10-мавзу: инвецтициялар таркиби ва улардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлили



Download 1,48 Mb.
bet1/4
Sana28.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#613028
  1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу (1 машғулот)

10-мавзу: ИНВЕЦТИЦИЯЛАР ТАРКИБИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ


Режа:

  1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.

  2. Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши.

  3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.

  4. Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули.

5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.
10.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.
Иқтисодий ўсиш тушунчасининг моҳияти ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши, маҳсулот ишлаб чикариш ҳажмининг ўсиши ва миллий даромаднинг кўпайиши билан ифодаланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодий ўсиш ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва функционаллаштириш қонуниятидир. Шу билан бир қаторда бозор иқтисосодиѐтида, жамият талабини тўла тўкис кондира оладиган ва ишлаб чиқариш кучлари юқори даражада ривожланган, билимлар асосида иқтисодиѐтни бошқариш натижасида иқтисодий ўсишга эришиш талаб қилинади. Иқтисодиѐтни таҳлил қилиш ва прогнозлаш назарий ва амалий жиҳатдан 2 хил бўлади: моддий, омилли ва нархли; миллий даромадни истеҳмолга ва жамғаришга тақсимланиш нуқтаи назардан. Ишлаб чиқаришни бундай ташкил этилиши иқтисодий ўсишга олиб келади, у мамлакат иқтисодиѐти даражасида миллий даромадлар кўринишида ѐки якуний ялпи маҳсулот кўринишида кўриб чиқиш қулай бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий даражалариниг умумий сифатидан келиб чиқиб иқтисодий ўсиш кўрсатгичлари қуйидагиларга бўлинади:

      • у кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини ва ижтимоий-иқтисодий ўсишни

кўрсатиб беради;

      • корхоналар фаолияти ва тармоқларнинг обҳектив ва субектив фарқини кўрсатиб, уларни бутун хўжалик механизмини бир қисми сифатида кўриб чиқади.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир маромда ўсиши ишчи кучи ва ишлаб чиқариш жиҳозларига турлича таҳсир кўрсатиши мумкин, чунки улар ўзаро ўрин босувчи омиллар бўлиб ҳисобланади. Лекин ҳар бир омилнинг талаб қилинадигин меҳѐрлари мавжудки, ушбу меҳѐр бажарилмаганда нафақат иқтисодий ўсиш бўлмаслиги, балки умуман ишлаб чиқариш жараѐнини тўхташига олиб келиши мумкин. Ушбу боғлиқлик даражасидан ва якуний маҳсулот ҳажмининг ўсиш кўрсатгичи орқали, ишлаб чиқаришни кенгайиши ва иқтисодий ўсишнинг тури аниқланади. Иқтисодий ўсишда реал миллий даромад ошиш сурҳатлари аҳоли ўсиши сурҳатларини оширадиган миллий иқтисодиѐт ривожланиши назарда тутилади. Бу ўсиш муаммоларини ташқи кузатувчи нуқтаи назаридан эмас, мамлакат аҳолиси позициясидан туриб кўриб чиқишни тақозо этади. Иқтисодий ўсишни ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошиш сурҳатлари нуқтаи назаридан қараб чиқишда одатда (аниқ ва ноаниқ шаклда) иқтисодиѐтда чуқур тузилмавий ва институционал ўзгаришлари юз бермаслиги таҳмин қилинади. Ишлаб чиқариш тузилмаси ва институционал муҳит мураккаб ва ўзгармас ҳисобланади. Бундай ривожланиш ҳарактери ташқи муҳит билан ўзаро таҳсирда балансланган ва яхлитлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий тизим учун ўзига хос.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish