкм, эни 0,6-0,9 мкм, чидамли (спорали) ва чидамсиз вегетатив хиллари учрайди. Физик, кимёвий омиллар таъсирида ўз шаклини ўзгартиради, яъни полиморф, граммусбат, ҳаракатчан, 4–30 тача хивчини бор (перитрих).
Ўсиши. Ботулизм культураси қатъий анаэроб, А, В, С1, С2, Д, Г, Е, F, Q сероварлари мавжуд. Китт-Тароцци муҳити ва жигарли муҳитда бир хил қуйқа ҳосил қилиб кўпаяди, сўнгра чўкмага тушади. Глюкозали қонли агарда думалоқ, четлари нотекис колониялар ҳосил қилиб ўсади, улар атрофида гемолиз ҳалқа пайдо бўлади.
Ферментатив хусусияти. Биокимёвий хусусияти бўйича фаол, шунинг учун глюкоза, мальтоза, левулеза ва бошқа қандларни газ ва кислота ҳосил қилиб парчалайди. Желатина ва ивиган зардобларни суюлтиради.
Суюқ муҳитларда тўқима парчалари, оқсилни парчалаб водород сульфид, аммиак, учувчи аминлар, кетонлар, мой ва сирка кислоталарини ҳосил қилади. Ботулизм қўзғатувчисининг А ва В сероварлари кучли протеолитик хусусиятига эга, аммо С ва Д сероварлар бу хусусиятга эга эмас. Е сероварнинг эса кучсиз биокимёвий белгилари мавжуд.
Токсин ҳосил қилиши. Ботулизм қўзғатувчилари кучли 2 хил экзотоксин (нейротоксин ва гемолизин) ҳосил қилади. Бактериялар озиқ-овқатга, гўшт, гўштли овқат ва консерваларга, шунингдек, балиқ маҳсулотларига тушганда қулай шароит яратилади ва натижада кўп миқдорда экзотоксин ажралади. Бу барча биологик, яъни бактерия токсинларидан кучли ҳисобланади. У физик омиллар ҳамда меъда шираси таъсирига чидамли, шунинг учун ўзгармасдан қонга сўрилади, аммо 100С қайнатилганда бир неча дақиқада парчаланади.
Антиген тузилиши. Ботулизм бактериялари умумий О- ва махсус хивчинли Н-антигенларга эга. Культуралари антиген тузилиши ва токсинига кўра 8 та серологик вариантларга бўлинади. Шулардан А, В, Е сероварлар кенг тарқалган бўлиб, асосан, одамларда касаллик келтириб чиқаради. Н-антиген махсус бўлиб, ҳар бир сероварга хосдир.
Чидамлилиги. С.botulinum ҳайвон ва одамлар нажаси орқали табиий шароитда ташқи муҳитга тушиб туради. Тупроқда бактериялар спора ҳолатида узоқ муддат сақланибгина қолмай, балки кўпаяди ҳам. Вегетатив ҳолатидагилар 80ºС да 30 дақиқада ўлади. Спора ҳолатидагилар 120С ҳароратда автоклавда 30 дақиқага, 20% ли формалин, 5% ли фенол эритмаларида 24 соатгача чидайди.

Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish