Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

ундирилишида фойдаланади.


306 
поғонага кўтарилиши ҳамда бу жараёнда унинг иқтисодий, айниқса солиқ 
солиш механизмининг муҳим ахборот-таҳлилий базаси бўлган ер ресурслари 
кадастри ўзига хос специфик функцияларни бажариши лозим. Шу нуқтаи 
назардан, солиқ солиш тамойиллари ва қоидаларининг тўлиқ ва тўғри амалга 
оширилишида ер кадастри маълумотлари, яъни қишлоқ хўжалигида асосий 
ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланадиган ернинг ҳуқуқий, табиий, техно-
логик, миқдор ва сифат ҳолати ҳамда даражасини тавсифловчи базавий 
маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. 
Айнан шундай маълумотлар мамлакатимиз ер ресурсларидан фой-
даланиш тизимини ташкил қилиш ва бошқаришнинг таъсирчан шакл ва 
услубларини жорий этиш, бу борада замонавий молиявий-иқтисодий меха-
низмни ишлаб чиқиш ва ҳар бир ердан фойдаланувчининг манфаатларига мос 
келадиган мустаҳкам ва ишончли кўрсаткичлар тизимини ташкил қилиши 
лозим. Чунки ер кадастри мамлакат ер ресурсларини ҳисоблаш ҳамда 
баҳолашнинг шундай механизмики, у ўз аҳамиятига кўра иқтисодий 
муносабатларни ривожлантириш ва такомиллаштиришдаги кўпгина масала-
ларни ҳал қилишда ўзига хос таъсирга эга бўлмоқда
83

Шу нуқтаи назардан бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжа-
лигида замонавий ер кадастрининг иқтисодий мазмуни ва вазифалари 
марказлашган иқтисодиёт давридагидай фақат ер ресурсларини ҳисобга 
олишдагина татбиқ этилмасдан, балки ер кадастрининг ерларнинг табиий
хўжалик, ҳуқуқий аҳволи, тоифалари, ер майдонларининг жойлашиши ва 
ўлчамлари, уларнинг ижарачилар ҳамда мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти 
тўғрисидаги маълумотларни ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини ер 
ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштиришнинг иқтисодий меха-
низмини янада такомиллаштириш, айниқса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқари-
шини режалаштириш, ер ижараси ҳақини белгилаш, ер солиғи солиш, хусу-
83
Рабинович Б. Экономическая оценка земельных ресурсов и эффективности инвестиций.. – М.: «Филинъ», 
1997. – 224 с. 


307 
сийлаштириш, ерларнинг қийматини аниқлаш каби бошқа масалаларни кўриб 
чиқиш амалиётида қўллашга ҳам хизмат қилиши лозим.
Булардан ташқари ер ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши, 
ерларнинг табиий-экологик аҳволининг ёмонлашиб бораётганлиги ҳам ер 
кадастридан мазкур жараёнларни самарали бошқариш қарорларини қабул 
қилишда муҳим дастак сифатида фойдаланишни долзарб масала сифатида кун 
тартибига қўймоқда. 
Шундай экан, мамлакатимизда ер кадастри тизимининг таъсирчанлиги 
ва барқарорлигини оширмасдан туриб ҳар бир ердан фойдаланувчи – фермер, 
деҳқон хўжалиги, тадбиркорлик субъекти ёки туман ёхуд айрим табиий-
иқтисодий ҳудудларнинг алоҳида ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда ер 
ресурсларидан фойдаланиш тизимини янада эркинлаштиришнинг иқти-содий 
механизмини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилиш мураккаб 
ҳисобланади. Масалан, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг тўлов-
лилик механизми барқарор ва самарали бўлиши учун унга тааллуқли ҳисоб-
ланган ер кадастри маълумотлари ишончли бўлиши ва объектив иқтисодий 
ҳолатни ўзида акс этиши керак.
Амалиётда бундай ишончлилик ва объективликка эришиш ўз-ўзидан 
бўлмайди, албатта. Бу ерда гап ер кадастри маълумотларининг янгилик 
даражаси ҳақида бормоқда, яъни ер кадастри маълумотларини қанча вақтда 
янгилаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай жараённи молиялаштиришнинг 
манбалари биринчи галда давлат бюджети ҳисобидан бўлганлиги сабабли 
ерлар миқдор кўрсаткичларини ҳар йили янгиланишини таъминлаш ама-
лиётини давом эттириш, бошқа ер кадастри маълумотларини, яъни ерларнинг 
сифати, қийматини эса, камида ҳар беш йилда янгилаш лозим. Лекин кўпчилик 
ҳолатларда бу муддатга риоя қилинмаяпти. Шунинг учун, биз-нингча, ер 
кадастри ишларини буюртма асосида ҳар хил молиявий манбалар ҳисобидан 
амалга оширишни амалиётга кенгроқ қўллаш лозим.


