Мустақил ўрганиш учун саволлар
1.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришнинг қишлоқ
хўжалиги ерларини такрор ишлаб чиқариш циклидаги роли нимадан иборат?
2.
Тупроқлар унумдорлигининг динамик характери нималардан иборат?
3.
Тупроқлар унумдорлигини ишлаб чиқариш истеъмоли ва уни такрор
ишлаб чиқариш технологик схемаси нималарда намоён бўлади?
4.
Тупроқ унумдорлигини оддий такрор ишлаб чиқаришнинг моҳиятини
тушунтиринг.
5.
Тупроқ унумдорлигини оддий такрор ишлаб чиқаришдан паст
даражасининг моҳияти нимадан иборат?
6.
Тупроқлар унумдорлигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг
моҳияти нимадан иборат?
7.
Тупроқлар унумдорлигини текис ва нотекис такрор ишлаб
чиқаришларнинг моҳияти нимадан иборат?
8.
Тупроқлар унумдорлигини пасайишининг асосий сабаблари нимадан
иборат?
9.
Тупроқлар унумдорлигини тизимли такрор ишлаб чиқаришнинг асосий
элементларини санаб беринг.
10.
Тупроқлар унумдорлигини такрор ишлаб чиқаришни ташкил
этишнинг асосий муаммолари нималардан иборат?
78
11.
Мелиоратив тадбирларнинг иқтисодий самарадорлигини
аниқлаш услубининг моҳяти нимадан иборат?
79
5. ЕР РЕСУРСЛАРИ (ФОНДИ) – ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА, УНИНГ
ТАҚСИМЛАНИШИ ВА ҚАЙТА ТАҚСИМЛАНИШИ
Жаҳон ер фонди бугунги кунда 13,4 млрд. гектарни ташкил қилади,
унинг атиги 1,5 млрд. гектари, яъни 11 % қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
учун иқтисодий жиҳатдан қулай ҳисобланади
9
. Уларнинг миқдори ва сифати
табиий ва антропоген омиллар ва жараёнлар таъсирида йилдан йилга
камаймоқда. Демак, глобал озиқ-овқат муаммосини ечиш ва иқтисодиёт,
айниқса қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун чекланган ер ресурсларининг
самарадорлигини ошириш келажакда экстенсив эмас, балки интенсив
йўлларни қўллаш, шунингдек ер мулкдорлари, эгалари ва ижарачиларининг
ерлардан интенсив фойдаланишга инвестиция киритиш, ерлар унумдорлигини
сақлаш ва ошириш, умуман ерларнинг ресурс сифатидаги функцияларини
янада кучайтириш имкониятларини яратадиган тизимни шакллантириш
муносабатлари ва механизмлари билан ҳам бевосита боғлиқдир.
Инсоният томонидан турмуш кечириш учун ва жамият ҳамда
иқтисодиёт, айниқса қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадларида янги
ерларни ўзлаштириш билан бирга мавжуд ерлар мелиоратив ҳолатининг
бузилиши, эрозия, қурғоқчилик, шўрланишнинг кучайиши ва ер ости
сувларининг таъсири, саноат ва транспорт қурилишлари, фойдали
қазилмаларнинг очиқ тарзда ўзлаштирилиши натижасида фойдаланишдаги,
айниқса қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан чиқарилиши глобал миқёсда
жадаллашиб бормоқда. Шунинг учун дунё ер фондининг асосий муаммоси –
ер ресурслари (фонди) дан фойдаланишни тартибга солиш бўлмоқда. Кўплаб
мамлакатларда ер фондини сақлаб қолиш ва уларнинг таркибини тартибга
солиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада
Ўзбекистоннинг ҳам БМТ, ЮНЕСКО, ФАО каби халқаро ташкилотлар
9
Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар маркази,
www.cer.uz
.
80
ҳужжатларига имплементация бўлиши ва уларнинг имкониятларидан
самарали фойдаланиши долзарб бўлмоқда.
Республикамизда сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон
Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
ҳукуматининг фармон ва қарорлари ҳам ер ресурсларидан фойдаланиш
тизимининг иқтисодий ёндашувлари ва механизмини инновацион тарзда
ривожлантириш зарурлиги ва аҳамиятини яна бир карра тасдиқлайди. Шу
нуқтаи назардан қараганимизда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017
йил 31 майдаги ПФ-5065-сон “Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона
фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография
фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга
солиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан
самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги фармонлари ва 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон
“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер
участкаларини
доимий
фойдаланишга
бериш
тартибини
тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ер
ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа меъёрий-ҳуқуқий
актлар белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга муайян даражада
хизмат қилади.
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг маълумотларига қараганда,
2018 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий
чегарасидаги умумий ер майдони 44896,9 минг гектарни ташкил қилади,
шундан суғориладиган ерлар 4311,5 минг гектарни ёки умумий ер
81
майдонининг 9,6 фоизини ташкил қилади. Ер кодексининг 8-моддасига
биноан мамлакатимиз ер фонди 8 та тоифага бўлинади. Жумладан, умумий ер
майдонига нисбатан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 45,13 фоизни,
аҳоли пункти ерлари 0,49 фоизни, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа
мақсадларга мўлжалланган ерлар 1,91 фоизни, табиатни муҳофаза қилиш,
соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар 1,57
фоизни, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 0,03 фоизни, ўрмон фонди
ерлари 24,84 фоизни, сув фонди ерлари 1,86 фоизни ва захира ерлар 24,16
фоизни ташкил қилади.
Шуни эътироф этиш зарурки, иқтисодиёт учун ниҳоятда муҳим
ҳисобланган қишлоқ хўжалик ер турларининг сифат ҳолати республиканинг
аксарият минтақаларида талабга жавоб бермайди. Уларнинг 50 фоиздан
ортиғи шўрланган, мелиоратив ҳолати ёмонлашган; 8,0 фоизи эрозияга
учраган ва 4,0 фоизга яқини тош аралашган майдонларни ташкил этади.
Мамлакат ҳудуди арид минтақада жойлашганлиги сабабли, деҳқончилик
асосан сунъий суғориш ёрдамида амалга оширилади. Лекин кейинги йиллари
суғориш суви тақсимотини чекланганлик шароитига ўтиши ҳам
суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш самарадорлигига
ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шу сабабли ҳам ерлардан (айниқса
суғориладиган) фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш,
уларни ва умуман атроф мухитнинг экологик ҳолатини муҳофаза қилиш
бугунги бозор шароитида асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Юқорида эътироф этилганидек, иқтисодиёт тармоқларида, хусусан
қишлоқ хўжалигида ерлардан фойдаланишни ташкил этишда кейинги йиллари
чуқур ўзгаришлар юз берди. Жумладан, ердан фойдаланиш тизимига бозор
механизмлари жорий этилди, ер солиғи ва ер ижараси ҳақининг ердан
фойдаланишда иқтисодий манфаатдорликка хизмат қилиши ёки ердан
самарасиз фойдаланганда жазо санксияларини қўллаш бўйича механизмлар
82
жорий қилинмоқда, ерларнинг иқтисодий қийматини аниқлаш асосида ер
бозорининг элементлари ривожлантирилмоқда.
Шу билан бирга ер ресурсларини (фондини) тармоқ ичида ва
тармоқлараро тақсимлашни оптималлаштириш ердан фойдаланиш тизимининг
муҳим муаммоси ҳисобланади. Уни назарий жиҳатдан ўрганиш талаб қилинса,
ечиш эса ерларни тақсимлашни оптималлаштириш ва ҳудудларни табиий-
иқтисодий зоналаштириш билан боғликдир. Ерларни тақсимлашни
оптималлаштириш масалаларига ёндашув ерлардан фойдаланиш турлари,
уларнинг таркиби, динамикаси ва ўзига хос хусусиятлари, ердан
фойдаланишнинг ҳар бир туридан фойдаланиш самарадорлигини (иқтисодий,
ижтимоий, рекреацион, экологик) баҳолаш нуқтаи назардан бўлиши керак. Ҳар
бир фаолият соҳаси, иқтисодиёт тармоқларида ердан фойдаланиш
самарадорлигини баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш керак.
Мисол учун, 5.1-график маълумотларига кўра, сўнги 18 йил ичида
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар майдони 1,64, саноат, транспорт,
алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар майдони 2,12 марта
камайган бўлса, аҳоли пунктларининг ерлари 1,12, ўрмон фонди ерларининг
майдони 4,45, сув фонди ерлари 1,35, захира ерлар 1,49 мартадан ортиқроқ
ошди. Ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий ёки бошқа самарадорлигининг
ўсиши ушбу тенденция билан қанчалик ўлчовдош? Ҳар йили ўртача қишлоқ
хўжалик ерларини ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун (экин ерларининг 3,0-
3,5 минг гектари, умуман қишлоқ хўжалиги ер турларининг 90,0-95,0 минг
гектари), мелиоратив қурилишга (72,0-82,0 минг гектар) олиб қўйилиши (қайта
тақсимланиши) кузатилмоқда. Бу, ерларни тармоқлараро тақсимлашни
оптималлаштириш нуқтаи назаридан қанчалик асосли ва самарали? Ерларни
олиб қўйишни компенсация қилиш ставкалари етарлича илмий асосга эгами?
Мамлакатимизда иқтисодий барқарорлик ва ўсишни таъминлашга қара-
тилган бир қатор қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда
уларда бозор иқтисодиётига ўтиш ва уни шакллантиришнинг ўзига хос
83
Do'stlaringiz bilan baham: |