Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

 
Мустақил ўрганиш учун саволлар 
 
1. Ердан фойдаланганлик учун ҳақнинг мазмун-моҳияти, унинг шакллари 
ҳақида тушунчаларингизни айтинг. 
2. Ердан фойдаланганлик учун ҳақни белгилашнинг қандай қонунчилик 
асослари мавжуд, уларнинг моҳияти нимадан иборат? 
3. Ер солиғининг иқтисодий асослари, тизими ва механизми ҳақида нималарни 
биласиз? 
4. Ер солиғи юзасидан қандай методологик ёндашувлар мавжуд, уларнинг 
хусусиятлари нимадан иборат? 
5. Ер ижараси ҳақининг иқтисодий асослари, тизими ва механизми ҳақида 
нималарни биласиз? 
6. Ер ижараси ҳақини белгилашнинг методологик жиҳатлари, уларни 
қўллашнинг амалий хусусиятлари нимадан иборат? 
7. Ердан фойдаланганлик учун ҳақнинг ер рентаси билан боғлиқлигини қандай 
тушунтирасиз? 


314 
8. Ягона ер солиғининг моҳияти, тизими ва механизми ҳақида нималарни 
биласиз? 
9. Ердан фойдаланганлик учун ҳақ юзасидан қандай илмий-услубий ва амалий 
муаммолар мавжуд, уларнинг сабаблари ва оқибатлари нималардан ибрат? 
10. Ердан фойдаланган учун ҳақнинг ер ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигини рағбатлантириш функциясининг мазмуни нимадан иборат?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


315 
16. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ВА УНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ 
Суғориладиган 
ерлар 
самарадорлигини 
баҳолашнинг 
мавжуд 
услубиятлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барча ресурсларининг 
имкониятини ифодаловчи иқтисодий кўрсаткичларнинг қўлланилишини 
назарда тутади. Улардан асосийси бир ер бирлигига тўғри келадиган соф 
даромад улушидир. Бироқ, суғориладиган ерлардан фойдаланиш тизимига 
бозор муносабатларининг киритилиши баҳолашнинг реаллигини таъминлай 
олмайди, чунки ердан фойдаланиш тизими таркиби, ишлаб чиқариш сарф-
харажатлари миқдори тубдан ўзгариб кетади. Ердан фойдаланишнинг 
самарадорлигини баҳолашнинг мавжуд услубияти фақат хўжаликнинг ички 
фаолиятига тааллуқли бўлиб, умумий тармоқ миқёсида татбиқ этилмайди. 
Биринчидан, 1995 йилдан бошлаб ер солиғи, ижара тўлови кўринишида ердан 
пулли фойдаланиш киритилган бўлиб, суғориш сувини ташиб келтириш учун, 
суғориш сувининг кўпроқ сарфланиши (белгиланган меъёрдан ортиқ ҳажми) 
учун бозор нархларида ҳақ олиниши жорий этилган. Иккинчидан, 
хўжаликнинг ички суғориш тармоғини ишчи ҳолатда сақлаш учун кетадиган 
маблағлар товар ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан бўлади. 
Ишлаб чиқаришнинг бевосита сарф-харажатларига механизациялашган 
ишлар, уруғ, ёқилғи ва мойловчи материаллар, минерал ва органик ўғитлар 
сотиб олиш, ҳосилни йиғиб олиш ва ташиш хизматларига, меҳнатга ҳақ тўлаш 
киради. Суғориш сувини ташиб келтириш нархи ирригацион тармоқларнинг 
масофаси, хизмат кўрсатилиш майдонининг ҳажми ва бошқаларга қараб 
ўзгариб туради. Истеъмол қилинган тупроқ унумдорлиги нархини иқтисодий 
имконияти сифатида қаралиши тавсия этилади, чунки у керакли шароитлар 
яратилганида моддий маҳсулот – ҳосил ярата олади. Иқтисодий унумдорлик 
ўз таркибига кўра табиий унумдорлик ва сунъий унумдорликни ўз ичига 
олади, яъни: 
Е
иу 
= Е
ту 
+ Е
су 
(16.1) 


316 
ва
Е
су 
= f (Х
тич
),
(16.2) 
бу ерда: 
Е
иу
– иқтисодий унумдорлик даражаси; 
Е
ту 
– табиий унумдорлик даражаси; 
Е
су 
– сунъий унумдорлик даражаси; 
Х
тич 
– суғориладиган ерларни такрор ишлаб чиқариш сарф-харажатлари. 
Тупроқ унумдорлиги капитал кўринишига эга (КЕ
иу
), суғориладиган 
ерлардан фойдаланилганида, моддий-буюм шакли (ҳосил)га айланади ва 
кейин истеъмол қийматини келтириб чиқаради (Қ
иу

КЕ
иу 
= Қ
иу
(16.3) 
Ердан тўғри фойдаланилганида, капитал (КЕ
иу
) ҳосилнинг маълум 
миқдорини таъминлайди, унинг қиймати истеъмол қилинган унумдорликка 
нисбатан ортиқ бўлиши керак (Қ
иу

Қ
ҳос
≥ Қ
иу
(16.4)
Ишлаб чиқариш воситаси сифатида ердан олинадиган солиқ Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ олинмайди. Бироқ, қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш фаолиятида ер бевосита иштирок этади ва шу сабабли ҳам 
асосланган солиққа тортилиши керак. 
Шу тариқа, суғориладиган ерлардан фойдаланиш тизимига бозор 
муносабатларининг жорий этилиши фермер хўжаликлари таркиби ва сарф-
харажатлар миқдорини ўзгартириб юборади, бу эса суғориладиган ерлар 
самарадорлигини баҳолаш услубиятида ўз аксини топади. Ишлаб
чиқаришнинг тўлиқ сарф-харажатлари (Х
ич
) қуйидагича бўлади: 
Х
тўлич
= Қ
ич 
+ Қ
скх
+ Қ
лосс
+ Қ
иту 
+ Қ
солиқ 
+ Қ
скд 
(16.5) 
бу ерда: 
Қ
ич
– ишлаб чиқариш харажатлари қиймати; 
Қ
скх 
– ер майдонига сув келтириш харажатлари қиймати;
Қ
лосс 
– лимитдан ортиқ қўшимча суғориш суви қиймати;
Қ
иту

истеъмол қилинган тупроқ унумдорлиги қиймати; 
Қ
солиқ 
– суғориладиган ердан олинадиган солиқ миқдори; 


317 
Қ
скд 
– хўжалик ички суғориш, коллектор, йўл тармоқлари остидаги ер 
учун солиқ миқдори. 
Хўжалик даромади миқдори қуйидагига тенг: 
Д = Қ
ям
– Х
тўлич
(16.6)
Шудгор ерлардан фойдаланиш солиштирма нисбати (Е
шф
) қуйидаги 
кўринишга эга бўлади: 
Е
шф 
= Д : Р, 
(16.7)
бу ерда: 
Қ
ям 
– ялпи маҳсулотининг қиймати; 
Р – хўжаликдаги суғориладиган ер майдонлари. 
(16.5) ифодаси бевосита ишлаб чиқариш (ерни тўлиқ такрор ишлаб 
чиқариш даврининг иккинчи даври) сарф-харажатларини ҳисоблашнинг бозор 
муносабатлари модели бўлиб, хўжалик даромадининг нисбат кўрсаткичи 
(16.7) – бозор иқтисодиёти шароитида суғориладиган ерлардан олинадиган 
иқтисодий самарадир. 
Ишлаб чиқаришнинг реал шароитларида истеъмол қилинган тупроқ 
унумдорлиги қиймати яратилган ҳосил қийматидан паст бўлиши мумкин (Қ
ҳос
≥ Қ
иу
) ёки тенг (Қ
иу 
=
Қ
ҳос
), баъзи ҳолларда эса ортиқроқ бўлиши мумкин 

иу
≥Қ
ҳос
). Биринчи ҳолатда ҳосилнинг ортиқлиги ишлаб чиқаришнинг бошқа 
омиллари таъсирида вужудга келса, иккинчи ҳолатда – ҳосилнинг 
етишмаслиги тупроқ унумдорлигидан самарасиз фойдаланиш оқибатидир. 
Суғориладиган ерлардан бевосита фойдаланиш самарадорлиги улардан 
хўжалик мақсадларида фойдаланиш босқичидаёқ амалга оширилади (ерни 
такрор ишлаб чиқаришнинг иккинчи даври). У ишлаб чиқариш сарф-
харажатларининг имкон қадар қисқартирилиши ҳисобига амалга оширилади. 
Экинларнинг ҳосилдорлиги агрохўжалик, агроўрмонмелиоратив, 
эрозияга қарши, гидротехник чора-тадбирлар ҳисобига кўтарилади. Асосий 
чора-тадбирларни махсус кўриб чиқамиз: 


318 
1. Икки йил давомида беда экилиши тупроқда 600 кг/га азот тўпланишига 
имкон яратади ва ғўзанинг ҳосилдорлигини гектарига 6-7 центнерга 
кўпайтиради
22
. Беда алмашлаб экишнинг ижобий таъсири 3-4 йил давом этади, 
ерга чуқур кириб кетган илдизпоялари эса беда йиғиштириб ташлангандан 
кейин ҳам 4-5 йилгача ғўзани озиқлантириб туради
23
. Беда йиғиштириб 
ташлангандан кейинги биринчи йилда пахта ҳосилдорлиги гектарига 4 
центнерни ташкил этади, бу омил алмашлаб экиш жадвалига қараб 3-4 йил 
давом этиши мумкин. 
2. Дала юзасини режалаштириш ва тупроқни чуқур шудгорлаш 
шўрланган ерларни ювишда ижобий таъсир қилади ва пахта 
ҳосилдорлигининг 10-15 % га ортишига имкон беради. Ушбу тадбир амалга 
оширилганда пахта ҳосилдорлиги ўртача гектарига 2-3 центнерга ошади. 
3. Суғориш шохобчалари, коллектор-зовур тармоқларини тозалаб туриш 
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди, ер ости сувларининг даражасини 
ва унинг натижасида ернинг шўрланишини пасайтиради, ер сифатининг 
яхшиланишига имкон яратади. Мазкур омилнинг ижобий таъсири натижасида 
ўртача гектарига 2 центнер ортиқроқ ҳосилдорликка эришиш мумкин. 
4. Гектарига 20-30 тонна миқдорида ерларни органик ўғитлар билан 
озиқлантирилганида, бедапоя йиғиштириб ташланганидан кейинги учинчи 
йилидан бошлаб, шунингдек далаларни мутаносиб режалаштирилганида 
шўрланган ерлар ювилмасидан аввал пахтадан олинадиган ҳосилдорлик 5-6 
центнерга кўпаяди. 
22 
5. Ерларни тилимлаб шудгорлашнинг оптимал муддатларда (декабргача) 
ўтказилиши пахта ҳосилдорлигини 10-12% га кўтаради. Ҳозирги вақтда 
фермер 
хўжаликларининг 
деярли 
ярми 
кўрсатилган 
муддатларда 
шудгорлашга улгуролмайди. 
6. Пахта ва бошқа қишки бошоқли экинлар ҳосилдорлигини кўтаришнинг 
энг муҳим омили, маълумки, минерал ўғитларнинг қўлланишидир, у экин 


319 
ўсишининг турли босқичларида керакли миқдорларда берилади. Пахта ва 
қишки бошоқли экинлар ҳосилдорлиги гектарига 3-15% га ортади. 
Қуйида, пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари мисолида 
ишлаб чиқариш сарф-харажатлари, ҳосилдорликнинг ўсиши, маҳсулот ва 
ишлаб чиқариш қийматлари, асосий экин турлари бўйича 1 га ер ҳисобида 
даромад кўрсаткичлари берилади.
Бунда ҳисоб-китоблар тўрт хил ечим (сценарий)да амалга оширилиб, 
тавсия этилаётган пахта-бедабошоқли экинлар алмашлаб экишнинг турли 
схемалари берилган. Мазкур алмашлаб экишда ишлаб чиқариш сарф-
харажатлари ва барча қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича даромад ҳисоб-
китоблари 16.1-жадвалда берилган. 
Дастлабки ечимнинг (пахтачиликда ердан фойдаланишнинг мавжуд 
тизими) экинзорлар таркиби ва кўриб чиқилган барча сценарийларни қиёслаш 
кўрсатадики, 
бу 
ечимларнинг 
ҳаммаси 
асосий 
экинлар 
бўйича 
ҳосилдорликнинг ўсишига олиб келади (қишки бошоқли экинлар бўйича “С” 
ечим бундан истисно). Фермер хўжаликларининг даромади республика 
бўйича ҳам, 1 гектар ер ҳисобига ҳам даставвалги вариант кўрсаткичларидан 
анча баланд. 
Шунга қарамай, “А” ва “Д” вариантлари бошқаларига нисбатан анча 
самаралироқ. “А” сценарийси даставвалги пахта хом ашёсидан кўпроқ ҳосил 
олишни таъминлайди – дасаввалги вариантдан 813.6 минг тонна ортиқроқ 
ҳосил олинади. Алмашлаб экишнинг тўлиқ ротациясида ишлаб чиқариш 
4529,3 минг тоннани ташкил этади. “Д” сценарийси – фақат 4025,9 минг тонна 
(тахминан ярим минг тоннага камроқ) ҳосил беради. Қишки бошоқли экинлар 
бўйича “А” сценарийсида қўшимча ҳосилдорлик 163,6 минг тоннани ташкил 
этади ва умумий ишлаб чиқариш 5146,7 минг тоннага этади, “Д” сценарийсида 
эса – 5718,2 минг тоннани (тахминан 600 минг тонна ортиқроқ) ташкил этади. 
Лекин “Д” сценарийси 445 минг т. ортиқроқ беда хашаги, сабзавотлар бўйича 
эса – 555 минг т. ортиқ ҳосил беради, унинг 1 га экинзор ҳисобига 323,4 минг


320 
 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish