Алтиев a. C. Ердан фойдаланиш


-расм. Ерларни ишлаб чиқариш воситаси сифатида баҳолаш



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/83
Sana23.04.2022
Hajmi3,91 Mb.
#575716
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   83
Bog'liq
Ердан фойдаланиш иқтисоди

15.1-расм. Ерларни ишлаб чиқариш воситаси сифатида баҳолаш 
босқичлари
78
 
78
Муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган. 
Ерларни ишлаб чиқариш 
воситаси сифатида баҳолаш 
Ерларни сарфланган харажатларнинг 
самарадорлиги бўйича баҳолаш (3 босқич) 
Ерларни экинларнинг (ерларнинг) 
ҳосилдорлиги бўйича баҳолаш 
(2 босқич) 
Ерларни жонли меҳнат сарф-харажатлари 
бўйича баҳолаш 
(2 босқич) 
Тупроқ бонитировкаси 
(1 босқич) 
Ерларнинг жойлашган 
ўрнини баҳолаш 
(1 босқич) 
Ерларнинг технологик 
ҳолатини баҳолаш 
(1 босқич) 


295 
ёнида ерларнинг сифати (бонитети), жойлашган жойи, технологик хусусият-
лари бирламчи омиллар сифатида баҳоланса, иккинчи босқичда эса 
ишлаб 
чиқариш натижалари ва меҳнат харажатлари баҳоланади ва ниҳоят охирги 
босқичда дастлабки икки босқичнинг якуни, яъни самарадорлик кўрсаткич-
лари баҳоланади. Шундай кетма-кетликдаги узвийликнинг қонуниятлари 
яхлит тарзда ерни ишлаб чиқариш воситаси сифатида баҳолаш имкониятини 
беради, бу эса, пировард натижада баҳоланган ерда қандай экинларни 
етиштириш мумкин ҳамда ундан қандай, қанча маҳсулот олиш, шунингдек 
шунга мос равишда сарф-харажатлар қилиш мумкинлиги аниқлаб олинади. 
Бироқ, амалда миқдор жиҳатидан ҳисоб-китоб қилиш мураккаб бўлган 
ушбу омил ва шароитлар ернинг ўзини алоҳида баҳолаш ва ердан фойда-
ланиш натижаларини алоҳида баҳолаш имкониятини бермайди. Чунки, бунда 
ер билан узвий ва чамбарчас боғланган бошқа иқтисодий ресурс ва омиллар 
биргаликда баҳоланади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалигида ерларни 
баҳолашнинг объекти бўлиб, ернинг ўзи эмас, балки тупроқнинг табиий 
унумдорлиги, объектив иқтисодий ҳолати, ердан фойдаланиш даражаси, 
меҳнат сиғими ва воситасини ўзида мужассамлаштирган жами табиий-
иқтисодий шароитлар мажмуи ҳисобланади
79

Айни шундай ёндашувни дифференциал рента талаб ва қоидаларини 
татбиқ қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Лекин бунда албатта, диффе-
ренциал рента ва дифференциал даромад тушунчаларини бир-биридан фарқ-
лай билиш лозим. Маълумки, дифференциал рента ўртача шароитларда ер 
ресурси ҳисобидан шаклланадиган жами даромаднинг бир қисми бўлса,
дифференциал даромад эса, юқори унумдорлик ва (ёки) ернинг қулай жойла-
шиши эвазига олинадиган жами маҳсулотнинг бир қисмидир. Амалиётда 
дифференциал даромадни корхонани оқилона бошқаришдан олинадиган 
даромад билан бир хил деб тушуниш натижасида дифференциал даромад-нинг 
ўзига хослигига эътибор берилмаяпти. Бундай ҳолатга ернинг “меъёрий 
79
Сагайдак А. Земельная собственность и рента (Рыночная экономика для всех). -М.: «Агропромиздат», 1991. 
– 80 с. 


296 
қиймати”ни баҳолашда аҳамият берилмаётганлиги дифференциал рента 
хусусиятлари тўлиқ ҳисобга олинмаслигига сабаб бўлмоқда ва бу, айниқса 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва молия ресурс-
ларини ташкил қилиш ва режалаштириш масалаларига тўғри ёндашиш имко-
нини бермайди. Масалан, бугунги кунда фермер хўжаликларининг ишлаб 
чиқариш ва иқтисодий жиҳатдан табақалашишини илмий ва услубий томон-
дан асослаш зарурати ошиб бормоқда. Бу эса, ушбу хўжаликларни кўп 
тармоқли корхоналарга айлантиришга хизмат қиладиган адолатли солиқ 
солиш, инвестиция, ишлаб чиқариш самарадорлигини рағбатлантириш, ердан 
фойдаланувчининг манфаатдорлиги кучайиши, шунингдек инновацион 
ривожланиш жараёнларига ижобий таъсир қилади, албатта.
Айни шунинг учун ҳам, бизнингча, ернинг “меъёрий қиймати”ни баҳо-
лашда аввало ундан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётининг қандай муаммо-
ларини ечишда фойдаланиш мумкинлигига эътибор бериш лозим. Масалан, 
бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ерларининг “меъёрий қиймати”ни баҳолаш 
натижаларидан фақат ягона ер солиғи тизимини шакллантиришда фойдала-
нилмоқда. 15.1–схемада ерларнинг “меъёрий қиймати”нинг кўпфункция-
лилигини таъминлаш услублари юзасидан таклифлар берилган.
Мустақиллик йилларида ер солиғига тортиш тартиб-таомиллари ердан, 
айниқса қимматли суғориладиган ерлардан мақсадли ва самарали фойдала-
нишни тўғри ташкил қилиш ва бошқариш нуқтаи назардан амалга оширила 
бошланди. 1990 йилда қабул қилинган “Ер тўғрисида”ги, 1993 йилда қабул 
қилинган “Ер солиғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ўша 
даврнинг энг мураккаб ва зиддиятли муаммоларидан ҳисобланган ер ва у 
билан боғлиқ бўлган солиқ муносабатларини ўзгартиришнинг дастлабки 
ҳуқуқий меъёрларини акс этган бўлса, 1997 йилда Ўзбекистон Республика-
сининг Солиқ кодекси, 1998 йилда эса Ер кодекси қабул қилиниши мам-
лакатимизда ер-солиқ муносабатлари тизимининг таъсирчан ва самарали 
ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий механизмлари шаклланиши учун мустаҳкам


297 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish