4-мавзу. Вилоят, туман (шаҳар) маҳаллий бюджети харажатлари тахлили
Ушбу мавзу буйича талаба маҳаллий бюджетлар харажатларининг иқтисодий моҳиятини, уларнинг худудни ривожлантиришдаги аҳамиятини ўрганиши лозим. Шунингдек, талаба ушбу мавзу бўйича маҳаллий бюджет харажатлари таркиби, уларнинг ўзгариши ва режалаштиришнинг аҳамиятини ўрганиши лозим. Талаба ушбу мавзуни ўрганишда маҳаллий бюджетнинг охирги уч йиллик курсаткичларини тахлил қилиши ва тегишли ҳулосалар ёзиши талаб этилади.
Ушбу мавзу бўйича амалиёт ҳисоботига қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
Вилоят туман (шаҳар) хокимининг маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисидаги қарорлари;
Маҳаллий бюджетнинг охирги уч йиллик харажатлари ижроси бўйича ҳисоботлар ва уларнинг таҳлили;
Маҳаллий бюджетлар харажатларини режалаштиришга доир меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ва бошқалар.
5-мавзу: Халқ таълимини молиялаштириш бўлими ишини ўрганиш
Ушбу мавзу бўйича талаба молия бўлими такрибидаги Янги тузилма бўлган Халқ таълимини молиялаштириш бўлими ишини ўрганади: бу бўлимни тузишнинг меъёрий асосини ўрганади, бўлимнинг функционал вазифалари, ходимларининг функциялари, иш режаси ва бўлим ишини ташкил этиш тартибларини ўрганади.
Ушбу мавзу бўйича амалиёт ҳисоботига қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
Халқ таълимини молиялаштириш бўлимини вазифалари;
Халқ таълимини молиялаштириш бўлимининг иш режаси;
Халқ таълимини молиялаштириш бўлими ходимлари функционал вазифаларининг тақсимланиши;
Халқ таълимини молиялаштириш бўлимини тузиш ва фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар шарҳи.
6-мавзу. Умумтаълим мактаблари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш
Ушбу мавзу буйича талаба маҳаллий бюджетларнинг маориф тизими харажатлари таркибида мактаб харажатларининг тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиб чикиши лозим. Талаба мактабларни молиявий таъминлаш тизимини, шунингдек, умумтаълим мактаблари харажатлари сметаси, унинг таркиби, умумтаълим мактаблари харажатларини молиялаштиришнинг узига хос хусусиятларини, уларни режалаштиришда қўлланиладиган оператив-тармок курсаткичларини, умумтаълим мактаблари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш тартибидаги сўнгги ўэгаришларни ўрганиб чиқиши ва таҳлил қилиши талаб этилади.
Ушбу мавзу бўйича амалиёт ҳисоботига қуйидаги хужжатлар илова қилинади:
Умумтаълим мактаблари сметаси;
Мактаб харажатлар сметасининг ҳисоб-китобларига доир иловалар;
Умумтаълим мактабларининг штат жадвали ва бошкалар
Умумтаълим мактабларини молиялаштириш меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар шарҳи.
Do'stlaringiz bilan baham: |