308 
Ягона ер кадастри тизимига доир бу каби масалаларнинг ўз вақтида ва 
тўғри ечилиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодиётини бошқариш 
ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти бе-
қиёсдир. Айниқса, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва солиқ солиш муно-
сабатларининг самарали механизмини яратишда ер кадастри маълумот-ларига 
таяниш мамлакатимизда ўзини оқлади десак муболаға бўлмайди. Шунинг 
учун ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарига ер солиғини солиш турли 
мамлакатларда ҳар хил бўлсада, умуман олганда, у ёки бу кўринишда кадастр 
услуби қўлланилади. Бу услуб ернинг унумдорлиги ва жойлашуви нуқтаи 
назаридан унинг келтирадиган фойдасини баҳолашга имкон беради
84
. Илмий 
ва амалий нуқтаи назардан бундай ёндашувнинг аҳамияти шундаки, ягона ер 
кадастри ҳар бир элементининг ер ресурсларидан фойдаланиш муносабат-
ларини эркинлаштиришнинг иқтисодий механизмини янада такомиллаш-
тириш, хусусан солиқ солишнинг рағбатлантирувчи вазифасини кучайти-
ришга таъсири ва боғлиқлиги жиҳатларини ҳар томонлама тадқиқ этишнинг 
долзарблигини эътироф қилишдир. 
Тадқиқотларга кўра, бугунги кунда тупроқ табиий-экологик ҳолати-нинг 
бузилиши, қишлоқ хўжалиги билан бошқа тармоқлар ўртасидаги ноэк-
вивалент айирбошлаш мавжудлигидан келиб чиқадиган ердан фойдаланувчи-
солиқ тўловчининг молиявий аҳволининг оғирлашиши, ерларнинг асоссиз 
равишда солиқ солиш объектидан, унумдор суғориладиган ерларнинг эса 
қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқарилиши, тупроқ унумдорлигини 
сақлаш ва амалда уни оширишни рағбатлантирадиган тартиб-таомилнинг 
йўқлиги каби бир қатор сабаблар оқибатида режалаштирилган солиқ тушум-
лари йиғилмасдан қолмоқда. 
Масалан, биргина Сурхондарё вилоятида фақат 2005 – 2017 йилларда 
вилоят маҳаллий бюджетига солиқ тушумлари ўртача 69,7 фоизга бажарил-
ган, суғориладиган ерлар майдони 33,8 минг гектарга, уларнинг ўртача 
84
Саидова Г. Ерга рента тўловининг табиати ва роли ҳақида. Ж. Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси. Т.: 
2003. №10. 


309 
бонитет бали эса 5 балга тушиб кетиши оқибатида ўртача 3,8 млрд.сўм ягона 
ер солиғи тушуми йўқотилган.
Мазкур ҳолатнинг муҳим сабабларидан яна бири бу – ернинг “меъёрий 
қиймати”ни аниқлашда ер кадастри маълумотларининг объективлиги ва 
ишончлилиги, айниқса уларнинг муайян вақт ўтиши билан эскириши бўлса, 
қўлланиладиган оширувчи ва пасайтирувчи тузатиш коэффициентларининг 
ҳақиқий иқтисодий, техник ва бошқа ҳолатларни тўғри ва тўлиқ ҳисобга 
олмаслиги бўлмоқда. Бизнингча, бу борада ерларнинг табиий-технологик, 
хўжалик ва бошқа сифатларини объектив баҳолашни ҳар йили тузатиш 
коэффициентлари орқали амалга ошириш ва ерларнинг тегишинча “меъёрий 
қиймати”ни ҳам ҳар йили аниқлаш имконини берадиган норматив базани 
шакллантириш лозим.
Ерларнинг бонитет балига кўра Сурхондарё вилояти Шеробод тума-
нида 2013 йилда вилоятда сўнги марта ўтказилган баҳолаш ишлари нати-
жаларига қараганда 71-100 балли суғориладиган ерлар умуман мавжуд эмас, 
фермер хўжаликлари ерларининг асосий қисми 30 – 50 балга эга. Туман 
фермер хўжаликларини уларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бў-
йича гуруҳлаш натижалари тупроқ унумдорлиги билан солиқ тушумлари 
ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда. Лекин фермер хўжа-
ликларининг даромадлари ҳар доим ҳам тупроқ унумдорлиги даражасига мос 
ҳолда эмас. Масалан, бонитет бали 31 – 60 оралиғидаги фермер хўжалик-
ларининг йиллик даромадлари ошиб бориб энг юқориси ўртача 45 млн. 
сўмдан ошган бир пайтда 61 – 70 балга эга фермерларда бу кўрсаткич атиги 
ўртача 28 млн. сўмга яқин бўлган (15.1-жадвал).
Худди шундай таҳлилни ерларнинг “меъёрий қиймати”га нисбатан амалга 
оширганда ҳам шунга ўхшаган ҳолат юз беради. Чунки ерни табиий, иқтисодий 
ресурс сифатида баҳолаш билан ердан хўжалик фаолиятида фойдаланиш 
натижаларини баҳолаш бир-биридан фарқ қилади.


310 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish